Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2008 й. ПҚ-896-сон "Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2008 й.

N ПҚ-896


СУД ҚОНУНЧИЛИГИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ

ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СУД ТИЗИМИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА*


Кейинги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштиришга, жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигини либераллаштиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари пухта ҳимоя қилинишини таъминловчи мустақил суд ҳокимиятини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Мамлакат Конституциясида акс эттирилган принципларга мувофиқ жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди, натижада озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилган шахслар салмоғи 2007 йилда 2000 йилга нисбатан икки баравардан кўпроқ қисқарди.

Умумий юрисдикция судларининг ихтисослаштирилиши одил судлов сифатини оширишга имкон берди. Ишларни кўриб чиқишнинг апелляция (шикоят) тартиби жорий этилиши суд процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида қўшимча кафолат бўлди, ярашув институтининг киритилиши эса, кейинги етти йил ичида салкам етмиш минг кишига нисбатан жиноий таъқиб тугатилиши учун имкон берди.

Жорий йилнинг биринчи январидан эътиборан Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали, замонавий демократик принципларга асосланган тизими яратилди.

Суд тизимини демократлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқларини янада самарали таъминлаш ва адвокатура ролини ошириш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнларини жадаллаштириш имконини берди.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суднинг обрўси ва мустақиллигини ошириш, одил судловни амалга оширишда қонунийлигини таъминлаш, судлар фаолиятига аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, Марказ:

ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ҳисобот берадиган мустақил ахборот-таҳлил ва маслаҳат муассасаси ҳисобланади;

унга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан тасдиқланадиган директор амалга оширади. Марказ директори моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарига тенглаштирилади;

республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали молиялаштирилади;

суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги, давлат органлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда амалга оширади.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб беради, Марказнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таҳлилий ишлар дастурлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларини тасдиқлайди, уларнинг самарали ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд фаолиятини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг суд тизими вазифаларини белгилаб берувчи қоидалари рўёбга чиқарилиши самарадорлиги масалалари бўйича қонунчилик базасини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, шунингдек, Қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқни қўллаш, суд амалиётини ўрганиш ҳамда умумлаштириш;

жиноий, маъмурий жазолар тизимини янада либераллаштириш, суд, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал, хўжалик процессуал қонунчилигини, суд ишларини юритишни демократлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

одил судлов тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг обрўсини ошириш ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд фаолиятига аралашиш ҳолларига барҳам бериш, ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик бўйича таклифлар тайёрлаш;

суд фаолияти соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини чуқур ўрганиш ҳамда миллий қонунчиликка татбиқ этиш, одил судловни амалга ошириш соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд мустақиллигини таъминлаш принципларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.


4. Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази тўғрисидаги Низом, унинг тузилмаси, ходимларининг чекланган умумий сони 30 кишидан иборат бўлган штат жадвали, шунингдек, меҳнат ҳақи разрядлари 1 - 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Марказнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Б. Мустафоев):

бир ой муддатда Марказни судларда ва ахборот-таҳлил фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илғор чет эл таҳлил марказларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг 2008-2009 йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;

уч ой муддатда Марказнинг жойлаштирилиши ва ободлаштирилишини, зарур компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси, дастурий воситалар, идоравий мебель ҳамда Марказнинг самарали ишлаши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари, услубий материаллар билан таъминласин;

икки ой муддатда Марказнинг устувор йўналишларини, 2008 йил иккинчи ярми ва 2009 йилга мўлжалланган ахборот-таҳлилий ишлари ва тадбирлари дастурини белгиласин ҳамда уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.


6. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ходимлари учун ўрнатилган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, махсус унвонлар, мансаб даражалари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) 2009 йилдан бошлаб, ҳар йили Марказни жорий таъминлаш ва молиялаштиришга, шу жумладан, ахборот нашрлари ва адабиётга обуна бўлиш, халқаро конференциялар ва семинарларда иштирок этиш учун республика бюджети ҳисобидан маблағ ажратилишини назарда тутсин.


8. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг жорий таъминоти, уни жиҳозлаш, фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, иккита хизмат енгил автомобилини харид қилиши ва таъминоти учун маблағ ажратсин.


9. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда белгиланган тартибда Марказни зарур, жумладан, ҳукумат алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек, Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.


10. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган (1 нусхада) ташкилотлар рўйхатига;

Марказ кутубхонасини шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ва Олий хўжалик судининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 248-модда.



















































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск