ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2008 й. 164-сон "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2008 й.

N 164


РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2-1. Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 сентябрдан жорий этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:

2009/2010 ўқув йилидан бошлаб - 1:10,5;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб - 1:12,0;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб - 1:14,0;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - 1:16,0 нисбатида белгилаш;

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академиясида, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини инобатга олиб, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини босқичма-босқич 2021 йилдан 1:3,1, 2022 йилдан 1:2,5, 2023 йилдан 1:2,2 этиб белгилаш;

олий таълим муассасаси кенгашларига, зарур ҳолларда, мазкур нисбатларни 50 фоизгача ўзгартириш ваколатини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

164-сон қарорига

1-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

       

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

   

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

1. Кафедра мудири:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 880 000

4 656 000

5 820 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 640 000

4 368 000

5 460 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 210 000

3 852 000

4 815 000

2. Профессор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва доцент илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 320 000

3 984 000

4 980 000

3. Доцент:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 130 000

3 756 000

4 695 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2 930 000

3 516 000

4 395 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 620 000

3 144 000

3 930 000

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2 730 000

3 276 000

4 095 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 570 000

3 084 000

3 855 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2 350 000

2 820 000

3 525 000

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2 410 000

2 892 000

3 615 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 250 000

2 700 000

3 375 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2 090 000

2 508 000

3 135 000

6. Ўқитувчи-стажер

1 850 000

2 220 000

2 775 000

                 

Изоҳлар:


1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


2. Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб - 3 130 000 сўм;

2019 йил 1 январдан бошлаб - 3 756 000 сўм;

2019 йил 1 июлдан бошлаб - 4 695 000 сўм.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

164-сон қарорига

2-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг раҳбар

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

1. Ректор:


фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

4 120 000

4 944 000

6 180 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 960 000

4 752 000

5 940 000

2. Проректор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 900 000

4 680 000

5 850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 400 000

4 080 000

5 100 000

3. Филиал директори:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 900 000

4 680 000

5 850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

4. Филиал директорининг ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 530 000

4 236 000

5 295 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 270 000

3 924 000

4 905 000

5. Декан:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 130 000

3 756 000

4 695 000

6. Декан ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 320 000

3 984 000

4 980 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 730 000

3 276 000

4 095 000

                                 

Изоҳ:

Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

164-сон қарорига

3-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг

бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

1. Ахборот технологиялари марказлари муҳандислари:

1-тоифали

834 123

2-тоифали

773 412

тоифасиз

715 141

2. Маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича кадрлар (педагоглар) тайёрловчи олий таълим муассасалари концертмейстерлари:

етакчи концертмейстер

2 046 263

концертмейстер

1 821 311

3. Илмий кенгашнинг илмий котиби, олий таълим муассасаси кенгашининг котиби

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 570 000

илмий даражага эга бўлмаган

2 140 000

4. Ишлаб чиқариш таълими устаси

773 412

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

164-сон қарорига

5-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга

ҳақ тўлаш

разрядлари


1.

Ўқув-услубий бўлими (бошқарма), илмий-тадқиқот ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими (сектор), магистратура бўлими, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиқлари, ишлар бошқарувчиси

*

2.

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари


**

3.

"Маънавият ва маърифат" ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи


16

4.

Маркетинг бўлими бошлиғи, буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими:



2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


15

14

5.

Мониторинг ва ички назорат бўлими (сектор мудири), халқаро бўлими бошлиқлари:



2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


13

12

6.

Бош муҳандис, бош бухгалтер, режа-молия бўлими (сектор) бошлиғи:



2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


15

14

7.

Бош энергетик, бош бухгалтер ўринбосари (аудитор), ходимлар бўлими, ўқитишнинг техник воситалари бўлими, техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиқлари:



2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


13

12

8.

Таҳририй-нашриёт бўлими, иккинчи бўлим, фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими ва бошқа бўлимлар бошлиқлари, матбуот котиби

12

9.

Ректор ёрдамчиси, етакчи мутахассис


8

10.

Девонхона ва архив мудирлари, услубчи,тармоқ ва тизим администратори, телефон станцияси бошлиғи, диспетчер-гараж мудири


7

11.

Иқтисодчи, бухгалтер:

тоифасиз

2-тоифа

1-тоифа


      

6

7

8

12.

Муҳандис:

тоифасиз

2-тоифа

1-тоифа


       

4

5

6

13.

Техник:

тоифасиз

2-тоифа

1-тоифа


    

3

4

5

14.

Лаборатория, спорт иншооти, виварий, ўқув полигони, санъат саройи мудирлари, криоген станция бошлиғи


7

15.

Талабалар турар жойи, компьютер зали мудирлари, муҳаррир, фонд сақловчи


6

16.

Инспектор, диспетчер, техник муҳаррир, кабинет мудири


5

17.

Хўжалик, омбор мудирлари, бино коменданти, лаборант, ғазначи, ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор, мусаҳҳиҳ, музей кузатувчиси


4

18.

Ахборот технологиялари маркази бўлими бошлиқлари:

2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


9

8

19.

Ахборот ресурс маркази директори (мудир), ахборот технологиялари маркази директори:



2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


12

11

20.

Ахборот ресурс маркази директори ўринбосари (мудир ўринбосари):

2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


11

10

21.

Ахборот ресурс маркази бўлимлари мудирлари:

2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда

2000 нафар талабадан кам бўлганда


     

10

9

22.

Библиограф, кутубхоначи:

тоифасиз

2-тоифа

1-тоифа


   

5

6

7

23.

Бош кутубхоначи, бош мутахассис


9

24.

"Маънавият ва маърифат" ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси


14

25.

Психолог


15

26.

Талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги


14

                  

*) Мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани базавий лавозим маошига тенглаштирилади;

**) Мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 302-модда.



























Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск