ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1997 й. 466-I-сон "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1997 й.

N 466-I



ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ

ЮКСАЛТИРИШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

юридик ўқув юртларининг моддий-техника ва молия базасини мустаҳкамлаш, юридик адабиёт нашр этишга давлат мададини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

аҳолининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, мансабдор шахслар ва мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларини, шунингдек юристларнинг маслаҳат бериш ва маърифат ишлари билан шуғулланувчи турли жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар мувофиқлаштирилишини таъминласин;

юристларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштирсин;

қонун ҳужжатларини фуқароларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, судлар, адлия органлари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ўз вақтида етказсин;

аҳолига адвокатлик ва нотариал хизмати кўрсатишни, айниқса қишлоқ жойларда кенгайтириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мактабгача тарбия муассасалари, умумий ўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ва олий ўқув юртларида ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия бўйича ўқув дастурлари ҳамда услубий тавсияномалар ишлаб чиқилишини таъминласинлар;

таълим муассасаларида адлия, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, бошқа мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилишини ташкил этсинлар;

юридик фанларни тестлар ва давлат имтиҳонлари тизимига киритиш масаласини кўриб чиқсинлар;

педагоглар ва тарбиячиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш учун таъсирчан чоралар кўрсинлар;

юридик ўқув юртларига чет элдаги ўқув марказлари, таниқли ҳуқуқшунос олимлар билан алоқа боғлашда ёрдам берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

илмий, илмий-оммабоп ва юридик маълумотнома адабиётлар нашр этишни кўпайтирсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда юридик адабиёт нашр этиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва чоп этилаётган адабиётларнинг сифатини ошириш мақсадида олимлар, амалиётчилар ва мутахассислар иштирокида таҳририят-ноширлик ишлари кенгаши тузсин.


6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

қабул қилаётган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига мос бўлишини таъминласинлар;

муҳим қарорларни аҳолининг кенг қатламлари муҳокамасига ҳавола этсинлар;

ҳуқуқий таълимни ва ҳуқуқий тарбияни турли ижтимоий гуруҳларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этсинлар, бу иш тегишли тартибда вилоят, шаҳар ва туманларда мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


7. Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларини тушунтиришга ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган эшиттиришлар ва мақолалар сифатини оширсин.


8. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига - ҳуқуқий тарбия ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотларни ривожлантириш;

судларга - одил судлов маданиятини ва унинг тарбиявий ролини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ишларни жамоатчиликни жалб қилган ҳолда кўришни кўпроқ амалиётга киритиш;

жамоат бирлашмаларига, шу жумладан, жамғармалар, иттифоқлар ва уюшмаларга, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбиянинг турли шаклларидан самарали фойдаланиш, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳларига ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                  Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 9, 227-модда



























Время: 0.1761
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск