ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2008 й. ПҚ-929-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2008 й.

N ПҚ-929


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ВА УЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар раҳбар ҳамда педагог кадрларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш ва унга ҳақ тўлашнинг юксак касб маҳоратини намоён этган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан катта ҳисса қўшаётган иқтидорли педагогларни рағбатлантиришни кўзда тутувчи сифат жиҳатдан янги механизмини жорий этиш, шунингдек мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж сезилаётган малакали мутахассислар тайёрлашда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг:

2008 йил 1 сентябрдан бошлаб педагог ва раҳбар ходимларнинг лавозимлари ва малака тоифалари бўйича базавий тариф ставкаларини белгилашга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг объектив, очиқ-равшан механизмини татбиқ этишга асосланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида юқори касб маҳоратига эга бўлган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан аниқ ҳисса қўшаётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек кўрсатиб ўтилган муассасалар ходимларига бир марталик мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларни рағбатлантириш учун Директор жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар белгилансин:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари - касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ташкил этилади;

Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузурида тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ҳамда Васийлик кенгаши, педагоглар ва ота-оналар жамоатчилиги вакиллари иштирокида ташкил этиладиган, ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан тасарруф этилади.


3. 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларининг, ўқув ишлари, касбий таълим ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари Ягона тариф тизими бўйича амалдаги ставкаларга нисбатан ўрта ҳисобда 1,4 баравар оширилсин.


4. 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига қўшимча ҳақ:

гуруҳ раҳбарлиги учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизидан 35,2 фоизигача;

ёзма ишларни текшириш учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизидан 17,6 фоизигача;

ўқув ва лаборатория кабинетларига мудирлик учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан 17,6 фоизигача оширилсин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори касб маҳоратига эга бўлганлиги ва ўқув-тарбия жараёнига шахсан ҳисса қўшганлиги, таълим беришдаги юқори самарадорлиги ҳамда сифати, ўқувчиларнинг касб-ҳунар кўникмалари ва билимларини ривожлантирганлиги, тарбиявий ва дарсдан ташқари ишлар олиб борганлиги учун Директор жамғармасидан уларга базавий тариф ставкаларининг 40 фоизигача миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомни;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сонлар, 296-модда.









































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск