ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 18.06.2008 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.07.2008 й. 1721-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.07.2008 й.

N 1721-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

18.06.2008 й.

N 118


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни

ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 31 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сонли "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (2007 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1721 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                            Т. Ўлжаев






буйруққга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни

ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Буйруқнинг русча матни номи ва 1-бандидаги "воздушной перевозки опасных грузов" деган сўзлари "перевозки опасных грузов воздушным транспортом" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидаларида:

1) Муқаддиманинг биринчи хатбошидаги "18-иловасига (кейинги ўринларда матнда Конвенция деб юритилади)" деган сўзларидан кейин "ва "Хавфли юкларни ҳавода хавфсизлик билан ташиш бўйича техник йўриқнома"га (ИКАО, DOC 9284/AN905) (бундан кейинги ўринларда Техник йўриқнома деб юритилади)" деган сўзлар қўшилсин.

2) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тузилмаси, тизими ёки ҳажмида белгиланган тартибда хавфли юкларга киритилган моддалар мавжуд бўлган техник мосламалар, маҳсулотлар ва буюмлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда) ва 2004 йил 6 майдаги 213-сонли "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 219-модда) қарорлари ва мазкур қоидаларга мувофиқ ташилиши лозим".

3) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Эксплуатантлар, ташувчилар, юк жўнатувчилар ва хавфли юкларни ҳаво транспортида ташишга алоқаси бўлган бошқа ташкилотлар ўз ходимларига хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бажаришга ҳамда хавфли юкларни ташиш вақтида авария ва нохуш ҳодиса юз берганда, бу тўғрисида авария хизматлари ва ваколатли органларга хабар бериш жараёнида улар бажариши зарур бўлган ҳаракатлар бўйича кўрсатмалар бериш имконини берадиган маълумотларни тақдим этади".

4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Эксплуатантлар, юк жўнатувчилар, эксплуатант номидан иш юритувчи, юкларга ерда ишлов берувчи агентликлар, хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчиларни, уларнинг багажларини ва/ёки юкларини, почтани ёки бортга олиб кирилувчи истеъмол қилиш, сотиш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш анжомлари, шу жумладан, ёнилғи-мой материалларини текшириш ишларини бажарувчи юк экспедиторлари ва агентликлар хавфли юкларни ташишда иштирок этувчи ходимларини дастлабки ва даврий тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишлари шарт.

Эксплуатант ҳавода хавфли юкларни ташишга рухсат берилишигача бўлган даврда ерда хизмат кўрсатиш ходимлари ва учувчиларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишга ва ушбу дастурларни талаб қилинган даражада тутишга мажбурдир.

Ходимларни хавфли юкларни ташишга тайёрлашга доир дастурлар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.

Хавфли юкларни ташишга тайёрлаш ва бу ишларни бажариш жараёнлари бўйича дастурлар Парвоз ишларини бажариш қўлланмасига ёки парвозлар хавфсизлиги бўйича ҳужжатларнинг бир қисми бўлган алоҳида ҳужжатлар таркибига киритилиши лозим.

Эксплуатант, ташувчи ва юк жўнатувчининг ҳаво кемаларида хавфли юкларни ташишни ташкил этувчи ва амалга оширувчи ходимлари хавфли юкларни ташишга тайёрлаш мақсадларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилган муассасаларда "Ходимларни хавфли юкларни ташишга тайёрлаш дастури" (ИКАО, DOC 9375/AN913) бўйича махсус тайёргарликдан ўтишлари ва бундай тайёргарликдан ўтганликлари тўғрисида тегишли ҳужжатга эга бўлишлари лозим. Ходимларнинг билимлари жорий талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш мақсадида, улар охирги тайёргарликдан ўтганларидан кейин даврий тайёргарлик 24 ойдан кечиктирилмаган ҳолда ўтказилиши зарур".

5) 231-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"231. Ташувчи ўзининг хавфли юкларни қабул қилишга тааллуқли бўлган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, юкни ташишга қабул қилувчи ташувчи ёки унинг ваколатланган агентининг ходими томонидан тўлдириладиган мазкур Қоидаларнинг 5 ва 6-иловаларида келтирилган махсус назорат варағидан (бундан кейин матнда назорат варағи деб юритилади) фойдаланиши керак. Назорат варағи Техник йўриқнома ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилади".

6) 258-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"258. Бир-бирига таъсир кўрсатиш хавфи бўлган моддалар ёнма-ён қўйилиши ва идиш ичидан моддалар оқиб чиқса, улар ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатда жойлаштирилиши мумкин эмас. Турли хилдаги хавфли хусусиятларга эга бўлган хавфли юклар қўйилган жойлар орасидаги хавфсиз масофанинг бўлишини таъминлаш мақсадида мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатиб ўтилган юкларни жойлаштириш талабларига риоя қилиниши шарт. Юкнинг синфи ёки тоифаси асосий ёки қўшимча хавфли бўлишидан қатъи назар, бундай тартиб қўлланилади".

7) 285-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"285. Бортида хавфли юклар ташилаётган ҳаво кемаси учиб кетишидан олдин ташувчи ҳаво кемаси командирига намуна (мазкур Қоидаларнинг 9-иловаси) бўйича қўлда ёки машинада ёзилган, юк сифатида ташиладиган хавфли юклар тўғрисидаги аниқ ва қулай ўқиладиган махсус юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC)ни бериши шарт.

Ташувчи ёки унинг ваколатланган агентининг ходими хавфли юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC)нинг нусхасини ерда сақлаши шарт. Учиб кетиш ва қўниш режалаштирилган аэропортлари бу ҳужжатнинг нусхасини ёки унда ёзилган маълумотларни бу юкни ташишга тааллуқли бўлган парвоз тугагунига қадар ҳеч қандай қийинчиликларсиз олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Ташувчи хавфли юк партиясини ташишга тааллуқли бўлган ҳужжатнинг ҳеч бўлмаганда бир нусхаси хавфли юк партияси ташилган қатнов тугатилганидан кейин камида уч ой сақланишини таъминлаши зарур. Энг камида қабул қилиш назорат варағи ва ҳаво кемаси командирига ёзма равишда берилган маълумот баён этилган ҳужжатлар сақланиши шарт".

8) 286-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"286. Ҳаво кемаси командири махсус юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC) нусхасини олганлигини шахсий имзоси билан тасдиқлаши шарт".

9) 322-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парвоз вақтида умумий авария ҳолати юз берса, ҳаво кемаси командири аэропорт маъмуриятига ҳаво кемаси бортидаги барча хавфли юклар тўғрисида хабар етказиш мақсадида, шароитга қараб, имкони борича бу тўғрида ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича тегишли органга хабар бериши зарур. Кейин эса Парвозларни бажариш йўриқномаси бўйича ҳаракат қилиши керак. Экипажнинг хавфли юклар билан боғлиқ бўлган авария ҳолатларида ҳаракат қилиши бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи материаллар "Ҳаво кемасида хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган авария ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби бўйича йўриқнома"да (ИКАО, DOC 9481/AN/928) келтирилган".


3. Ушбу ўзгартишлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 292-модда.














































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск