ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.08.2008 й. 173-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 августдаги

173-сон қарорига

ИЛОВА


Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим

муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда "ихтисослаштирилган синф" деб аталади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда "ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси" деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.


3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнини умумий ўрта таълим давлат стандартларига ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади.



III. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФ ВА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


20. Қуйидагилар ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлари бўйича ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

профессионал дастур таълимларини онгли танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш.


21. Юкланган вазифаларни бажариш учун ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

республика аҳолисининг болаларни ихтисослаштирилган чуқур ўқитишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;

ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;

таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида интенсив интеллектуал ривожлантиришни, чуқурлаштирилган ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;

асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар интеграциясини амалга ошириш, лойиҳадаги ўқитишга ўтган ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш;

таълим жараёнига инновация, педагогика ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали тайёрланишига, олий таълим муассасаларига киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро семинарлар, конференциялар, фестиваллар ва бошқа интеллектуал-ижодий тадбирларда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни фанлар олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

ўқувчиларнинг илмий гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.



IV. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФ ВА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАСИНИНГ ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


22. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг қанча давом этиши ва муддатлари ўқув режалари, дастурлар, календарь ўқув жадвали, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари ва умумтаълим муассасасининг устави билан тартибга солинади.

23. Таълим жараёни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларда 5-11-синфларнинг махсус ўқув режалари ва дастурлари бўйича ташкил этилади.

Ўқувчиларни 1-синфдан бошлаб ўқишга қабул қиладиган умумтаълим муассасаларида фанларни чуқур ўрганиш 5-синфдан бошланади.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни 7-11-синфлар доирасида махсус ўқув режалари ва дастурлар бўйича ташкил этилади.

25. 5-11-синфларда ўқув-тарбия жараёни ихтисосли фанларнинг асосий курсининг чуқурлаштирилган мазмуни ўрганилишини ва уларнинг амалий йўналтирилганлиги кучайтирилишини, шунингдек ўқувчилар шахси, уларнинг майллари, манфаатлари ва ижтимоий жиҳатдан ўзларини белгилашга қобилиятлари қарор топиши ва шаклланишининг шарт-шароитларини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдоди намоён бўлиши ва ривожланиши динамикаси ўрганилади.

26. Таълимнинг мазмуни майллар ва шаклланган манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда касб-ҳунар таълими дастурларини, билимларнинг алоҳида соҳаларини онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришга тайёр бўлган ҳар томонлама интеллектли, тадқиқот меҳнати кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантиришга йўналтирилади.


27. Таълим жараёни шахсга йўналтирилган йўналишга эга бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг ҳар хил турларига анъанавий ва ноанъанавий ёндашиш бирга қўшиб олиб бориладиган ўқитиш ва тарбиялашнинг ихчам шаклларининг кенг доирасига эга бўлади.

29. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.


30. Лаборатория ишлари ва амалий ишларни бажариш, шунингдек айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлишга йўл қўйилади.


31. Кейинги синфларга ўтказиш ва ўқитиш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган муддатлар ва тартибда ўқувчилар билимларининг якуний аттестацияси натижалари бўйича амалга оширилади.


32. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари битирувчиларига умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.


V. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


35. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида махсус ўқув режасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

йиллик календарь ўқув жадвали ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;

таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган турли шакллари, воситалари ва усулларини қўллаш;

ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;

таълим олаётганларни оралиқ аттестациядан ўтказиш шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил танлаш.


36. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси белгиланган тартибда:

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши;

таълим сифати ҳамда ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши;

таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланилаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизиологик хусусиятлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;

ўқувчиларнинг мослашиши ва ўзлаштириши;

ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши учун жавоб беради.



VI. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


37. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бевосита раҳбарлик қилади.


38. Директорга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун - таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи мавжудлиги;

давлат тилини билиш;

ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалик, болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиш;

компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаганлик;

умумтаълим дастурлари ва ўқув қўлланмалари яратишда методик ишланмалар ва тажриба мавжудлиги.


39. Директор ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.


40. Директор:

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

халқ таълими тегишли органлари кўриб чиқиши учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади;

педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

ўқувчининг рейтинг ва академик ўзлаштиришида тизимли пасайиш юз берганда, ушбу ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида тақдимномани тегишли Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


41. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари директорлари аттестацияси белгиланган тартибда ўтказилади.


42. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида педагогика, методика ва кузатув кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

43. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб-қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиши шарт.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.


44. Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг психология, педагогика хизмати мутахассислари томонидан таъминланади.


45. Ўқув-тарбия жараёнига бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин ҳамда ушбу муассасанинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва имтиёзлари уларга жорий этилади.


46. Педагог кадрларни ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ишга қабул қилиш олий ёки биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган тақдирда олий педагогик маълумотли шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ белгиланади.


47. Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик иш ҳажми) ўқув режаси бўйича соатлар сонидан, шунингдек кадрлар билан таъминланганлик бўйича белгиланади.


48. Ўқув йили бошида белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас, ўқув режалари бўйича соатлар сони камайиши ёки синфлар сони қисқариши ҳоллари бундан мустасно.


49. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқиш, дам олиш ва овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида ташкил этилади.


50. Касалликнинг вақтли диагностикаси ва профилактикаси мақсадларида ҳар бир ўқув йили бошида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари диспансер кўригидан (тўлиқ тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишнинг салбий кўрсаткичлари аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссиянинг тавсиясига кўра яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.


51. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатлари ўқувчилари ушбу ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳузурида яшаш жойлари билан таъминланадилар.


52. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатларининг ота-оналар ва ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан бирга яшайдиган тарбияланувчилари сони қишлоқ жойларда ўқувчилар бутун контингентининг 5 фоизидан ва шаҳар жойларда 10 фоизидан ортмаслиги керак.



VII. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


53. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


54. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш пасайишига олиб келмайди.


55. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимларининг штатдаги сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.


56. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари белгиланган тартибда овқат билан таъминланади.


57. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.


58. Рухсат берилган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг балансида ҳисобга олинган мол-мулк таркибига киритилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


60. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш муассиснинг қарори бўйича ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.


61. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда тегишли таълимни бошқариш органи ўқувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан келишув бўйича ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларига ўтказилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 312-модда.














































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск