Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2008 й. 136-сон "2008-2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2008 й.

N 136



2008-2012 ЙИЛЛАРДА СУРХОНДАРЁ

ВИЛОЯТИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини янада такомиллаштириш, мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2008 - 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий йўналишларни ва мақсадли параметрларни назарда тутади:

минтақавий иқтисодиётни барқарор юқори суръатларда ўстириш -мавжуд табиий ресурсларни комплекс ва самарали ўзлаштириш, ҳар бир туманнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек хорижий инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг 1,7 баравар ўсишини таъминлаш;

замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда, ишчи кучи кўп бўлган ва дотацияда турган туманларда ўзлаштириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 12 фоизгача етказиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса қишлоқ жойларда жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 68 фоизгача етказиш ва шу асосда аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини 2,7 баравар оширишни таъминлаш;

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда, тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш,унинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 49 фоизгача етказиш.


2. Дастурнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида 2008 - 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг мақсадли параметрларига эришиш юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш ва шу мақсадда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек Сурхондарё вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари раҳбарларининг, пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чора-тадбирлар кўрган ҳолда, ҳисоботларини мунатазам эшитиб бориш;

Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига амалга ошириш учун молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилашга кўмаклашиш;

мавжуд ресурслардан ва молиявий манбалардан, шу жумладан халқаро грантлар ва кредитлардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Дастурнинг мақсадли параметрларига тузатишлар киритиш ва уларни аниқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


3. Қуйидагиларга:

Сурхондарё вилояти ҳокимига, туманлар ва Термиз шаҳар ҳокимларига - Дастурнинг белгиланган прогноз параметрлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига - тегишли тадбирларнинг ва дастурга киритилган тармоқ лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокими (Т. Жўраев) ҳар бир туман ва Термиз шаҳри бўйича Дастурнинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқсин, мақсадли дастурларга эришиш учун зарур чора-тадбирларни кўрсин, бунда янги иш ўринлари ташкил этишга ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг эришилган даражаси танқидий таҳлил қилинишини таъминласин, минтақа иқтисодиётидаги энг долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин;

мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган материаллар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга фаол жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурда назарда тутилган энг муҳим инвестиция лойиҳаларини киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 20 июндаги

136-сон қарорига

2-ИЛОВА



2008 - 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ

Азимов Р.С.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси


Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари


Жўраев Т.И.

-

Сурхондарё вилояти ҳокими


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи


Шоабдураҳманов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Рофиев Қ. Т.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Максумов Н.Э.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Далиев А. Ш.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


Исмоилов Ж.Ғ.


-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Холмухамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори

Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг раиси


Вагапов Э.Х.

-

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг раиси


Тешабоев Б.М.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


Абдуллаев А.Қ.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 249-модда.







































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск