Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.07.2008 й. 1838-сон билан рўйхатга олинган 30.06.2008 й. Молия вазирлигининг 69-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-30-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 17 июлда 1838-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2008 йил 30 июндаги

69, 2008-30-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини

янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарори билан

берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, кўрсатиб ўтилган қарор билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарорига мувофиқ 2008 йил 1 июндан 2011 йилнинг 1 июнигача (кейинги ўринларда матнда - имтиёз даври деб юритилади):

юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурталовчилар акциялари бўйича дивидендлар кўринишида олинган даромадлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинадилар;

суғурталовчиларнинг дивидендлар ва фоизлар кўринишида олинган даромадлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади ва солиқдан бўшаган маблағлар республика ҳудудларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида ҳудудий бўлинмаларни, кенг тармоқли агентлик тизимини ташкил қилиш, шунингдек уларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади.


2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар имтиёз даврида ҳисобланган ва олинган юқорида санаб ўтилган даромадларга татбиқ этилади.


3. Ушбу Низом доирасида имтиёз даври мобайнида қуйидагилар тўлов манбаидан солиқ ушланмайди:

суғурталовчилар - юридик ва жисмоний шахсларга дивидендлар тўлаганда;

юридик шахслар - суғурталовчиларга дивидендлар ва фоизлар тўлаганда.

Бунда, мазкур даромадлар юридик (жумладан суғурталовчида) ва жисмоний шахсда - даромад олувчида ҳам солиққа тортилмайди.


4. Юридик шахсларга берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.



II. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ АКС ЭТТИРИШ


5. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида:

а) даромад олувчида:

дивидендлар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 070-сатрида акс эттирилади;

фоизлар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 080-сатрида акс эттирилади;

б) солиқ агентларида (тўлов манбаида):

дивидендлар Солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби 0303-сатрининг тегишли кичик сатрида акс эттирилади;

фоизлар Солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби 0903-сатрининг тегишли кичик сатрида акс эттирилади.


6. Ушбу Низом 5-бандининг "а" кичик бандида кўрсатиб ўтилган сатрлар Даромад суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг жами суммаси тўғрисида маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади. Бунда, юридик шахслар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига бу маълумотноманинг нусхаларини илова қилади.


7. Дивидендлар ва фоизлар тўловчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбурлар:

а) тўланган даромадлар ҳисобини юритиш ҳамда Жами даромад суммаси ва тўлов манбаидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш;

б) даромад олаётган юридик шахсларга уларнинг талабига кўра Даромад суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг жами суммаси тўғрисида маълумотномани юбориш.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Юридик шахслар берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқларнинг тўғри ҳисобланишига ва солиқларнинг ўз вақтида тўланишига жавобгарлар.


9. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 290-модда.










































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск