ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2008 й. 146-сон "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2008 й.

N 146



КАСАНАЧИЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ УНИ РИВОЖЛАН-

ТИРИШ ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН

ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Касаначиликни ривожлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар айниқса ишчи кучлари ортиқча бўлган кичик шаҳарлар ва қишлоқ туманларида аҳолини меҳнат фаолиятига кенг жалб этиш, шунингдек шу асосда аҳолининг иш билан бандлиги ва даромадларини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашди. 2006 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврда 190 мингдан ортиқ касаначилик иш ўрни ташкил этилди.

Шу билан бирга, ўрганиб чиқиш натижалари касаначиликни ривожлантириш параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш методологик базасининг такомиллашмаганлигини, касаначиларга асбоб-ускуналар ва анжомлар бериш, шунингдек уларнинг уйда ишлаб чиқариш топшириқларини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплашнинг пухта механизми йўқлигини кўрсатади.

Касаначиликнинг янги иш ўринларини, шу жумладан касаначиликнинг турларини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш учун мавжуд захираларни аниқлаш ва сафарбар қилиш, шунингдек касаначиларни буюртмалар, хом ашё, материаллар билан ўз вақтида таъминлаш ва уларга иш ҳақи тўланишини назорат қилиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳокимликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш талаб этилади.

Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши, касаначиларга асбоб-ускуналар ва анжомлар беришни тартибга солиш, шунингдек уларнинг уйида ишлаб чиқариш топшириқларини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплаш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари касаначиликни ривожлантиришнинг тегишли равишда ҳудудий ва тармоқ параметрлари бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда:

касаначиликни ривожлантиришнинг ҳар йилги ҳудудий ва тармоқ параметрлари шакллантирилишини, зарурият бўлганда, кўрсатиб ўтилган параметрларга касаначиликнинг янги иш ўринлари ташкил этишнинг аниқланган захиралари ишга туширилишини назарда тутадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласинлар;

касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган ҳудудий ва тармоқ параметрлари бажарилиши устидан мониторинг ўрнатсинлар.


2. Қуйидагилар:

Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Корхоналарнинг буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар ва анжомлар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Касаначининг уйида ёки ўзига тегишли бошқа жойларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда корхоналар томонидан 2008 йилда касаначиликни ривожлантириш параметрларини Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган шаклга мослаштириш ишларининг мувофиқлаштириб борилишини таъминласин;

касаначилик иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси, шу жумладан ҳудудий бўлинмаларда шакллантирилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 254-модда.















































Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск