Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 16.07.2008 й. 1837-сон билан рўйхатга олинган 30.06.2008 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 55-сон, Молия вазирлигининг 68-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 июлда 1837-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 30 июндаги

55, 68-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биржа савдоларида полиэтиленни

сотиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) мувофиқ полиэтиленни товар хом ашё биржалари (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) томонидан амалга ошириладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом полиэтилен ишлаб чиқарувчи ва ундан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган полиэтилен фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин, уни экспортга чиқариш ва қайта сотиш мумкин эмас.


3. Полиэтиленни сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда Биржада реал вақт режимида амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:


биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;


битишув баённомаси - харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор вакили ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;


закалат - Биржада амалга ошириладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчи томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


маҳсулот - полиэтилен ресурслари ва тақсимоти тасдиқланган балансига мувофиқ биржа савдоларида истеъмолчиларга сотиладиган полиэтилен;


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;


сотувчи - маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар;


тўланган битишувлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


харидорлар - биржа савдоларида маҳсулотни ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун сотиб оладиган мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан бирга, кабель туридаги полиэтилен харидорлари бўлиб, фақат кабель-ўтказгич симларини ишлаб чиқариш учун ўз ихтиёрида полиэтиленни чуқур қайта ишлов бериш қувватларига эга, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳисобланади;


ўртача белгиланган нарх - бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси.



III. ПОЛИЭТИЛЕН ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ СОТИШ ТАРТИБИ


5. Маҳсулотни сотиш ҳажмлари ҳар йили тасдиқланадиган полиэтилен ресурслар ва тақсимоти балансидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


6. Сотувчи кейинги йил учун полиэтилен ресурслар ва тақсимоти балансини олганидан сўнг 10 кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда маҳсулот сотиш учун уни биржа савдоларига чиқаришнинг ҳар ойлик жадвалларини Биржага тақдим этади.


7. Сотувчи ҳар йили Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчининг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартнома тузади.

Савдолар иш кунларида мунтазам ўтказиб борилади.


8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек маҳсулотнинг жойлашган жойи, ишлаб чиқарувчи-корхона, маҳсулотнинг бошланғич нархи тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари, брокерлар ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали етказилади.


10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республика ҳудудида жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.


11. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.

Битишувни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.


12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.

Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


13. Савдоларда сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчи маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.


14. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчи ва харидорлар учун Биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.


15. Тузилган олди-сотди шартномалари бўйича маҳсулотни сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.


16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.



IV. ПОЛИЭТИЛЕН НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


17. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.


18. Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.


19. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржанинг ҲККП томонидан амалга оширилади.


20. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчининг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.


21. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақ очади.

Сотувчи ва харидорларнинг маблағлари ушбу шахсий ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.


22. ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ унга хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг қолган маблағлари тўғрисида ахборот бериб туриши шарт.

ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.


23. Биржа мижозларнинг сўровларига мувофиқ уларни биржа клиринги натижалари, уларнинг маблағлари ҳолати ва жорий кунда белгиланган савдолар лимитлари пул маблағлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.


24. Сотувчи ва харидорлар Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизигача миқдоридаги закалатни қўяди.


25. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


26. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчи ва харидорларнинг маблағларидан:

биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши, харажатлар қисмида ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;

келишилган муддат давомида, битишув амалга оширилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


27. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсадлари" устунида харидорнинг ФШР мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.


28. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.


29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларнинг тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида бир иш куни мобайнида маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


30. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоизгача миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


31. ҲККП томонидан сотувчига тақдим этилган тўланган битишувлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади.

Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


32. Маҳсулот автомобиль транспорти орқали жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Маҳсулот темирйўл транспорти орқали жўнатилганда, маҳсулот жўнатилганлиги фактини темирйўл юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олигунгача депозит ҳисобварағидан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, харидорнинг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.


33. Маҳсулотни харидорларга юклаб бериш олди-сотди шартномаларида белгиланган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ


34. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги биржа савдо қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржа арбитраж комиссияси ёки суд орқали ҳал қилинади.

Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.

Арбитраж комиссияси қарорининг нусхаси томонларнинг аризасига биноан уч иш куни мобайнида тақдим этилиши лозим.


35. Харидор билан сотувчи ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



VI. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА

МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


36. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича Биржанинг биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.


37. Сотувчи ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига биржа савдосига қўйилган, сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда савдоларда ҳосил бўлган ўртача сотиш нархлари ҳақида маълумот берадилар.

Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек савдоларда шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


38. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, "Ўзбекнефтегаз" МХК ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 289-модда.
































Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск