Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.07.2008 й. 1832-сон билан рўйхатга олинган 30.05.2008 й. ЎОМТВ 157-сон, ЎМКҲТМ 21/ҚҚ-сон, ХТВ 23-сон, МАИМҚВ 01-08/1750-сон, ИВ 54-сон, МВ 56-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 4 июлда 1832-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 30 майдаги 157, 21/ҚҚ,

23, 01-08/1750, 54, 56-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Таълим муассасалари ва корхоналар

ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сонли қарори билан тасдиқланган "Ёшлар йили" Давлат дастурининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 56-модда) 46-бандига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (бундан кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини тартибга солади.


2. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида шериклик муносабатларининг йўлга қўйилиши малакали кичик мутахассис кадрларни тайёрлаш ва битирувчиларни иш ўринлари билан таъминлашдан иборат.


3. Ўқувчиларнинг амалиёти ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Корхоналар ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро шериклик тўғрисида шартнома тузилади. Шартномада амалиёт ўтказиш, корхоналар томонидан зарур йўналишлар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш учун битирувчиларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи буюртмалар ва бошқа талаблар кўзда тутилади.



II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВА

КОРХОНАЛАР ЎРТАСИДАГИ ШЕРИКЛИК

МУНОСАБАТЛАРИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларининг мақсади:

а) меҳнат бозори талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш;

б) таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграцияни шакллантириш;

в) корхоналарда унумли меҳнат асосида кадрлар тайёрлашнинг икки томонлама тизимини ривожлантириш;

г) амалиёт ўташни давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ташкил этиш ва битирувчиларни мутахассисликларига мос иш жойлари билан таъминлаш.


6. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шерикликнинг вазифалари:

а) ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган касб-ҳунар таълимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш;

б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш;

в) малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш учун таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш асосида шахсни ҳар томонлама ривожлантириш;

г) таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

д) корхоналардаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда интеграциялашган замонавий ўқув-лаборатория ва амалиёт базаларидан самарали фойдаланиш.



III. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВА

ШЕРИК КОРХОНАЛАРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Таълим муассасаларининг асосий вазифалари:

а) шерик корхоналар буюртмасида кўрсатилган йўналишлар бўйича давлат таълим стандартлари талаблари даражасидаги малакали кичик мутахассислар тайёрлаш;

б) шерик корхоналарнинг таклифларига мувофиқ ўқув режа ва дастурларга ўрнатилган тартибда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

в) амалиётларни ўтказиш жадвали ва амалиётлар ишчи дастурини намунавий дастур асосида шерик корхоналарнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш, корхоналар билан келишиш ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида тасдиқлатиш;

г) ўқувчиларнинг шерик корхоналардаги ички меҳнат тартиби, меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

д) шерик корхоналар ходимлари билан ҳамкорликда ўқув-тарбиявий ишларни олиб бориш;

е) ўқувчиларнинг амалиёт дастурида назарда тутилган ишларни бажаришларини назорат қилиш.


8. Шерик корхоналарнинг асосий вазифалари:

а) таълим муассасалари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини дастур талаблари даражасида юқори савияда ўтказилишини таъминлаш;

б) амалиёт ўташ даврида ўқувчиларни амалиёт дастурида кўзда тутилган ишларни бажаришлари учун етарли иш ўрни, асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари ҳамда махсус иш кийими ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

в) таълим муассасаларида касбий тайёргарлик жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарнинг тажрибали ва малакали ходимларини амалиётлар ишчи дастурларини ишлаб чиқишда, илмий-амалий семинарларда ҳамда битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлари ҳимоясида фаол иштирок этишини таъминлаш;

г) амалиёт ўташ жараёнида фаол иштирок этган ва яхши кўрсаткичларга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш;

д) ўқувчиларнинг амалиётига корхона томонидан раҳбар этиб тайинланган ходимларга ўрнатилган тартибда корхонанинг ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча устама ҳақи тўлаш;

е) шериклик тўғрисидаги шартномага мувофиқ буюртмада кўрсатилган йўналишлар бўйича таълим муассасалари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш.



IV. АМАЛИЁТ ЎТАШ ТАРТИБИ


9. Таълим муассасалари ўқувчиларининг амалиёт турлари қуйидагилардан иборат:

а) дастлабки малака ва кўникмаларни эгаллаш учун таълим муассасасида ўтказиладиган ўқув амалиёти.

Ўқув амалиёти ўқувчиларнинг умумкасбий ва махсус фанларни чуқур ўзлаштиришлари, танлаган мутахассисликлари бўйича дастлабки малака ва кўникмаларни эгаллашлари учун ўтказилади;

б) ишлаб чиқариш амалиёти.

Ишлаб чиқариш амалиёти шерик корхоналар фаолиятини ўрганиш асосида махсус фанларни ўқитиш жараёнида эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тизимлаштириш мақсадида ўтказилади;

в) диплом олди амалиёти.

Диплом олди амалиёти таълимнинг якунловчи босқичи бўлиб, ўқувчиларнинг дастлабки касбий тажрибаларга эга бўлишлари, бўлажак мутахассиснинг мустақил фаолият кўрсатиши учун касбий тайёргарлик даражасини текшириш ва битирув малакавий ишига маълумотлар йиғиш учун шерик корхоналарда ўтказилади.


10. Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари таълим муассасаларидаги ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари, цех ва ўқув-тажриба хўжаликларида ўтказилиши мумкин.


11. Таълим муассасалари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари барқарор ишлайдиган шерик корхоналарда икки томонлама тузилган шартнома асосида амалиёт ишчи дастурига мувофиқ ўтказилади.


12. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларига раҳбарлик қилиш учун таълим муассасалари ва шерик корхоналардан амалиёт раҳбарлари тайинланади.


13. Ўқувчилар шерик корхоналарга амалиётчи сифатида қабул қилинган вақтдан бошлаб, уларга корхонада ўрнатилган ички тартиб ва меҳнат муҳофазаси қоидалари татбиқ этилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 декабрдаги 439-сонли "Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, ўқувчилар томонидан ишлаб чиқариш амалиёти даврида бажарилган ишларга тегишли малака даражасидаги ишчиларнинг ойлик маошларига белгиланган коэффициентлар, қўшимча тўловлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги меъёрлар, нархлар, ставкалар (маошлар) бўйича ҳақ тўланади.


15. Амалиёт ўташ вақтида ўн саккиз ёшга тўлмаган ўқувчиларни Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатида (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) кўрсатилган ишларга жалб қилиш тақиқланади.


V. БИТИРУВЧИЛАРНИ

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


16. Таълим муассасалари битирувчилари ўзаро шериклик шартномасига асосан шерик корхоналар томонидан "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари - ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши учун лавозим, касблар рўйхати"га (2006 йил 18 октябрь, рўйхат рақами 1631) мувофиқ иш билан таъминланадилар.


17. Шартномада кўрсатилган ўқувчилардан ташқари амалиёт даврида фаол иштирок этган ҳамда ўзини малакали мутахассис сифатида намоён қилган ўқувчилар ҳам шерик корхоналарнинг тавсиясига асосан, таълим муассасасини тугатганларидан сўнг, ишга қабул қилиниши лозим.


18. Таълим муассасалари битирувчиларнинг иш билан таъминланиши бўйича мониторинг олиб боради.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом талабларини бузган томонларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 259-модда.












































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск