ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2008 й. 145-сон "Ёшларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2008 й.

N 145


ЁШЛАРНИНГ УМУМИЙ ЎРТА,

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БИЛАН ҚАМРАБ

ОЛИНИШИНИ, ШУНИНГДЕК КЕЙИНЧАЛИК

УЛАРНИНГ     ИШГА     ЖОЙЛАШИШИНИ

ҲИСОБГА    ОЛИШ    ВА    ҲИСОБОТИНИ

ЮРИТИШНИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ёшлар йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олинишини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашишини ва олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришини, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини ҳамда кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш мақсадида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва идоравий статистика ҳисоботларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий ўқув юртлари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган ёшларнинг кейинчалик банд бўлиш турлари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги ҳисобот тизимини белгиланган тартибда 1-иловага мувофиқлаштирсин ва уни 2008 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб амалга киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:

болаларнинг умумий ўрта таълим олишини, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришини мунтазам асосда танқидий ўрганиб чиқсинлар ва уларнинг 100 фоиз қамраб олинишини таъминлайдиган аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;

ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга самарали жойлашиши устидан назорат ўрнатсинлар;

ҳар чоракда (чорак охирги ойининг 20 санасидан кечикмасдан) ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши тўғрисида, шунингдек уларни ишга жойлаштиришнинг аҳволи ва даражаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 30 июндаги

145-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан

қамраб олиниши, шунингдек кейинчалик уларнинг

ишга жойлашиши мониторингини таъминлаш учун

давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳисоботлар номи

Ҳисоботлар

шифри


Ишлаб чиқиш кесими


Тасдиқловчи орган


        

Идоравий статистика ҳисоботи

           

1.

Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқиш билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар


1-БЎ (мактаб)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Халқ таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда


2.

Болаларнинг умумий ўрта таълим билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар


1-ЎҚ (мактаб)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Халқ таълими вазирлиги


3.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар


2-БЎ (ал, кҳк)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда

4.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар


2-ЎҚ (ал, кҳк)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


5.

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар


3-БЎ (отм)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда

6.

Олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги маълумотлар


3-ЎҚ (отм)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7.

Ишга жойлашишга муҳтож ҳамда ишга жойлашган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар


1-меҳнат (ёшлар)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда

         

Давлат статистика ҳисоботи

       

8.

Умумтаълим мактабларининг 20__/ 20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи


1-КМ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Давлат статистика қўмитаси

10.

Академик лицей, касб-ҳунар коллежининг 20__/20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи


2-ЎМКТМ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича


Давлат статистика қўмитаси

12.

Олий таълим муассасасининг 20__/ 20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи

3-ОТМ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича


Давлат статистика қўмитаси

Изоҳ: Давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддатлари ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 30 июндаги

145-сон қарорига

2-ИЛОВА



Болаларнинг умумий ўрта таълим билан,

умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг -

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши,

шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

битирувчиларининг   ишга   жойлашиши   ҳамда   олий

ўқув   юртларида   ўқишни   давом   эттириши,   олий

таълим муассасалари битирувчилари ва муддатли

ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга

жойлашишининг доимий мониторингини олиб

бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш

СХЕМАСИ

Т/р

Ишларни

ташкил этиш

учун масъул

вазирлик,

идора


Ахборот манбаи


Ахборотнинг

мазмуни


Ахборот тақдим этиш тартиби


Тақдим этиш

муддати ва

даврийлиги


Ким томонидан

тақдим этилади


Қаерга тақдим этилади


1.

Халқ таълими вазирлиги

Идоравий статистика ҳисоботи


Умумтаълим мактаби ўқувчилари сони:

1 июлдаги ҳолати бўйича

1 сентябрдаги ҳолати бўйича


Умумий ўрта таълим муассасаси



Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан





Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари


ҳисобот давридан кейин 10-кун




Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Халқ таълими вазирлиги


ҳисобот давридан кейин 12-кун


Идоравий статистика ҳисоботи

Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг кейинги ўқиш турлари бўйича тақсимоти:

1 сентябрдаги ҳолати бўйича

1 декабрдаги

ҳолати бўйича

Умумтаълим мактаблари

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари




Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


ҳисобот давридан кейин 10-кун




Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари,

Халқ таълими вазирлиги


ҳисобот давридан кейин 15-кун


Давлат статистика ҳисоботи

____ йилда умумтаълим мактабини битирган ёшларнинг тақсимланиши (якуний маълумотлар)

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда)


Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ


Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ

2.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Идоравий статистика ҳисоботи

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, 9-синф

битирувчиларидан

1 сентябрдаги ҳолати бўйича

1 декабрдаги ҳолати бўйича

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари


Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари


ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


ҳисобот давридан кейин 10-кун

Идоравий статистика ҳисоботи

Кейинги бандлик турлари бўйича тақсимланган академик лицейлар ва касб-ҳунар

коллежлари битирувчилари сони

1 июлдан

30 ноябргача

ҳар ойда


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари


ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунидан кечикмасдан


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари (туманлар ва шаҳарлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан келишган ҳолда)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази


ҳисобот давридан кейин 10-кун


Ҳисобга олиш ҳужжатлари

30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари рўйхати (электрон тарзда)


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари орқали)


Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

1 декабргача


Давлат статистика ҳисоботи

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг кейинги бандлик турлари бўйича тақсимланиши (якуний маълумотлар)


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари


Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ


Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ


3.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Идоравий статистика ҳисоботи

Олий таълим муассасаларининг таълим босқичлари бўйича тақсимланган битирувчилари сони ва 30 ноябрдаги ҳолатига кўра уларнинг кейинги бандлиги


Олий таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари


7 декабрдан кечикмасдан


Ҳисобга олиш ҳужжатлари

30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган олий таълим муассасалари битирувчилари рўйхати (электрон тарзда)


Олий таълим муассасалари


Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар

1 декабргача


Давлат статистика ҳисоботи

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг кейинчалик улар меҳнатидан фойдаланиш турлари бўйича тақсимланиши


Олий таълим муассасалари

Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ


Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ

4.

Мудофаа вазирлиги

Ҳисобга олиш ҳужжатлари

Муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган ва мудофаа ишлари органларида ҳисобга қўйилган шахслар рўйхати


Шаҳарлар, туманлар, мудофаа ишлари органлари

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ҳукумат қарорларига мувофиқ бир йилда икки марта

5.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ишга жойлашмаган ёшларни анкеталаш маълумотлари натижалари

Ишга жойлашмаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашиш мақсадлари тўғрисида ахборотлар


Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таълим муассасалари билан биргаликда

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари

7 декабрдан кечикмасдан



Идоравий статистика ҳисоботи

Ишга жойлашган ва ишга жойлашишга муҳтож ёшлар, шу жумладан, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахслар сони


Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-кунигача

6.

Давлат статистика қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларининг давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари асосида статистик ишланмалар


Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олиниши ва уларнинг кейинги ишга жойлашиши тўғрисидаги статистика маълумотлари (шарҳлари билан)


Давлат статистика қўмитаси

Иқтисодиёт вазирлиги; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази;

Халқ таълими вазирлиги; Ёшлар иттифоқи

сентябрь

январь

7.

Иқтисодиёт вазирлиги

Йиғма статистика маълумотлари, шарҳлари билан

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олинишини таъминлашнинг таҳлили;

Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ҳисобот йилида ишга жойлашиши таҳлили


Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

сентябрь














январь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 253-модда.








































Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск