ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2008 й. 165-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг

директор жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, профессионал тайёргарликни рағбатлантириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига, ўқувчиларда профессионал кўникмалар шаклланишига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси (кейинги ўринларда "Директор жамғармаси" деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Директор жамғармаси барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этилади.

Мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари киради.


3. Директор жамғармаси маблағлари:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фақат юксак касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашга;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга (алоҳида ҳолларда) йўналтирилади.


4. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун туман, шаҳар, вилоят ва республиканинг энг иқтидорли ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилади.



II. ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет ажратмалари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.

6. Директор жамғармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади (имкониятлари чекланган ва жисмоний ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда эса - 25 фоиздан ортиқ эмас).

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори республиканинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.


7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва молия органларига етказилади.

8. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таъминотига харажатларнинг сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг тегишли органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича ушбу харажатларга фоиз нисбатида белгиланган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланган Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.


9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 41 10 000 "Иш ҳақи" моддасига киритилади, 41 11 210 "Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари" бюджет таснифи коди бўйича харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади.

10. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар, мукофотлар ҳамда моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.


11. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланадиган белгиланган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам суммаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадларига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ

УСТАЛАРИГА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ,

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БИР ЙЎЛА

БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТЛАР ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТАРТИБИ


12. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия таркиби ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг буйруғи билан, камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади ва унга қуйидагилар киради:

директор - комиссия раиси;

директорнинг ички мониторинг ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув ишлари бўйича ўринбосари - комиссиянинг масъул котиби;

педагогик кенгаш томонидан тайинланадиган педагогик жамоанинг камида икки нафар вакили;

касаба уюшмаси ташкилоти раиси;

васийлик кенгаши вакили;

ота-оналар қўмитасининг вакили.


14. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш очиқ муҳокама қилиш шароитларида ва Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида махсус комиссиянинг мажлисларида қабул қилинади.

Махсус комиссия мажлислари ярим йилда камида бир марта, истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган устамалар миқдорлари махсус комиссиянинг қарори билан қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.



IV. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БЕЛГИЛАНАДИГАН

УСТАМАЛАР, БИР ЙЎЛА БЕРИЛАДИГАН

МУКОФОТЛАР ВА МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ


15. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига базавий тариф ставкасининг 40 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик устамалар:

касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига;

ўқувчиларнинг профессионал майллари, малака ва кўникмаларини ривожлантирганлик учун, тегишли гуруҳлар учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган профессионал билим ва кўникмаларнинг тўлиқ ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасига қараб, улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига белгиланади.


16. Директор жамғармаси маблағларидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига устамалар миқдори ўқувчиларнинг ўзлаштиришига, уларнинг профессионал малака ва кўникмаларни эгаллаш даражасига, уларнинг таълим стандартларига мувофиқлигига, шунингдек ўқув-тарбия жараёни ташкил этилиши сифатига боғлиқ бўлган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.


17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ходимларига, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошираётган ўқитувчиларга ва ишлаб чиқариш усталарига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.


18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир ўқув семестри якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.


19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.


20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).


20-1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "Ёшлар етакчиси" вазифаси юкланган ўқитувчига (ходимга) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.

21. Махсус комиссиянинг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳамда "Ёшлар етакчиси" вазифаси юкланган ўқитувчининг (ходимнинг) базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.


V. ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ

САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текширади.

23. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 303-модда.




















































Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск