ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2008 й. 165-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.



II. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ

СТАВКАЛАРИ (ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ)


3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг лавозим маошлари:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланадиган базавий тариф ставкалари;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ходимнинг лавозимига;

ходимнинг малака тоифасига;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар контингентига боғлиқ равишда муассасалар гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасасининг типи


Контингент сони (киши)


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


Академик лицей

851 нафар ва

ундан ортиқ


651 - 850

401 - 650

400 нафаргача

Касб-ҳунар коллежи


1051 нафар ва

ундан ортиқ


751 - 1050

451 - 750

450 нафаргача

4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланадиган талабларга, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари лавозимларининг малака тавсифларига мувофиқ ходимларнинг лавозимлари ва малака тоифалари белгиланади.

Педагог кадрлар лавозимларига тайинлаш юқорида кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари, уларнинг иш ҳақини ҳисоблаш тартиби, спорт коллежлари ва олимпия захиралари коллежларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича хизматчилари лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган низомларга мувофиқ белгиланади.


5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкасини ўзгартириш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;

ходим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида бошқа лавозимга ўтганда;

ходимнинг лавозими ёки малака тоифаси ўзгарганда (ошганда ёки пасайганда) амалга оширилади.

Базавий тариф ставкасини ўзгартириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий тариф ставкалари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.


6. Ходим ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).


7. Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги умумтаълим, умумий касб ва махсус цикллар педагогик лавозимларига қабул қилишга йўл қўйилмайди.


8. Олий таълим муассасаси бакалавриатининг охирги курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга оширишга қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.



III. УСТАМАЛАР ВА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР


9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун Директор жамғармасидан тўланадиган, тегишли лавозим ёки малака тоифасидаги ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгиланади.


10. Базавий тариф ставкасига қўшимча тўловларнинг қуйидаги турлари белгиланади:

гуруҳ раҳбарлиги учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи;

ёзма ишларни текшириш учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;

ўқув ва лаборатория кабинети мудирлиги учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи.

Кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловлар ушбу қўшимча тўловларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағларидан амалга оширилади.


10-1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун нақд пул берилишига моддий жавобгар шахси (кассир) функциясини бажарувчи маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудирига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

11. Ушбу Низом кучга кирган вақтда амалда бўлган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга устама ҳақлар сақланиб қолади ва уларнинг миқдори ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисобланади.



IV. МЕҲНАТГА СОАТБАЙ ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


12. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг педагогик иши учун;

ўрнини босиш тартибида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.


13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.


14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир йилда 360 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.



V. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

15. Профессионал таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш шахсий йиллик иш режаларига асосланган.

Йиллик иш режаси ўқув, ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси бир йилдаги 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда "лицей - университет" таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларида шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ушбу таълим муассасаларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштирадиган олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин профессионал таълим муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Йиллик (семестр) иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.


17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда профессионал таълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

18. Алоҳида ҳолларда профессионал таълим муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши иш вақтининг нормал давом этиш муддатининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

19. Профессионал таълим муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки профессионал таълим муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради.

20. Мазкур Низомнинг 16-19-бандлари талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда "лицей - университет" таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 303-модда.


















































Время: 0.1548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск