Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2008 й. 163-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2008 й.

N 163



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА

УЗОҚ МУДДАТЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА КВАРТИРАЛАР СОТИБ

ОЛИШ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАР

ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига камида 10 календарь йил хизмат қилган ва янги контракт тузган ҳарбий хизматчи учун сотиб олинадиган квартира ёки қурилаётган якка тартибдаги уй қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадални давлат бюджети параметрларида ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига тўлашга рухсат берилсин.

3. Белгилансинки, квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуришга улар учун тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан дастлабки бадал тўланаётган ҳарбий хизматчилар уй-жойга ҳужжат (ордер) олганларидан ёки туман ҳокими томонидан якка тартибдаги уй-жой қурувчига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин давлат ҳисобига уй-жой билан таъминланмаганлар рўйхатларидан чиқарилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 301-модда.














































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск