ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2008 й. ПҚ-916-сон "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2008 й.

N ПҚ-916



ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШГА     ТАТБИҚ     ЭТИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар ривожлантирилиши ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига татбиқ этишни рағбатлантириш бўйича амалий механизмлар яратиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш мақсадида, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда инновацион ғоялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси ҳар йили ўтказилади.

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасининг ҳар йили ўтказилишини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклансин.

2. Ўрта муддатли истиқболда инновацион маҳсулотлар ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари комплекси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини юқори савияда ўтказиш ва тасдиқланган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги зиммасига юклансин.

4. Амалий илмий ишланмалар ва инновацион технологиялар ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этилишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари қуйидагиларни:

хўжалик юритувчи субъектларнинг амортизацион ажратмалари ва соф фойдаси, шунингдек буюртмачиларнинг мақсадли тушумлари шакллантириш манбаларидан иборат бўлган модернизация ва янги технологиялар жамғармаларини;

тармоқ ва корхонани инновацион ривожлантиришга жавобгар бўлган таркибий бўлинмалар, зарур ҳолларда эса - лойиҳа-конструкторлик бюроларини ташкил этишда хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналарга кўмаклашсин.


5. Қуйидагилар ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектларни инновацион ривожлантириш таркибий бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

замонавий ускуналар ва технологияларнинг халқаро ва маҳаллий ишланмаларини ўрганиш, шу асосда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг ҳар йилги ва ўрта муддатли дастурларини шакллантириш;

маҳаллий амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга буюртмалар жамламасини шакллантириш, шунингдек уларни жойлаштириш;

амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини корхона фаолияти амалиётига татбиқ этиш.

Мазкур таркибий тузилмалар фаолиятига татбиқ этилган лойиҳалар ва ишланмалар сони, шунингдек улардан олинган иқтисодий самарага қараб баҳо берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналарнинг модернизация ва янги технологиялар жамғармаси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Белгилансинки, модернизация ва янги технологиялар жамғармасига йўналтириладиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан илмий амалий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни, тажриба-конструкторлик ишланмаларини ҳамда уларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этишни молиялаштиришда фойдаланилади.


8. 2013 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда ташкилотлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича амалга ошириладиган амалий илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш қисмида даромад солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшилган қиймат солиғи ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


9. Илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини қайта жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича модернизация қилиш доирасида олиб келинадиган ускуналар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009-2012 йиллар мобайнида давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бораётган илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг илмий, технологик ва лаборатория ускуналарини модернизация қилишга маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2009 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг илмий, технологик ва лаборатория ускуналарини модернизация қилишга халқаро молия институтларининг мақсадли грант маблағларини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 280-модда.
















































Время: 0.2411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск