ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2008 й. 165-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2008 й.

N 165


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,2 баравар оширилганлигини ҳисобга олган ҳолда 1 - 3-иловаларга мувофиқ 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Директор жамғармаси маблағлари:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:

махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартиби;

ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартиби;

Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш тартибини ва бунинг учун мансабдор шахсларнинг масъулияти;

махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалалар белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Уларда:

педагог ходимлар касб малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагогнинг ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг малака даражаси ёмонлашган тақдирда белгиланган лавозимни ёки тоифани пасайтириш;

педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра лавозимни ёки малака тоифасини ошириш (пасайтириш);

ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;

лавозимга тайинлаш ёки малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

2008 йил 1 сентябргача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;

ҳар бир йил якунларига кўра, очиқлик ва ошкоралик шартларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини тайёрлаш даражаси, уларни ишга жойлаштириш ёки уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича рейтинг баҳоланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2008-2009 йиллар мобайнида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча педагог ходимларини, ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва баъзилари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Т/р

Номи


Академик лицей

ўқитувчиси


Касб-ҳунар коллежи

ўқитувчиси


1.

Бош ўқитувчи


218690

206578

2.

Етакчи ўқитувчи


206578

194649

3.

Катта ўқитувчи


194649

182266

4.

Олий маълумотли ўқитувчи


182266

170179

5.

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи


170179

159003

Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларининг биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишли равишда касб-ҳунар коллежларининг катта ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

2-ИЛОВА



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг

бошқа педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ



(сўм)

Т/р

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари:


олий

малака

тоифали


биринчи

малака

тоифали


иккинчи

малака

тоифали


олий

маълу-

мотли


ўрта махсус

маълумотли


1.

Маданият ва санъат академик лицейлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари концертмейстерлари


182266

170179

159003

147891

137176

2.

Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси


162934

152162

142274

132447

122967

4.

Академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг психологи, тарбиячиси

153427

142743

132440

122545

113057

5.

Спорт коллежи тренер-ўқитувчиси, олимпия захиралари коллежи инструктор-методисти


143602

134144

125545

117002

108758

6.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўгарак раҳбари


х

128705

118408

108518

99065

7.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг концертмейстерлари


125545

117002

108758

100841

93244

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

3-ИЛОВА



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Т/р

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1.

Директор


340754

323264

306166

289209

2.

Директорнинг ўқув ишлари, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари


323264

306166

289209

272509

3.

Чақирилувгача тайёргарлик раҳбари


218690

206578

194649

182266

4.

Жисмоний тайёргарлик раҳбари


182266

170179

159003

147891

5.

Касб-ҳунар коллежининг катта устаси


161101

150146

139410

128705

6.

Касб-ҳунар коллежи ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси мудири


118408

118408

118408

118408

Изоҳ. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таълимнинг ихтисослик йўналишлари бўйича бўлим мудирлари базавий тариф ставкаларининг миқдорлари бўлимда таълим олаётган ўқувчилар контингентидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

150 нафардан 300 нафаргача - 108518 сўм.

301 нафардан 450 нафаргача - 118408 сўм.

541 нафардан 600 нафаргача - 128705 сўм.

601 нафар ва ундан ортиқ - 139410 сўм.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартириш киритилаётган ёки 2008 йил 1 сентябрдан

бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорларининг 23-бандидаги "ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 августдаги 327-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 31 октябрдаги 375-сон қарорининг охирги хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 303-модда.















































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск