ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Молия вазирлигининг 67-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-29-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 03.07.2008 й. Қарори (АВ томонидан 09.07.2008 й. 1833-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2008 й.

N 1833

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.07.2008 й.

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.07.2008 й.

N 2008-29


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 19 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 28 январда 04-02-08/50, 98-09-сон билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида тушунтириш хати (1998 йил 28 февраль, рўйхат рақами 409);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 12 июнда 04-02-05, 98-80-сон билан тасдиқланган Газета ва журналлар таҳририятлари, нашриётлар, матбаа корхоналарининг асосий фаолиятига солиқ солишнинг баъзи масалалари тўғрисида тушунтириш (1999 йил 9 январь, рўйхат рақами 590 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 28 январда ЭГ/04-03-03/269, 99-13-сон билан тасдиқланган Бюджет корхоналарга солиқ солишнинг баъзи масалалари тўғрисидаги тушунтириш хати (1999 йил 5 февраль, рўйхат рақами 620 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 31 май ЭГ/04-02-05/1172, 99-72-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва ички бозорда сотиладиган видео ва аудио аппаратуралари учун акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг вақтинчалик тартиби (1999 йил 1 июнь, рўйхат рақами 737);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 1 июнда ЭГ/04-02-05/1178, 99-71-сон билан тасдиқланган Ёғни истеъмол идишига қадоқлашда акциз солиғини қўллаш тўғрисидаги тушунтириш хати (1999 йил 8 июнь, рўйхат рақами 742 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 9-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 19 августда ЭГ/04-02-05/1741, 99-97-сон билан тасдиқланган Шўртан газкимё комплексининг қурилишида солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби (1999 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 819).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 274-модда.









































Время: 0.2304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск