ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2008 й. 141-сон "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2008 й.

N 141


"ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлиқ амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда мажбурий суғурта қилиш деб аталади) бўйича суғурта пули - 40 миллион сўм миқдорда;

компенсация тўлови - жабрланувчи иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси кунида белгиланган суғурта суммасидан кўн бўлмаган миқдорда белгилансин.

2. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчига унга етказилган зарарни кафолатли тўлашни мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш йўли билан таъминлаш;

мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта мукофотлари бўйича сийлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифаларини кўрсатиб ўтилган сийловларни компенсация қилиш йўли билан қўллаб-қувватлаш тизимини молиявий таъминлаш;

мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан мажбурий суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш;

Жамғарманинг унга юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда тасдиқлаш.


3. Қуйидагилар:

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Жамғарманинг кузатув кенгаши таркиби ва дирекцияси тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарманинг кузатув кенгаши, суғурталовчилар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

2008 йил 21 октябргача бўлган муддатда мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар билан ўз фаолиятини суғурта қилиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштириш, шунингдек 2008 йил 22 октябрдан бошлаб ўз фаолиятини кўрсатиб ўтилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштирмаган суғурталовчилар лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш;

Жамғарманинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, Жамғарма дирекциясини жойлаштириш ҳамда уни зарур алоқа техникаси ва воситалари билан жиҳозлаш, Жамғарма томонидан мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи барча суғурталовчилар билан ёзма битимлар тузиш, шунингдек Жамғарма томонидан 2008 йил 21 октябргача ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ҳажмдаги маблағларни шакллантириш;

республиканинг барча ҳудудларида мажбурий суғурта қилишни ташкил этиш учун суғурталовчилар филиалларининг ва бошқа алоҳида бўлинмаларининг кенг шохобчаларини ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий суғурта қилишнинг жорий этилаётган тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек суғурталовчилар ходимлари учун ўқув курслари ва семинарлар ташкил этиш.


5. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" 1994 йил 30 декабрдаги 632-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 12-сон, 56-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) 3-илованинг V банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 632-сон қарорига мувофиқ 2008 йилда тузилган транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларининг амал қилиши кўрсатиб ўтилган Ҳукумат қарори ўз кучини йўқотган кундан бошлаб муддатидан олдин тўхтатилган ҳисобланади, бунда суғурталовчиларнинг мазкур санагача содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонини тўлашга доир мажбуриятлари сақланиб қолади.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Ушбу қарорнинг 1, 5, 7 ва 8-бандлари "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан бошлаб амал қилади.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 июндаги

141-сон қарорига

2-ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш

жамғармасининг Кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

Максудов Д.С.

-

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари, Жамғарма кузатув кенгаши раиси


Саидов О.Ч.

-

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи


Файзиев О.О.

-

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги департаменти бошлиғи


Абдурахимов К.А.

-

Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмасининг бош директори


Закиров Л.Х.

-

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори (маслаҳат овози ҳуқуқи билан), Жамғарма кузатув кенгаши котиби

          

Изоҳ. Жамғарма кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Жамғарма кузатув кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 июндаги

141-сон қарорига

3-ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш

жамғармаси дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

















Директор
















































































































































Директор ўринбосари















































Бухгалтерия ҳисоби ва инвестиция бўлими

3



































Суғурта соҳасини рақамлаштириш

бошқармаси

1



Ахборот-таҳлил, компенсация тўловлари

ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси

3





























Ижро назорати ва девонхона бўлими

2























Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш, ривожлантириш ҳамда

ахборот хавфсизлиги бўлими

3


































Компенсация тўловлари, сийловлар компенсациясини

амалга ошириш ва суғурта даъволарини

ҳал этиш бўлими

3



Юридик бошқарма

5




























































































Ягона ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш

ва мониторинг олиб бориш бўлими

3





































































































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 25 штат бирлиги.

Жамғарма кузатув кенгаши зарур ҳолларда Жамғарма дирекцияси тузилмаси ва сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 251-модда.






































Время: 0.2355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск