ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш /

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.06.2008 й. 141-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 июндаги

141-сон қарорига

1-ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб юритилади) транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда "мажбурий суғурта қилиш" деб юритилади) бўйича тўловларни кафолатлаш ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш мақсадида ташкил этилади.

2. Жамғарма ўз фаолиятида "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Жамғарма нотижорат ташкилот ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва бланкаларга эга бўлади.

Жамғарма молиявий ёрдам бериш ва хайрия фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси (қатнашчиси) бўлишга ва суғурта ташкилотларининг устав сармоясида қатнашишга ҳақли эмас.


3-1. Жамғарманинг номи:

давлат тилида:

тўлиқ номи - "'Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси";

қисқартирилган номи - "Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси";

инглиз тилида:

тўлик номи - "The Fund of guaranteeing payments on compulsory insurance of civil liability of vehicle owners";

қисқартирилган номи - "Fund of guaranteeing insurance payments";

рус тилида:

тўлиқ номи - "Фонд гарантирования выплат по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств";

қисқартирилган номи - "Фонд гарантирования страховых выплат.

4. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.


II. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчига унга етказилган зарарни кафолатли тўлашни мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш йўли билан таъминлаш;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта мукофотлари бўйича сийлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифаларини кўрсатиб ўтилган сийловларни компенсация қилиш йўли билан қўллаб-қувватлаш тизимини молиявий таъминлаш;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта, шу жумладан, ушбу суғурта турлари бўйича суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари тўғрисидаги Ягона ахборот тизимини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда ваколатли давлат органлари ва суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш;

Жамғарманинг унга юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

Е-полислар, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлардан иборат бўлган, Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш бўйича ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш, барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш.

6. Жамғарма қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

белгиланган тартибда жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўлайди, шунингдек регресс талабларни амалга оширади;

суғурталовчилар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган сийловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига берилган суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилади;

тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда суғурталовчилар ўртасида барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларига оид маълумотлар алмашувини таъминлашни мувофиқлаштиради;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини амалга ошириш ва суғурта ҳодисаларини ҳал этиш билан боғлиқ интерактив хизматларни кўрсатади ҳамда ахборот тизимларини яратади;

электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида хизмат кўрсатиш имкониятидан фойдаланишнинг чекланган ҳолати аниқланганда, мазкур ҳолат Жамғарма томонидан ўрганилиб, хизмат кўрсатиш имконияти тўлиқ тиклангунга қадар Суғурта ташкилотининг ахборот тизими ҳамда Жамғарма ягона ахборот тизими ўртасида интеграция тўлиқ ёки қисман тўхтатилади.

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта статистикасини шакллантиради;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга оширади, шу жумладан, буюртма асосида тўлов эвазига;

Жамғарманинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотларни махсус ваколатли давлат органи билан доимий равишда айирбошлайди;

суғурталовчилар билан барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари, қонун ҳужжатларида белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар таъминланиши тўғрисидаги маълумотларни айирбошлайди;

Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича йиллик ва чораклик прогнозларни шакллантиради;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига кўриб чиқиши учун киритади;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва ундан фойдаланади.

Жамғарма ўз вазифалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурталовчилардан тузилган мажбурий суғурта шартномалари сони, тўпланган суғурта мукофотлари миқдори, мажбуриятлар ва тўланган суғурта қопловлари тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда олиш;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, буюртма асосида тўлов эвазига;

Жамғарма маблағларини ушбу Низомда назарда тутилган тартибда жойлаштириш.

Жамғарма ўзига юкланган вазифаларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:

махсус ваколатли давлат органига ушбу орган томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботларни тақдим этиш;

Жамғарманинг маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

оммавий ахборот воситаларида йилнинг ҳар чорагида суғурталовчилар-қатнашчилар рўйхатини эълон қилиш;

махсус ваколатли органнинг сўровига кўра барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича тегишли ахборотни тақдим этиш.

Жамғарма ўз вазифалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. ЖАМҒАРМА МОЛ-МУЛКИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


9. Жамғарманинг мол-мулки:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг бир йўла ва календарь тўланадиган бадаллари;

Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашишни ташкил қилиш учун бир йўла тўланадиган ҳамда тизимнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш бўйича даврий тўловлар;

Жамғарма томонидан жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан регресс ва суброгация ҳуқуқини амалга оширишдан тушган маблағлар;

Жамғарманинг пул маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

буюртма асосида тўлов эвазига барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шаклланади.

10. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага бир йўла тўланадиган бадали Жамғармага бадал киритиш кунида суғурталовчи устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага тўланадиган календарь бадаллари суғурталовчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадал миқдори суғурталовчи билан тузилган мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммаси ҳисобот чорагида ўсиши ҳажмидан келиб чиқиб махсус ваколатли давлат органи билан келишув бўйича Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Тўланган календарь бадаллар суммаси Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган миқдорга етганда суғурталовчилар томонидан календарь бадаллар тўлаш махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммасидан келиб чиқиб тўхтатиб турилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммаси ўзгарган тақдирда, суғурталовчи томонидан Жамғармага тўланган календарь бадаллар суммаси қайта ҳисобланади.

11. Суғурталовчининг Жамғармага Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашишни ташкил қилиш учун тўланадиган бир йўла бадали Жамғармага бадал киритиш кунида суғурталовчи устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Бунда мазкур бадал Жамғарма билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битим тузган суғурталовчилар томонидан амалга оширилмайди.

Суғурталовчининг Ягона ахборот тизимининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш бўйича Жамғармага даврий тўловлари суғурталовчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади.

Даврий тўлов миқдори махсус ваколатли давлат органи билан келишув бўйича Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

12. Мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши суғурталовчини Жамғармага календарь бадалларни тўлашдан озод қилмайди.

Календарь бадал ставкаси ўзгарган тақдирда Жамғарма бу ҳақда суғурталовчиларга тўлашнинг кейинги муддатидан олдин камида 30 кундан кечикмай хабар қилиши шарт.


13. Жамғарма маблағларидан фақат:

компенсация тўловлари тўлашда;

мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотларига оид сийловларни компенсация қилишда;

Жамғарма дирекцияси таъминоти учун;

ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган Жамғарманинг бошқа вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланилади.

Жамғарманинг компенсация тўловларини молиялаштиришга ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилишга мўлжалланган маблағлари Жамғарманинг бошқа мол-мулкидан алоҳида ажратилади, улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади ва алоҳида банк ҳисоб рақами очилади.


14. Жамғарма дирекцияси таъминоти Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


15. Жамғарма маблағларининг бир қисми вақтинча бўш бўлган тақдирда Жамғарманинг кузатув кенгаши ҳар йили ушбу маблағларни инвестиция қилиш йўналишлари ва ҳажмини тасдиқлаши мумкин. Жамғарманинг кўрсатиб ўтилган маблағларини инвестиция қилиш диверсификациялаш, қайтариш, фойда олиш ва ликвидлик шартларида амалга оширилади.


16. Жамғарма маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштиришдан олинган Жамғарма даромадлари (Тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлардан тўлов манбаида солиққа тортиладиган фоизлардан ташқари) солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

17. Агар ҳомийлар ёки грант берувчилар томонидан Жамғармага Жамғарманинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлган мақсадлар ва фойдаланиш шартлари кўрсатилган ҳолда маблағлар берилган тақдирда, ушбу маблағлардан ҳомийлар ёки грант берувчиларнинг кўрсатмаларига мувофиқ фойдаланилиши керак.


18. Мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият ихтиёрий тўхтатилиши муносабати билан Жамғармадан ихтиёрий чиқилган тақдирда, шунингдек суғурталовчи Жамғарма олдидаги мажбуриятларни бажармаганлиги учун ундан чиқарилганда суғурталовчи томонидан Жамғармага тўланган бадаллар қайтарилмайди.


19. Махсус ваколатли давлат органи томонидан компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун Жамғарманинг банк ҳисоб рақамидаги маблағларнинг энг кам суммасига нисбатан талаблар белгиланиши мумкин.



V. СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАМҒАРМА БИЛАН

ЁЗМА БИТИМИНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИ

АЪЗОЛИКДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


20. Жамғарма билан ёзма битим тузиш учун суғурталовчи Жамғармага ариза, белгиланган миқдорда бир йўла тўланадиган бадал тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхасини тақдим этиши шарт.

21. Жамғарма махсус ваколатли давлат органини тузилган ёзма битимлар ва суғурталовчилар томонидан Жамғармага бирйўла тўланадиган бадал тўланганлиги тўғрисида хабардор қилади.


22. Суғурталовчилар:

суғурталовчининг фирма номи ва (ёки) жойлашган жойи ўзгарганда;

суғурталовчини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Жамғармага ёзма равишда маълум қилиши шарт.


23. Жамғарма билан ёзма битим тузган суғурталовчининг номи ва (ёки) жойлашган жойи ўзгарган тақдирда Жамғарма суғурталовчининг қайта рўйхатдан ўтказилиши ва лицензия қайта расмийлаштирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар суғурталовчидан олинган пайтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида Жамғарманинг суғурталовчилари-аъзолари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


24. Суғурталовчи томонидан Жамғарма ва суғурталовчи ўртасида тузилган битимларда назарда тутилган Жамғарма олдидаги мажбуриятлар мунтазам равишда (ҳисобот даврида икки ва ундан кўп маротаба) бажарилмаган тақдирда, шу жумладан, Жамғарманинг бу ҳақидаги махсус ваколатли давлат органига тақдим этган маълумотига асосан:

махсус ваколатли давлат органи томонидан ушбу суғурталовчи мажбуриятлар бажарилиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилади;

суғурталовчи огоҳлантириш сабабларини бартараф этмаган тақдирда, махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан Жамғарма томонидан суғурталовчининг Ягона ахборот тизими билан ахборот алмашинуви тўхтатилади;

махсус ваколатли давлат органи томонидан Ягона ахборот тизими билан ахборот алмашинуви тўхтатилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабар берилган тақдирда, ахборот алмашинуви қайта тикланади;

Жамғарманинг кузатув кенгаши махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда суғурталовчи ва Жамғарма ўртасида тузилган битимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

25. Суғурта қилиш бўйича фаолиятнинг ихтиёрий тўхтатилиши муносабати билан Жамғарма билан тузилган битимлар ихтиёрий бекор қилинганда, шунингдек, Жамғарма олдидаги мажбуриятлар бажармаганлиги учун суғурталовчи билан тузилган битимлар бекор қилинган тақдирда, суғурталовчи суғурта қилиш бўйича илгари тузилган ёзма битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариши шарт.


VI. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


26. Кузатув кенгаши ва Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади.


27. Жамғарманинг кузатув кенгаши Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.


28. Кузатув кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Кузатув кенгашига раис бошчилик қилади.


29. Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси ёки кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талаби бўйича заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта чақирилади.

Кузатув кенгаши, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақлидир. Агар ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми кузатув кенгаши қарори учун овоз берса, кузатув кенгаши қарори қабул қилинган ҳисобланади.


30. Кузатув кенгаши:

суғурталовчиларнинг календарь бадаллари ставкаларини, тўланган календарь бадалларининг чекланган суммасини, ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва бадалларни тўлаш муддатларини тасдиқлайди;

махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда банк-агентни танлайди;

Жамғарма маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолият харажатларини тасдиқлайди;

Жамғарманинг ижро этувчи органини тузади ва унинг фаолиятини назорат қилади;

аудиторлик ташкилотини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади. Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради. Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жамғарма дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор бошчилик қилади.

32. Жамғарма дирекцияси:

бир марталик ва календарь бадалларнинг суғурталовчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилади;

белгиланган тартибда компенсация тўловларини ва суғурта мукофотлари бўйича сийловлар компенсациясини амалга оширади;

жорий фаолият харажатлари сметасини тасдиқлаш учун кузатув кенгашига киритади;

махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда суғурталовчи билан Жамғарма ўртасида тузилган аъзолик битими амал қилишини тугатиш зарурлиги тўғрисида кузатув кенгашига таклиф киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


33. Жамғарманинг директори кузатув кенгаши мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашади.



VII. ЖАМҒАРМАНИНГ ДАРОМАДЛАРИ ВА

ХАРАЖАТЛАРИ ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ,

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


34. Дирекция ҳар йили суғурталовчиларнинг ажратмалари ва ўзга манбалардан бошқа тушумлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб этиш, ҳам Ўзбекистон Республикаси резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз ёрдами шаклида навбатдаги йил учун Жамғарма тушумлари прогнозини амалга оширади.


35. Дирекция Жамғарма даромадлари прогнози асосида кейинги йил учун Жамғарма харажатлари прогнозини амалга оширади.


36. Навбатдаги йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозлари дирекция томонидан кузатув кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.

Даромадлар ва харажатларнинг йиллик прогнозлари, шу жумладан, Жамғарманинг харажатлар сметаси кузатув кенгаши томонидан келгуси йилнинг 10 февралига қадар тасдиқланади.

Бунда Жамғарманинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар харажатлар суммаси олдинги молия йилининг охирги чорагидаги харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги керак ва қонунчилиқда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммаси ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.


VIII. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛИЯВИЙ

ВА БОШҚА ҲИСОБОТЛАРИ


38. Жамғарма махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда махсус ваколатли давлат органига молия ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни тақдим этади.


39. Жамғарманинг йиллик молия ҳисоботи ишончлилиги аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланиши керак.


40. Жамғарманинг йиллик молиявий ҳисоботи кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.


41. Жамғарманинг йиллик молиявий ҳисоботи махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда матбуотда эълон қилинади.


42. Жамғарманинг молиявий фаолияти ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керак.



IX. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


43. Маблағларни тасдиқланмаган сметасиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган чора-тадбирларга ёки ҳам умуман смета бўйича, ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича смета вазифаларидан ортиқ бўлган суммаларда сарфлаш тақиқланади, базавий ҳисоблаш миқдори оширилган ҳоллар бундан мустасно.

44. Ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун Жамғарма ҳисоб рақамидан маблағларни ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.



X. СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ЖАМҒАРМА

ТОМОНИДАН ОЛИШ ВА ОШКОР

ҚИЛМАСЛИК КАФОЛАТИ


45. Жамғарма ва махсус ваколатли давлат органи Жамғарма ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотни доимий равишда айирбошлайди.


46. Жамғарма, агар суғурталовчиларнинг фаолияти, уларнинг мижозлари тўғрисидаги ахборот Жамғарма ўз функцияларини амалга ошираётганда унга маълум бўлса, кўрсатиб ўтилган ахборот ошкор қилинмаслигини кафолатлайди, қонунга мувофиқ ахборотнинг ошкор қилинишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.


47. Жамғарма томонидан кўрсатиб ўтилган ахборот ошкор қилинган тақдирда ҳуқуқлари бузилган шахс Жамғармадан бундай ошкор қилиш орқали ўзига етказилган зарарни қоплашини талаб қилишга ҳақлидир.



XI. ЖАМҒАРМАНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


48. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 251-модда.




















































Время: 0.1496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск