ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экология жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1997 й. 108-ф-сон "Хар йили Ўзбекистон Республикасида экология ва саломатлик кунларини ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН. РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

18.03.1997 й.

N 108-ф


Ўзбекистон Республикася аҳолисига қулай яшаш шароитлари яратиш, санитария-гигиена нормаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш шунингдек, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби халқ анъаналарини тиклаш мақсадида:


1. Халқаро "ЭКОСАН" жамғармасининг ҳар йили Ўзбекистон Республикасида Экология ва саломатлик кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Экология ва саломатлик кунларини ўтказиш тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар "ЭКОСАН" жамғармасига ва унинг бўлимларига Экология ва саломатлик кунларини ўтказищда бутун чоралар билан кўмаклашсинлар, атроф-муҳитни ободонлаштириш, уни ифлослантиришга олиб келувчи ва инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида шанбаликлар ва бошқа оммавий тадбирларни биргаликда ташкил этсинлар. Шанбаликлардан тушган маблағлар ижтимоий-экология дастурларни амалга ошириш учун "ЭКОСАН" жамғармасига йўналтирилсин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки Экология ва саломатлик кунларини ташкил этиш ва ўтказишда алоҳида ўрнак кўрсатганларни тақдирлаш жойлардаги ҳокимликлар томонидан амалга оширилади, йилнинг якунлари бўйича эса "ЭКОСАН" жамғармасининг махсус дипломлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланадилар.


5. "Ўзтелерадио" компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари экология ва саломатлик кунларининг ўтказилишини ва бу тадбирларида фаол қатнашаётган жамоаларнинг тажрибасини кенг ёритсинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва Маданият бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 18 мартдаги

108-ф-сон фармойиши билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКОЛОГИЯ

ВА САЛОМАТЛИК КУНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ


1. Экология ва саломатлик кунлари Халқаро "ЭКОСАН" жамғармаси томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


2. Экология ва саломатлик кунларининг мақсади қулай барқарор экологик вазиятни таъминлаш. турли касалликлар тарқалишининг олдини олишни, фуқароларнинг яшаш ва иш жойларида санитария-гигиена нормаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби халқ анъаналарини тиклащдан иборатдир.


3 Экология ва саломатлик кунларини ташкил этиш ва ўтказишда Халқаро "ЭКОСАН" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўлимларидан ташқари ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхоналар. ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар. қўшма корхоналар ва фирмалар, шунингдек, турар жойлардаги аҳоли ҳам иштирок этади.


4. Экология ва саломатлик кунлари ҳар йили уч босқичда ўтказилади, унда турли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.



БИРИНЧИ БОСҚИЧ


(март - май, "Наврўз" байрами кунларига бағишланади)


Бу босқич доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:


Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, янги боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар барпо этиш, кўчалар, суғориш тармоқлари ва темир йўл трассалари бўйлаб тераклар ва бошқа дарахтларнинг тез ўсадиган хилларини экиш мақсадида республика, вилоят, шаҳар ва туманлар шанбаликлари (ҳашарлар);

саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, халқ таълими объектлари ва бошқа объектлардаги иш жойларида санитария ва гигиена нормаларига риоя қилинишини текшириш;

дарахтзорларнинг нормал ҳолатини таъминлашга оид комплекс агротехник тадбирларни ўтказиш;

суғориш тармоқларини, каналлар, ариқлар, сув хавзалари, зовурлар. қудуқлар ва ховузларни тозалаш ва ободонлаштириш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва кўкаламзорлаштириш;

йўқолиб бораётган ноёб ўсимликлар ва хайвонот оламини асраб-авайлашга қаратилган тадбирлар, қуш уялари ўрнатиш, ёввойи ҳайвонлар ва қушларни озиқлантириш, ўқувчи ёшлар ўртасида "Яшил назоратчи", ёш натуралистлар, табиатни севувчилар ҳаракатларини, "ЭКОСАН" клубларини ташкил этиш ва бошқалар;

тозалаш қурилмалари, чанггазтутқичлар ва фильтрлар, заҳарли дорилар, минерал ўғитлар, пистесидлар, биопрепаратлар ва бощқа заҳарли моддалар сақланаётган омборларни тузатиш ва уларни табиат муҳофазаси нормаларига мувофиқ холга келтириш, ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, техника хавфсизлиги талабларини бажариш;

"Наврўз" байрами, миллий, маданий дам олиш, спорт анъаналарини ва удумларни тиклаш тадбирларида қатнашиш;

"Бизнинг келажагимиз ва экология", "Спорт, экология ва саломатлик", "Болалар ва табиат". "Санъат ва экология" ва бошқа мавзуларда концертлар, кўриктанловлар, спорт турнирлари, кўргазмалар, фестиваллар ва бошқа оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш;

аҳоли саломатлигини сақлашнинг экология санитария-гигиена нормаларини тарғиб қилиш мақсадида теле-радио эшиттиришлар тайёрлаш, газета ва журналларда, ахборот маълумотномаларида мақолалар эълон қилиш, лекторийлар, суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиш.



ИККИНЧИ БОСҚИЧ


(июнь-август, Бутун жаҳон атроф-муҳитни

ҳимоя қилиш кунига бағишланади)


Бу давр мобайнида қуйидагилар ташкил этилади:

ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш юзасидан шанбаликлар (ҳашарлар) ўтказиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан- тушган маблағларни Халқаро "ЭКОСАН" жамғармасининг вилоят бўлимлари ҳисоб рақамига ўтказиш;

маиший чиқинди жойлари ва аҳлатхоналарни, водопровод ва канализация иншоотларини, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари, касалхоналар, болалар муассасалари, мактаблар, авто ва темир йўл вокзаллари, аэропортлар, деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат товарлари оммавий савдо қилинадиган бошқа жойлар ҳудудларини санитария ва экология нормаларига мувофиқ келтиришда қатнашиш;

саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарган корхоналарида, қурилиш объектларида, транспорт, алоқа ва савдо тармоқларида санитария ҳолатини яхшилаш каби профилактик тадбирлар ўтказиш;

сув олинадиган иншоотлар ишини, қудуқлар, очиқ сув хавзаларининг санитария-ҳимоя зоналари ҳолатини зарарсизлантирадиган ва дезинфекция қиладиган моддалар мавжудлиги ва улардан фойдаланишни алоҳида назорат қилиш;

турли юқумли, аллергия касалликлари ва ревматизмнинг тарқалишига сабабчи бўладиган ўчоклар - зах ертўлалар, ботқоққа айланган сув хавзаларини қуритишга оид комплекс ишларни амалга ошириш;

маиший ва саноат чиқиндиларини йиғиш ва эҳтиёткорлик билан чиқариб ташлаш, охова сувларнинг табиий сув хавзалари ва дарёларга ташланишига йўл қўймаслик, аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллалар ва дахаларда ўз-ўзидан пайдо бўлган ахлатхоналарни бартараф этиш;

"СЭС-ЭКОСАН" дастурини амалга ошириш доирасида шаҳарлар ва аҳоли истиқомат қиладиган жойларнинг санитария ҳолатини текшириш, чет элдан келтирилаётган кундалик озиқ-овқат ва саноат товарларининг сифатини, миллий таомлар, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланаётган хусусий ошхоналар фаолиятининг санитария ва бошқа шароитларини, шунингдек автоёнилғи қуйиш станциялари маориф, маданият ва спорт масканларининг ҳолатини қаттиқ назорат қилиш;

экология жиҳатидан ноқулай регионларда истиқомат қилаётган аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳат бериш мурувват ёрдами кўрсатиш учун "Саломатлик поездлари" ва "ЭКОСАН" автопоездларини ташкил этиш;

санитария  экологик вазиятни яхшилаш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида хайрия концертлари, театр томошалари, спорт ва дам олиш тадбирларини амалга ошириш;

табиатни асраш мавзусига бағишланган кўргазмалар, қушлар ва гуллар байрамлари, болалар чизган расмлар танлов-кўриклари, экология ва саломатлик эрталикларини ўтказиш, кино ва телефильмлар намойиш қилиш;

атрофмуҳитни ва инсон саломатлигини авайлаб асрашнинг долзарб муаммолари юзасидан конференциялар, учрашувлар ва семинарлар, махсус телекўприклар, узлуксиз телекўрсатувлар ва радиомулоқотлар ўтказиш, телевидение ва радиода, республика ва маҳаллий газеталар саҳифаларида таниқли эколог олимлар, шифокорлар ва бощқа мутахассисларнинг чиқишларини таъминлаш;



УЧИНЧИ БОСҚИЧ


(сентябрь-декабрь, Ўзбекистон Республикасининг

Мустақиллик кунига бағишланади)


Бу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

қишга тайёргарлик кўриш доирасида ободонлаштириш, тузатиш-тиклаш, дарахтзорлар барпо этиш ва бошқа ишларни ташкил этиш;

шаҳар ва қишлоқларда санитар тозалаш, ободонлаштириш, дарахтлар ўтказиш юзасидан шанбаликлар (ҳашарлар) ўтказищ, иш жойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган тушумларни Халқаро "ЭКОСАН" жамғармаси бўлимларининг ҳисоб-китоб счетларига ўтказиш;

хазонларни тўплаш, сақлаш ва компостлаш учун махсус майдонлар ажратиш, уларни ўз вақтида олиб кетиш учун юк ташиш, тушириш транспортлари етарли миқдорда ажратилишини таъминлаш;

заҳарли дорилар, минерал ўғитлар ва бошқа захарли моддаларни ҳисобга олиш ва уларни қиш даврида хавфсиз сақлаш;

қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари муҳофазаси устидан назоратни кучайтириш, дарахтзорлар кесилишининг олдини олиш;

атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммоларига бағишлаб таниқли эколог олимлар, тиббиёт ходимлари билан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларида учрашувлар, суҳбатлар ўтказиш, газета ва журналлар саҳифаларида уларнинг мақолаларини чоп этиш;

Орол денгизининг қуриган хавзасидан кўтарилаётган туз-чанг бўронларини бартараф этиш мақсадида қумларни дарахтзорлар барпо қилиш билан мустаҳкамлаш;

"СЭС-ЭКОСАН" дастурини амалга ошириш доирасида пахта майдонларида дефолиантларнинг тўғри қўлланилишини, шаҳар ва қишлоқ бозорларида сотилаётган полиз маҳсулотлари таркибидаги нитратларни, мева ва сабзавотлар қишга омборларга сақлашга қўйилиши ва консерва қилиниши, ёқилғи ва энергиядан тежабтергаб фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш;



Экология ва саломатлик кунларини якунлаш

ШАРТЛАРИ


Экология ва саломатлик кунлари якунлари 15 май, 15 август, 15 ноябрда туман, шаҳар, вилоятлар ишчи гуруҳлари томонидан якунланади. Ишчи гурухлари таркибига қуйидагилар киради:

ҳокимнинг биринчи ўринбосари, Халқаро "ЭКОСАН" жамғармаси бўлими бошқаруви раиси - ишчи гурухи раиси;

Халқаро "ЭКОСАН" жамғармаси бўлими директори;

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси (ўринбосари);

Санэпидстанция бош шифокори;

Ободонлаштириш хизматининг раҳбари;

Коммунал хизмат раҳбари;

Халқ таълими бўлими мудири;

Санитария милицияси вакили;

Жамоат ташкилотларининг вакиллари;

Оммавий ахборот воситалари вакиллари.

Ғолиб деб топилган саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалар, маҳалла жамоалари шаҳар, туман ва вилоятлар ҳокимликларининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совринлари билан мукофотланадилар. Уларнинг тажрибаси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилали.

Экология ва саломатлик кунларининг барча босқичлари якунлари бўйича ғолиб деб топилган энг яхши корхона, хўжалик, муассаса, маҳалла, шаҳар ва туманлар ҳақидаги маълумотлар вилоят ишчи гурухи томонидан кўриб чиқиш учун Республика ишчи гурухига 10 декабрга қадар топширилади.

Ғолиблар Халқаро "ЭКОСАН" жамғармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда корхона учун  50 минг сўм, хўжалик учун - 50 минг сўм, муассаса учун - 40 минг сўм, маҳалла учун - 50 минг сўм, туман ва шаҳар учун  100 минг сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар.


Эслатма:


Экология ва саломатлик кунлари якунлари бўйича ғолиб деб топилган шаҳар ва туманларга пул мукофоти ўрнига соғлиқни сақлаш муассасаларига унинг миқдорига тенг қийматда дори-дармонлар, тиббий асбоб-анжомлар ҳам берилиши мумкин.




























Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск