ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 й. 16-сон "Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.1999 й.

N 16


ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИНИ ТАТБИҚ

ҚИЛИШДА СУД АМАЛИЁТИДА ВУЖУДГА

КЕЛАДИГАН АЙРИМ МАСАЛАЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кучга киритилиши муносабати билан, шунингдек судларда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар келиб чиққанлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқаролик кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш қонунчиликка қатъий риоя қилишни таъминлашда, давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини қонун томонидан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.


2. Судлар фуқаролик ишларини ҳал қилишда фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизларидан, яъни, улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланишидан келиб чиқишлари лозим.


3. ФКнинг 110-моддаси битимларни нотариал тасдиқлаш мажбурий саналган ҳолатларни назарда тутади. Қонун талабларига ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган битимлар, шунингдек фуқаролар томонидан амалдаги қоидаларга риоя қилинмай тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва уларни суд орқали ҳақиқий эмас деб топишнинг зарурияти йўқ.


4. ФКнинг 488-моддаси 2-қисмига биноан уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса инобатга олиш шарт бўлган қатъий бир шароитларда битимнинг нотариал шакли суд қарори билан тўлдирилиши мумкин. Чунончи, агар тарафларнинг бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, бунда тузилган битимнинг қонунийлиги муҳим шарт ҳисобланади.

Бундай даъволар бўйича жавобгар тариқасида тураржой органлари, давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари, қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва манфаати бузилган ёки шунга дахлдор шахслар ишга жалб эттириладилар.


5. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, битимнинг тўла ёки қисман бажарилиши ёзма далиллар мавжуд бўлганда эътиборга олиниб, ҳақиқий деб топилиши мумкин. Олиш-сотиш битимининг ҳақиқийлиги сотувчига квартира ёки уй қийматини тўла ёки қисман бериш қисмининг амалга оширилганлиги гувоҳлар кўрсатмаси билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФПК 74-моддасига биноан қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларни бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас.

Суд низони ҳал этишда битимнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун манфаатдор томонлар тақдим этган ёзма далиллар (тасдиқланмаган шартнома, тилхат)нинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Зарур ҳолларда, масалан, собиқ мулк соҳиби вафот этган ёки унинг манзилини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда суд-ҳуснихат экспертизаси ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал этиши лозим.

Қисман бажарилган битимни ҳақиқий деб топишда суд битимнинг қолган қисмини бажариш ва пул суммасини, шунингдек давлат фойдасига тегишли миқдордаги давлат божини ундириш масаласини ҳал қилиши зарур.

11. ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Мулкдорда бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади.


12. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни, амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор).

Фақатгина кўрсатилган учала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин (ФКнинг 187-моддаси 1-қисми).


13. ФК 259-моддасига биноан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим.


14. ФК 264-моддасига кўра гаров асосий бош мажбуриятга тўлиғича боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятдир ва асосий мажбурият тугаши билан у ҳам тугайди. Лекин гаров шартномасининг суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши асосий мажбуриятнинг тугатилишига асос бўлиб ҳисобланмайди.


15. Гаров тўғрисидаги шартноманинг муҳим шартлари бўлиб гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, шунингдек гаровга қўйилган мулк тарафлар (гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи)нинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши ҳисобланади (ФК 271-моддаси 1-қисми). Агар кўрсатиб ўтилган шартлардан биттаси бўйича тарафлар ўзаро келиша олмаган бўлсалар ёхуд тегишли шартлар шартномада қайд этилмаган бўлса, гаров тўғрисидаги шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас.


16. Кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ФК 110-моддасининг 2-қисмига биноан нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган гаров билан таъминланадиган шартнома бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланиши лозим (ФК 271-модда 3-қисми).


17. ФК 272-моддасининг 4-қисмига биноан бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. Бунда бино ёки иншоотни гаровга берувчи шахс тегишли ер участкасининг эгаси ёки ижарага олувчи бўлиши шарт.

Ипотека шартномаси бўйича бундай шахс фақат бино ёки иншоотни гаровга бераётган бўлса, ер участкаси ёхуд унинг ижара ҳуқуқи гаров предмети бўлиб ҳисобланмайди, бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади (ФК 116-моддаси).

Бошқа ҳолатларда агар бино ёки иншоотни гаровга берувчи ер участкасининг эгаси ёки ижарачиси ҳисобланмаса, ипотека шартномаси ФК 272-моддасининг 4-қисмига асосан тегишли қонунларга мос келмайди деб қонунсиз ҳисобланиши мумкин эмас. Гаровга қўювчининг ҳуқуқи, ундирув гаровга қаратилган бино ёки иншоотга қаратилган ҳолларда сотиб олувчининг ер участкасига нисбатан ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига асосан белгиланади, унга кўра корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.


18. Бундай низоларни ҳал қилишда қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини бажармаган ҳолларда гаровга олувчи бошқа кредиторларга нисбатан гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан ўз талабини қондиришда устунлик ҳуқуқига эга эканлигини судлар ҳисобга олишлари лозим. (ФК 264, 280-моддалари).

Амалдаги қонунлар гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулкни гаровга олувчининг эгалигига бериш мумкинлигини назарда тутмайди. Бундай эгаликка олиб беришни назарда тутган ҳар қандай келишув ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди, гаров билан таъминланган мажбуриятдан воз кечиш ҳақи ёки мажбуриятни янгилаш муносабати билан бекор бўлиши бундан мустаснодир (ФК 342, 347-моддалари).

ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчи (кредитор) гаров билан таъминланган мажбуриятини қарздор бажармаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш имконияти бўлмаган тақдирдагина гаровга олувчи (кредитор) бу мол-мулкни ФКнинг 281-моддасида белгиланган тартибда ўз эгалигига олиши мумкин.


19. Гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ ундиришга қаратилади ва у нотариуснинг ижро этиш тўғрисидаги фармойиши (устхати)га асосан амалга оширилиши мумкин эмас (ФК 280-моддаси 1-қисми).

Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади.

Гаров тўғрисидаги шартномада гаровга олувчининг гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан судга даъво қўзғатмасдан ундиришлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартларининг кўрсатилиши ҳақиқий эмас деб топилиши лозим.


20. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Шу билан бирга бундай шартноманинг нарсаси фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, шартнома гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби ҳақидаги шартлар кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолда ундирув гаровга олинган кўчар мол-мулкка қаратилиши ҳақидаги қоида татбиқ қилинишидан келиб чиқиш лозим (ФК 280-моддаси 3-қисми).

Агар гаровга қўювчининг бартараф қилиб бўлмайдиган куч оқибатидаги ҳаракати билан боғлиқ бўлган сабабга кўра гаров мажбурияти бажарилмаган бўлса, ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин эмаслигини назарда тутиш лозим.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мажбуриятнинг тарафи ҳаракатларига боғлиқ бўлган ҳолатлар (масалан, қарздорда зарур бўлган пул маблағларининг йўқлиги, унинг вакилларининг ғайриқонуний ҳаракатлари) бартараф қилиб бўлмайдиган куч деб тан олиниши мумкин эмас.

21. ФКнинг 733-моддаси 1-қисмига биноан қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда қарз шартномасининг оддий ёзма шаклда тузилиши талаб қилинади. Судлар қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслигини назарда тутишлари лозим.

ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди .

Агар пул ёки ашё олганлик факти инкор этилмаса, у ҳолда уни ёзма далиллар билан тасдиқлаш талаб қилинмайди, ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун келтираётган ҳолатларни исботлашга мажбур.

Шунга кўра бир тараф пул ёки ашёни қарз учун берганини тасдиқлаб, иккинчи тараф уни олганини инкор қилмасдан бу пул ёки ашё қарзга эмас, балки ҳадя тариқасида берган деб тасдиқласа, суд пул ёки ашё олган тарафдан қарз эмас, балки ҳадя шартномаси бўлганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиши ва шу асосга кўра низони ҳал қилиши лозим.


22. ФК 734-моддасига асосан қарз шартномаси қарз берувчининг қарз олувчидан шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоиз олиш ҳуқуқини назарда тутади. Қарз олувчидан фоизлар ундиришда суд бир вақтнинг ўзида қарз суммасидан давлат фойдасига солиқ ушлаб қолиши лозим. ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажармаганлик учун фоизлар, қарз шартномасида белгиланган фоизлардан ҳам ортиқ ҳисобланиши мумкин.

23. Қарз шартномасини тузишда маълум суммани қарзга олиш ҳақидаги тилхатда бир вақтнинг ўзида қарзни қайтаришни таъминлаш учун бирон-бир кўчар ёки кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳақида кўрсатилган ҳолларда судлар бундай битим иштирокчиларининг ҳаракатларига қонун талаб қиладиган шаклга риоя қилмаганлигига нуқтаи назаридан баҳо беришлари лозим (ФК 271-моддаси).

Агар гаров тўғрисидаги келишувни расмийлаштиришда қонунда белгиланган тартибга риоя қилинмаган бўлса, мажбурият тузилмаган ҳисобланади, шунга кўра гаровга олувчи гаров нарсасини сотиш ҳисобига ўз даъволарини қаноатлантиришни талаб қилишга ҳақли эмас.

25. Агар ишларни кўриш жараёнида тарафлар ёки бошқа шахслар хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, суд шу шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласини муҳокама қилишга ва бу ҳақда ажрим чиқариб, уни ижро қилиш учун тегишли прокурорга юборишга ҳақли.


26. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда судлар томонидан ФК нормаларини кўллаш амалиётини умумлаштириш ва натижалари бўйича уларни тўғри қўллашни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Раиси                                         У.Қ. Мингбоев


Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси                                      А.А. Муҳаммадиев























Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск