ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2008 й. 137-сон "Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2008 й.

N 137


АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛГАН

ЮРИДИК ЁРДАМ УЧУН ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲАҚ

ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кам таъминланган шахсларнинг адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

фуқарони юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос ҳисобланади;

оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,70 фоизидан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади;

гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашга маблағларни назарда тутсин;

адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаси тегишли молия органига мурожаат қилгандан кейин ўттиз кундан кечикмай Молия вазирлигининг қарор (ажрим) чиқарган орган жойлашган жойдаги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаси орқали ҳақ тўланишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда:

адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўланадиган ҳақнинг амалдаги миқдорини 25 фоизга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг белгиланган тартибда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида" 1997 йил 16 июндаги 297-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарори)" 2007 йил 27 июндаги 129-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 250-модда.













































Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск