ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2008 й. 173-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2008 й.

N 173


АЙРИМ ФАНЛАР

ЧУҚУР ЎРГАНИЛАДИГАН ДАВЛАТ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ         ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори билан тасдиқланган "Ёшлар йили" Давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг айрим фанлар чуқур ўрганиладиган қуйидаги турлари белгилансин:

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар.

2. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасалари ихтисослаштирилган синфларининг, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

профессионал таълим дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда гимназиялар, лицейлар, лицей-интернатлар, мактаблар, мактаб-интернатлар, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган синфларнинг моддий-техника базасини ва таълим фаолияти самарадорлигини, тегишли педагог кадрлар билан таъминланганлигини комплекс хатловдан ўтказсинлар ва унинг якунлари бўйича уларнинг фаолиятини тўхтатиш ёки уларда фақат зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлгандагина, сонини анча қисқартирган ҳолда, уларнинг негизида тегишли ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилсинлар;

моддий-техник базанинг қувватини ҳисобга олиб айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш квотасини белгиласинлар;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини замонавий педагогик методикалар ва технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази уч ой муддатда:

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг намунавий ўқув режалари, дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


6. Белгилансинки, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда болалар ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқиганлиги учун белгиланган тўловдан тушадиган тушумлар;

ҳомийлик (беғараз) маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ишини такомиллаштириш учун бюджетдан ташқари манбалар ва ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобига қўшимча молиявий маблағларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


8. Белгилаб қўйилсинки, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:

20 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан тарбиячилар ёрдамчиларига;

20 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларда ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;

40 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоиз - математика, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари) ҳамда тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига (бунда мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган устамалар ушбу раҳбар кадрлар ва тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмайди).

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


10. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон - Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 11-сон, 44-модда) ва қарорга 2-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 1998 йил 8 майдаги 196-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 312-модда














































Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск