Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2008 й. 149-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2008 й.

N 149



САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2008 - 2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастури имкониятларидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, лойиҳаларни киритиш ва чиқариб ташлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек баҳолашнинг аниқ ва равшан мезонлари асосида лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатишлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларни ва саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш юзасидан республикада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;

Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг ўзлаштирилишини ҳамда импортни мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда назорат қилиш;

Маҳаллийлаштириш дастурининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан йирик саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш масалалари тезкорлик билан ҳал қилинишини таъминлаш;

бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг илгари импорт қилиб келинган турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд имкониятлар ва қувватларни аниқлаш;

мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 июлдаги

149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 82-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 112-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 63-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2006 - 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 8 майдаги 93-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 269-модда.













































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск