Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

2008-2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури (ЎзР ВМ 20.06.2008 й. 136-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 20 июндаги

136-сон қарорига

1-ИЛОВА



2008-2012 йилларда Сурхондарё вилоятини

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

ДАСТУРИ


КИРИШ


Мустақиллик йилларида иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларга, республиканинг барча тармоқлари ва ҳудудларини мутаносиб ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган изчил ва қатъий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган мақсадли дастурлари ҳудудлар билан пухта боғланган ҳолда амалга оширилмоқда, йирик минтақавий инвестиция ва ижтимоий лойиҳалар аҳолининг бандлигини ва турмуш даражасини барқарор ўстиришни таъминламоқда.

Сурхондарё вилоятида ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилди. Амалга оширилаётган таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодиётни модернизация қилиш доирасида вилоят туманлари, шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларини иқтисодий ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аҳолининг энг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга, бандликни таъминлашга, кичик бизнесни ривожлантиришга, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга, қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни яхшилашга, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Стратегик жиҳатдан муҳим бўлган минерал-хом ашё ресурсларини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қувватларни яратишга, товарлар ва юкларни республика ичида ташишни мақбуллаштиришга, шунингдек жанубий ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан оқилона фойдаланиш имконини берадиган янги транспорт йўлларини (шу жумладан "Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон" темир йўл линияси) барпо этишга йирик инвестициялар йўналтирилди.

Моддий-техник ва молиявий базани, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларни ривожлантириш юзасидан ваколатлари ва масъулиятини кенгайтиришга йўналтирилган институционал қайта ўзгартиришлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, айрим туманларнинг бой табиий-иқтисодий салоҳиятидан ҳанузгача етарли даражада самарали фойдаланилмаяпти. Ўтган йиллардан мерос бўлиб қолган, иқтисодиётнинг асосан аграр характери билан боғлиқ бўлган номутаносибликлар минтақада юқори ликвидли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган саноат ишлаб чиқаришларини, шунингдек хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантиришни талаб қилади.

Ҳар бир туманни унинг жуғрофий жойлашишидан, табиий-хом ашё, меҳнат ва молиявий ресурслар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда комплекс ривожлантириш имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинмаяпти.

Вилоятни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг барча даражаларида кадрлар малакасини ҳамда бошқарув ходимларининг касб маҳоратини жиддий оширишни талаб қилади.

2008 - 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш методологияси қуйидаги омиллардан фойдаланишга асосланган:

ўрта муддатли истиқболда вилоятни комплекс ривожлантириш учун омиллар, шароитлар ва заминларни таҳлил қилиш, уларнинг таъсирини баҳолаш, мавжуд тамойиллар ва муаммоларни аниқлаш;

ижтимоий-иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишнинг замонавий методларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган мақсадли кўрсаткичлар тизими;

мақсадли кўрсаткичларни ривожлантиришнинг амалдаги ва ишлаб чиқилаётган энг муҳим мақсадли дастурлари билан боғлаш;

молиялаштиришнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган мақсадли мўлжалларга эришиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.



1. ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ

МЎЛЖАЛЛАРИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ҳудудий ривожлантиришнинг мақсадли мўлжаллари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан, шунингдек ривожлантиришнинг мақсадли дастурларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

Ишлаб чиқилган Дастурда 2008 - 2012 йиллар мобайнида ялпи минтақавий маҳсулотни 1,7 баравардан кўпроқ (1-илова*), шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини барқарор кўпайтириш ҳисобига (2-илова*), ўстириш назарда тутилмоқда.

Саноат ишлаб чиқаришини қуйидагилар асосида ҳудудий ташкил этишни тубдан такомиллаштириш назарда тутилмоқда:

саноатнинг стратегик жиҳатдан муҳим тармоқларини - нефть-газ комплексини ва норуда материаллар саноатини янги конларни ўзлаштириш ва минерал-хом ашё базаси захираларини кўпайтириш, минерал-хом ашё ресурсларни қазиб чиқариш ва қайта ишлашнинг замонавий, энергияни тежайдиган, юқори самарали технологияларини жорий этиш ҳисобига барқарор ривожлантиришни таъминлаш;

туманларнинг рақобатли афзалликлари негизида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;

қурилиш материаллари саноатида сифат жиҳатидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;

маҳаллий қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан фойдаланиш негизида, биринчи навбатда тўқимачилик саноатида қайта ишловчи ишлаб чиқаришларини жадал ривожлантириш, пахта толасини мамлакатимиз корхоналарида қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш;

минтақаларда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ва рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналар ва микрофирмалар, йирик корхоналар филиалларини устун даражада ривожлантириш ва жойлаштириш.

Саноат корхоналарини ривожлантириш барча туманларда ва Термиз шаҳрида устувор йўналиш бўлади. 2008 - 2012 йиллар мобайнида 2007 йилдагига нисбатан саноат ўртача 2,1 баравар ўсади, бу унинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 12,0 фоизгача етказишни таъминлайди (3-илова*).

Саноат корхоналарини жойлаштириш билан боғлиқ таркибий силжишлар амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларини умумий мувофиқлаштириш, аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан амалга оширилади (4, 4а, 4б-иловалар*).

Саноатнинг электр энергетикаси, нефть-газ, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил саноат сингари тармоқларида Модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш давом эттирилади. Бунда бўш турган объектларда кичик бизнеснинг истиқболли лойиҳаларини самарали жойлаштиришга алоҳида эътибор берилади.

Шу билан бирга Дастур асосан Денов, Шеробод ва Бойсун туманларида минерал-хом ашё ресурсларини комплекс ўзлаштиришни ҳамда шу асосда йирик ва кичик қайта ишлаб чиқариш корхоналарини, шу жумладан полиметаллар, цемент хом ашёси, норуда материалларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантиришни назарда тутади.

Саноатни ривожлантириш кўп жиҳатдан хўжалик юритишнинг инновация шаклларини изчил жорий этишга, янги технологияларни жадал ўзлаштиришга ва юқори даражада ишлов берилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Жумладан, енгил саноатда ипак ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек тўқимачилик саноати учун ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тикув тармоғини ривожлантириш ҳисобига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўсишига кўмаклашадиган илғор технологияларни жорий этиш мўлжалланмоқда. Ушбу йўналишда кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳисобига устуворлик Термиз шаҳри, Денов, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларига берилади.

Дастур истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг бутун секторини, шу жумладан яратилган рағбатлардан тўлиқ фойдаланиш воситасида жадал ривожлантиришни назарда тутади. Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни 2007 йилги даражага нисбатан 2008 - 2012 йилларда 197,8 фоизгача ўсишини таъминлаш имконини беради.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва жойлаштириш. Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши қуйидаги мақсадли йўналишлар амалга оширилиши таъминланган ҳолда таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳисобига таъминланади:

аграр секторнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, вилоятнинг амалда барча туманлари бўйича экинлар таркибини такомиллаштириш (5, 5а-иловалар*);

фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш, шу жумладан лизинг хизматларидан кенг фойдаланиш ҳисобига янгилаш (6, 6а-иловалар*);

мелиорация ишларини Ангор, Термиз, Қизириқ, Бандихон, Жарқўрғон, Музрабод ва Шеробод туманлари ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга кўмаклашадиган тасдиқланган суғориш тизимларини реконструкция қилиш дастурига мувофиқ амалга ошириш (7, 7а-иловалар*);

мева-сабзавотчилик, узумчилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун реал асос яратиш мақсадида таркибий силжишларни озиқ-овқат комплекси томонга рағбатлантириш. Бу ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмини асосан Олтинсой, Сариосиё, Бойсун ва Денов туманларида жиддий равишда кўпайтириш учун асос бўлади;

мева-сабзавот ва узум етиштирадиган фермер хўжаликларини ривожлантириш, бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари, узумни қайта ишлайдиган замонавий мини-технологиялар билан жиҳозланган агросаноат фирмалари ташкил этиш.

2008 - 2012 йиллар даврида узумзорлар майдонини 1,5 минг гектаргача кўпайтириш ва 2012 йилга бориб узумзорлар майдонини 16,4 минг гектарга етказиш мўлжалланмоқда. Олтинсой, Денов, Бандихон, Жарқўрғон ва Узун туманларида мева ва узум етиштириш устувор йўналишлардан бири бўлади.

2008 - 2012 йиллар даврида мева ва резавор мева етиштириш 2007 йилги даражага таққослаганда 1,8 баравар кўпаяди, уларни қайта ишлаш 21,8 фоизгача етказилади. Сабзавот-полиз экинлари етиштириш ҳажмини 548 минг тоннагача (126,5%) кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини 2007 йилдаги 1,1 фоиздан 2012 йилда 23,0 фоизга етказиш мўлжалланмоқда.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, шунингдек инфратузилмани ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар қорамоллар бош сонини 2012 йилда 136 фоизга кўпайтиришга, қорамолларнинг умумий сонини 761,4 минг бошга етказишга кўмаклашади.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши наслли чорвачиликни ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва технологияларини қўллаш ҳисобига амалга оширилади. Чорвачилик асосан озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйловларга сув чиқариш ва чорва моллари зотини яхшилаш орқали ривожланади. Чорвачиликни ривожлантириш амалда барча туманларда устувор йўналишга айланади.

Ижтимоий инфратузилма объектлари. Бюджетдан давлат инвестициялари, бюджетдан ташқари фондлар инвестициялари тасдиқланган давлат дастурларининг инвестиция лойиҳалари билан ўзаро боғлиқликда устун даражада ижтимоий секторга (таълим, соғлиқни сақлаш, болалар спорти, тарихий-маданий диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш) йўналтирилади (8-илова*).

Ишлаб чиқариш инфратузилмаси. Туманлар ва шаҳарларни ривожлантириш бутун ҳудудни боғлайдиган, минтақалар ва улар аҳолисининг мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиши учун йўл очадиган инфратузилма билан таъминланганликка таянади. Иқтисодиёт ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ягона транспорт тармоғини, алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантиришга доир амалга оширилаётган мақсадли дастурлар бунга кўп жиҳатдан кўмаклашади.

Ишлаб чиқариш ифратузилмасини ишлаб турган корхоналар ва янгидан ташкил этилаётган корхоналарнинг транспорт коммуникацияларига (автомобиль ва темир йўл линиялари), электр энергиясига (электр узатиш линиялари, кичик станциялар ва бошқалар), газ ва техник сув таъминотига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб янги конларни фойдаланишга жалб этиш ва саноат корхоналари қуриш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан ўзаро боғлиқликда ривожлантириш назарда тутилади. Ушбу йўналишда Шеробод, Қумқўрғон, Музрабод, Сариосиё, Жарқўрғон, Бойсун ва Шўрчи туманларида иш олиб борилади.

2008 - 2012 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилишга 22 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, бу вилоятнинг транзит салоҳияти мустаҳкамланиши ва кенгайишига кўмаклашади (9-илова*).

Жумладан, Сурхондарё вилоятини республиканинг марказий қисми билан алоқасини таъминлайдиган янги Тошгузар - Бойсун - Қўмқўрғон темир йўли қазиб чиқарувчи ва қурилиш индустриясининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, ишлаб турган, модернизация қилинаётган ва янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарининг автомобиль ва темир йўлларга уланишини таъминлашга доир бир қанча чора-тадбирлар назарда тутилган, бу автомобилда ва темир йўлда юк ташишни мақбуллаштиради.

Бундан ташқари, Термиз шаҳрида логистика маркази ташкил этиш йўли билан вилоятни республиканинг бошқа минтақалари билан боғлайдиган асосий транспорт магистралларида ишлаб чиқарувчиларнинг вақтини ва транспорт чиқимларини қисқартиришга алоҳида эътибор бериш мўлжалланмоқда.

Телекоммуникациялар, алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши минтақаларда, айниқса қишлоқ туманларида саноат корхоналари ва аҳолининг хизматларнинг ушбу турлари билан таъминланганлиги даражасини оширади.

Ягона инфратузилма тармоғи ташкил этилиши энергия таъминоти жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Энергетика объектларини техника билан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, электр тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилади. Энергия таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва транспорт тизими тармоқларини мукаммал реконструкция қилиш назарда тутилмоқда (10-илова*).

Ўртача муддатли истиқболда амалда вилоятнинг барча шаҳарлари ва туманларида қишлоқ аҳоли пунктларининг тармоқлари ва сув таъминотининг техник ҳолатини яхшилаш бўйича капитал-тиклаш ишлари назарда тутилган.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туманларнинг канализация ва тозалаш иншоотларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш мўлжалланмоқда, биринчи навбатда, Термиз шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимлари сифатли ва барқарор ишлашини таъминлаш, иссиқлик ресурсларидан самарали фойдаланишни ошириш ва энергия таъминоти бўйича чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Натижада аҳоли пунктларининг табиий газ билан таъминланганлиги 2007 йилдаги 62,3 фоиздан 2012 йилда 68,6 фоизгача, ичимлик сув билан таъминланганлиги тегишли равишда 81,4 фоиздан 89,5 фоизгача ўсади.

Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш. 2006 - 2010 йилларга мўлжалланган дастурнинг тасдиқланган параметрлари хизматлар кўрсатиш соҳаси ва ижтимоий инфратузилма тегишли мақсадли йўналишлари учун асос ҳисобланади. Минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари сифатида 2012 йилда хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиш суръатларини анча жадаллаштириш, 2007 йилги даражага нисбатан ўртача 2,9 баравар кўпайтириш, уларнинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 2012 йил охирига бориб 49,1 фоизгача етказиш назарда тутилмоқда.

Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг прогноз параметрларига янги объектларни ишга тушириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига эришилади. Бойсун, Олтинсой, Жарқўрғон, Сариосиё ва Шеробод туманлари бўйича хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг янада юқори суръатлари кутилмоқда (11, 11а-иловалар*).

Маҳсулот экспортини кенгайтириш. Вилоят бўйича экспорт прогноз параметрларининг нефть маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, тўқимачилик саноати (ип калава, тайёр тўқимачилик, трикотаж ва тикув буюмлари), қурилиш материаллари саноати, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига ўсиши мўлжалланмоқда.

2008 - 2012 йилларда минтақаларнинг экспорт ҳажми 2007 йилги даражага нисбатан ўртача 1,5 баравар ўсади. Термиз, Сариосиё, Шўрчи ва Жарқўрғон туманларида экспортнинг энг кўп ўсиши назарда тутилмоқда.

Аҳолининг иш билан бандлиги даражаси. Аҳолининг иш билан бандлиги кўрсаткичлари ҳудудларни комплекс ва балансли ривожлантиришнинг пировард мақсадли йўналишлари бўлиб хизмат қилади (12-илова*).

Аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш минтақаларда қуйидагиларни назарда тутадиган ўртача муддатли ҳудудий дастурларни амалга оширишни тақозо этади:

янги қувватларни ишга тушириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш даражасини ошириш;

кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш;

йирик саноат корхоналари билан кооперациялаш орқали касаначиликни ривожлантириш;

қорамоллар бош сонини кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун ер участкалари ажратишни кўпайтириш;

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш.

Минтақаларнинг молиявий барқарорлиги. Дотация оладиган минтақалар сонини изчил камайтириш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳудудий ривожлантириш стратегиясининг муҳим йўналишидир. Баҳоларга кўра, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тавсия этилаётган йўналишлари 2008 - 2012 йилларда дотация оладиган туманлар сонини 2 баравардан ортиқ (13 тумандан 6 тумангача) қисқартириш имконини беради (13-илова*).



2. МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


Дастурни амалга ошириш учун қуйидаги асосий манбалар ҳисобига молиявий ресурслар назарда тутилмоқда:

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган, минерал-хом ашё ресурсларини комплекс қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналар ташкил қилишга жалб этиш мўлжалланмоқда;

хусусий ички инвестициялар (мамлакатимиз инвесторлари ва хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари), уларнинг шунингдек ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлашга, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасининг янги объектларини ташкил этишга йўналтириладиган маблағлари;

қарз олинган хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолатисиз жалб этиладиган кредитлар;

устун даражада ижтимоий секторга ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириладиган давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари фондлардан инвестициялар.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 249-модда.











































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск