Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2008 й. 160-сон "Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2008 й.

N 160



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини янада ривожлантириш, унинг субъектларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг:

қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси институтлари фаолиятини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиришни кучайтиришни, ҳисобга олиш тизимини соддалаштиришни, шунингдек қимматли қоғозларга оид битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатишни такомиллаштиришни;

қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг дастурий-техник таъминотини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни, электрон ҳужжат айланишини кенг кўламда жорий этишни ва ундан фойдаланишни;

жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларга оид операцияларда, шу жумладан, қимматли қоғозларнинг пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда олди-сотди операцияларида иштирокини соддалаштиришни;

қимматли қоғозлар бозори маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратишни таъминлайдиган Корея фонд биржаси томонидан 2013 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича Бош шартнома доирасида Ўзбекистон Республикаси фонд бозори учун камида 6 млн АҚШ доллари суммасига дастурий таъминлашни, сервер ва телекоммуникация асбоб-ускуналарини, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ва 1 йил мобайнида кафолатли хизмат кўрсатишни ўз ичига оладиган Ягона дастурий-техник комплекс фойдаланишга тайёр шарти билан етказиб берилиши ва жорий этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. "Тошкент" республика фонд биржаси акциядорларининг унинг устав фондини 1 млрд. сўмгача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари, "Тошкент" республика фонд биржаси ҳамда рейтинг агентлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори амалиётига қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентларини рейтинг баҳолаш ҳамда уни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия-иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг ўқув дастурларига қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув бўлимлари киритилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази икки ой муддатда:

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлари тизими тўғрисидаги;

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини ички назорат қилиш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 298-модда




















































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск