Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2001 й. 383-сон "Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2001 й.

N 383


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суд тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, шунингдек суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти сифатида (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) қайта ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Департамент:

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради;

унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Департамент директори  Адлия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.


5. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилиши ишларини ташкил этиш;

суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;

судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;

судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат, моддий шарт-шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тегишли органларга киритиш;

судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.


6. Белгилаб қўйилсинки, судларнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судлар ва адлия органлари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Судларни навбатдаги молия йилида маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда Департамент директори томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади;

Департамент бюджет маблағлари тақсимланишини ҳамда ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда судларга етказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Департамент ва судлар фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағларининг алоҳида сатрда ажратилишини назарда тутсин.

7. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари ижросини ташкил этишни, шунингдек жойларда судларнинг моддий-техника таъминотини Департаментнинг ҳудудий бўлимлари амалга оширади.

Қуйидагилар Департамент ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти устидан назорат қилиш ишларини ташкил этиш;

судларнинг бинолари, иморатлари ва бошқа объектларини қуриш ва таъмирлашни ташкил этиш ва бу ишларни амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш;

судларни техника, асбоб-ускуналар, автотранспорт, мебель ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш;

судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.


8. Белгилансинки, суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилади.


9.

Департамент қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган 35 кишидан иборат штатдаги ходимларнинг:

7 нафари  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятини ташкил этишга;

28 нафари  Қорақалпоғистон Республикаси олий судларида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларида ва жиноят ишлари бўйича судларида суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш бўйича хизматларни ташкил этишга йўналтирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида судлар малака ҳайъатларининг бошқа вазифалардан озод қилинган котиблари лавозимини киритишни назарда тутсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Нурмуродов) Олий суд, Департамент, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.Полвон-зода), Олий суд (У.Мингбоев) ҳамда Олий хўжалик суди (М.Абдусаломов) амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қўшиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 9, 55-модда.







Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск