Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2008 й. ПҚ-883-сон "2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасида болалар сув спортини ривожлантиришнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2008 й.

N ПҚ-883



2008-2012 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА БОЛАЛАР СУВ СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ     МУСТАҲКАМЛАШГА     ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортнинг сув турлари билан шуғулланишга янада оммавий жалб этиш, сузиш ҳавзалари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фойдаланиш-техник ҳолатини замонавий стандартларга ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008-2012 йилларда сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш Дастури, шунингдек, 2008 йилда сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш манзилли дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг улар томонидан 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 2008 йил учун назарда тутилган лойиҳаларни, сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун 3-иловага мувофиқ қўшимча ҳомийлик ёрдамини йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрлари белгиланган муддатларда самарали ва сифатли бажарилишини таъминласин;

ҳар йили Инвестиция дастури лойиҳаси ва қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришда сузиш ҳавзаларининг аниқ сони ҳамда рўйха тини уларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни, зарур ускуна ва анжомлар билан жиҳозлашни молиялаштириш ҳажмларини белгилаган ҳолда кўрсатсин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан барча манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва энг яхши хорижий андоза ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган сузиш ҳавзаларининг учта намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.


5. Белгилансинки:

сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматлари зиммасига юкланади;

сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг асосий мезони уларнинг фойдаланиш-техник ҳолатини замонавий стандартларга ва фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мос ҳолга келтириш ҳисобланади;

мазкур Қарорга мувофиқ пудрат қурилиш ишлари фақат бюджет ташкилотлари балансида бўлган ҳавзаларда олиб борилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2008 йил учун назарда тутилган объектлар бўйича қуйидагиларни таъминласин:

2008 йил 15 июнгача бўлган муддатда - сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа ишларини ва давлат экспертизаси ўтказилишини якунлаш;

2008 йил 1 августгача бўлган муддатда - ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари орасида сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари ижрочиларини саралаб олиш бўйича танлов савдолари ўтказилишини ниҳоясига етказиш;

танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда - танлов савдолари ғолиблари билан пудрат шартномалари тузиш ва объектларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш учун молиялашни очиш.


7. Қуйидагилар:

1-иловада кўрсатилган параметрларга қатъий риоя қилган ҳолда, реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланиши лозим бўлган сузиш ҳавзаларини бир тоифадаги қайта тиклаш ишларидан бошқа тоифага ўтказиш;

молияланиш манбаидан қатъи назар, намунавий лойиҳалар қўлланилмасдан ва тасдиқланган қурилиш нормалари ҳамда стандартларига, шунинг дек, фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қатъиян тақиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

манзилли дастурга киритилган сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ва ишларнинг сифати устидан архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин;

сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш Дастурини амалга оширишда қатнашаётган пудратчи ташкилотлар томонидан танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишининг қатъий мониторингини таъминласин.


9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 6-сон, 329-модда.
















































Время: 0.2115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск