ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Истеъмол товарлари, иш ва хизматларни олиб кириш ва олиб чиқиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2008 й. 153-сон "Буғдой, ун, гуруч ва нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назоратни кучайтириш ва уларнинг олдини олишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2008 й.

N 153



БУҒДОЙ, УН, ГУРУЧ ВА НОН-БУЛКА

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ

ҲОЛЛАРИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотларининг муҳим турлари билан барқарор ва кафолатли таъминлашга йўналтирилган шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган текширишлар буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш тақиқланишига қарамасдан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишга уриниш ҳоллари мавжудлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назорат ва уларнинг олдини олиш зарур даражада таъминланмаяпти.

Буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтириш ва олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари бўйича жойлашган чегара ёнидаги темир йўллар ва автомобиль ўтиш жойлари ҳамда айланма йўллар орқали буғдой, ун, гуруч, айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳолларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан қаттиқ тезкор чора-тадбирлар кўрсин;

буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар ўн кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетишга уринган шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетаётган шахсларни ўз вақтида қатъий жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга сўзсиз риоя қилиниши устидан прокурор назоратини кучайтириш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари радио, телевидение ва матбуотда республика ташқарисига озиқ-овқат товарларининг муҳим турларини олиб чиқиб кетишга уриниш ҳоллари фош қилинишини ҳар томонлама ёритсинлар ҳамда буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини республика ташқарисига олиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик тўғрисида аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 271-модда.








































Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск