Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.08.2008 й. 175-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 8 августдаги

175-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тизимидаги мустақил таркибий бўлинмалар ҳисобланади.

2. Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш Республика инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари;

туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари киради.


3. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

4. Шахсни ногирон деб эътироф этиш ТМЭК томонидан амалга оширилади.


5. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолияти ҳудудий принцип бўйича амалга оширилади.


6. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг хулосалари коллегиал, ТМЭК аъзоларининг мутлақ кўпчилик овоз бериши асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


7. ТМЭКларнинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

ТМЭК ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш:

бош ТМЭК раислари ва уларнинг ўринбосарларига - соғлиқни сақлаш муассасалари III типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

врачлар ва бошқа тиббиёт ходимларига - соғлиқни сақлаш муассасалари I гуруҳига мансуб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

қолган ходимларга - давлат бошқаруви органлари тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича амалга оширилади.

8. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари юридик шахс ҳисобланади ҳамда мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.


9. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари юридик шахс ҳисобланмайди, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади.



II. ТМЭКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар ТМЭКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

даволаш-профилактика муассасалари томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатлар ва фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижалари асосида ҳаёт фаолиятининг чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳини, сабабларини, унинг бошланган вақтини ва ногиронлик муддатларини меҳнатга лаёқатнинг йўқолиши фоизини белгилаш;

ногиронлар учун ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини белгилаш;

ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажаришга кўмаклашиш ҳамда ногироннинг ҳаёт фаолиятини ёки организми функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, ногиронлик гуруҳини пасайтириш ёки барқарорлаштириш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;

ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация, ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш.

11. Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, уларга ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш, ТМЭК фаолиятининг янги методлари ва шаклларини жорий этиш;

туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКларга ва даволаш-профилактика муассасаларига тиббий-меҳнат экспертизаси, шу жумладан, ТМЭК йўлланмаси бўйича ногиронлар ва беморларни маслаҳат текширувидан ўтказиш масалалари бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати врачлари ва ходимларини тиббий текширувдан ўтказиш;

жиноят содир этганликда шубҳаланилаётган, айбланаётган, судланган, жазога ҳукм қилинган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни малака тоифасига лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни ва ўз вақтида малака оширишни ташкил этиш;

ТМЭКларни жойлаштиришни ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш, ҳужжатлар бланкалари билан ўз вақтида таъминлаш;

туманлар, туманлараро, шаҳарлар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларнинг ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлиги бўйича фаолиятини назорат қилиш;

туманлар, туманлараро, шаҳарлар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларнинг юқори даражада реабилитацияга муҳтож ногиронлар контингентини аниқлаш ва ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини белгиланган тартибда тўғри ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини назорат қилиш;

ТМЭКнинг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, минтақавий реабилитация марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек иш берувчилар билан биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, ногиронларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволини белгиланган тартибда кузатиб бориш;

ногиронликнинг аҳволи ва сабабларини таҳлил қилиш, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронликни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда қатнашиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва соғлиқни сақлаш органларига ногиронликнинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборотлар тақдим этиш;

даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш;

минтақадаги ТМЭК фаолияти, ногиронликнинг аҳволи ва сабаблари тўғрисида Инспекцияга ўз вақтида ҳисоботлар тақдим этиш.


11-1. Бош ТМЭК раиси тегишли ТМЭК раисининг тақдимномаси бўйича бош ТМЭК ходимларини, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭК врачлари-экспертларини ва ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

12. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

фуқароларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини, унинг вақтинчалик ёки барқарор йўқотилганлигини, ногиронликнинг бошланган вақти ва ногиронлик муддатларини экспертиза қилиш;

меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлаш;

кўчма мажлислар ўтказиш, оғир беморларни уйида ёки шифохонада текшириб кўриш;

вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда узайтириш;

ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига, реабилитациянинг техник воситаларига муҳтожлигини аниқлаш;

ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш, реабилитация тадбирларининг турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмларини белгилаш, даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши ҳолатини кузатиш, ўтказилган реабилитация тадбирларининг самарадорлигини аниқлаш;

ногиронларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда имкониятларига мувофиқ бўлган аниқ мутахассисликлар ва касбларни кўрсатган ҳолда уларни касбга йўналтириш бўйича тавсияномалар бериш;

хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ногиронликнинг аҳволи ва ўсишини ўрганиш ва бош ТМЭКга тегишли маълумотлар тақдим этиш;

ногиронликка сабаб бўлаётган омилларни ўрганишда ва ногиронликнинг олдини олиш комплекс дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

аҳоли ўртасида тиббий-меҳнат экспертизаси, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш.



III. ТМЭКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ишини, шу жумладан, текширилганларнинг барча тиббий-эксперт ҳужжатларини, зарурат бўлганда, ногирон деб эътироф этилган шахсларни шахсан текшириш учун чақирган ҳолда текшириш йўли билан эксперт хулосалари сифати ва асосланганлигини назорат қилиш;

туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар мажлисларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, соғлиқни сақлаш органлари вакиллари билан биргаликда давлат профилактика муассасалари томонидан берилган тиббиёт ҳужжатларининг асосланганлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

текширилган шахслар туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар қароридан норози бўлган ҳолларда такрорий текширув ўтказиш, уларнинг қарорларини белгиланган тартибда ўзгартириш ва бекор қилиш;

бош ТМЭКнинг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун хулосаси асос ҳисобланадиган бош ТМЭК қарорига рози бўлишмаган ҳолларда шахсларни махсус ташкил этилган комиссияларда қайта тиббий текширишдан ўтказиш;

ТМЭК врачлари манфаатларини ҳимоя қилиш.


14. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

даволаш-профилактика муассасалари томонидан ТМЭКга юборилган шахсларни текширувдан ўтказиш;

даволаш-профилактика муассасаларидан, меҳнат органларидан, иш берувчилардан ТМЭК иши учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан, текширувдан ўтаётган шахсларнинг меҳнати характери ва шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

даволаш-профилактика муассасаларидан ТМЭКга тақдим этилган тиббий ҳужжатларнинг сифатли расмийлаштирилишини талаб қилиш, уларнинг холисоналигини ва ҳаққонийлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўриш;

клиникада эксперт ташхис қўйишга, биркитилган даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга муҳтож бўлган текширилувчиларни Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, минтақавий реабилитация марказларига юбориш;

иш берувчиларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни ишга оқилона жойлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;

бош ТМЭКга ТМЭКлар ишини яхшилаш, ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни ишга оқилона жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш.


15. ТМЭК раиси ва врачлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шу жумладан, эксперт хулосаларининг сифати ва асосланганлиги учун жавоб берадилар.



IV. ТИББИЙ-МЕҲНАТ

ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим қилинади.

17. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси лавозимига тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач тайинланади.


18. Бош ТМЭК раислари ва ўринбосарлари Инспекция бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Инспекция ходимлари, бош ТМЭК врачлари-экспертлари тегишли бош ТМЭК раисининг тақдимномаси бўйича Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман шаҳар ТМЭК раислари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда тегишли бош ТМЭК раисининг тақдимномаси асосида Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қарорига мувофиқ 19-банд чиқариб ташланган


19. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркиби ҳар бирига беш туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ҳисобидан ташкил этилади.


ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қарорига мувофиқ 20-банд чиқариб ташланган


20. Туман, туманлараро, шаҳар тиббий-меҳнат эксперт комиссияси 100 - 120 минг нафар балоғатга етган аҳолига бир ТМЭК ҳисобидан ташкил этилади.

Истисно тариқасида, жуғрофий, демографик ва бошқа хусусиятларни (аҳоли зичлиги, касалланиш ва ногиронлик даражаси) ҳисобга олган ҳолда 80 - 100 минг нафар балоғатга етган аҳоли ҳисобидан ТМЭК ташкил этилиши мумкин.

Аҳоли сони ва зичлиги юқори бўлмаган чўл ва тоғли жойларда ярим ставкали ТМЭКлар ташкил этилиши мумкин.


ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қарорига мувофиқ 21-банд чиқариб ташланган


21. Ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари минтақадаги касалланиш ва ногиронлик даражаси, таркибидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.


22. Бош ТМЭК ишларига соатбай иш ҳақи тўлаган ҳолда тиббий, техник ва бошқа масалалар бўйича консультантлар жалб этилиши мумкин.

Комиссия штатига шунингдек катта ҳамшира, ҳамшира, санитарка ва ҳайдовчи ҳам киради.

23. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси уч нафар врачдан иборат таркибда ташкил этилади.

Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибига терапевт, хирург, невропатолог киради.

Ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибига икки нафар врач киради, уларнинг мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлиши керак, учинчи аъзо этиб терапевт ёки невропатолог тайинланади.

ТМЭК раиси этиб уч врачдан бири, ихтисослаштирилган ТМЭК раиси этиб мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлган икки врачдан бири тайинланади.

Комиссия штатига катта тиббий ҳамшира, тиббий ҳамшира ва санитарка ҳам киради.


24. Барча даражалардаги ТМЭКда ишлаш учун мутахассислиги бўйича иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган врачлар жалб қилинади.


25. ТМЭК врачлари мутахассислиги ва тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида беш йилда бир марта малака оширишлари керак.


26. ТМЭКлар мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашиши мумкин.

27. ТМЭК фаолиятини мувофиқлаштириш ва тиббий-меҳнат экспертизаси сифатини яхшилаш мақсадида бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиясида эксперт-методик кенгаш ташкил этилади.

Эксперт-методик кенгашга бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси бошчилик қилади, барча врачлар - ТМЭК экспертлари кенгаш аъзолари ҳисобланади. Эксперт-методик кенгаш ҳар ойда мажлис ўтказади, ўтган ойда амалга оширилган ишлар таҳлили масалаларини муҳокама қилади, методик тавсиялар ишлаб чиқади, тиббий-меҳнат экспертизасининг долзарб мавзулари бўйича семинарлар ташкил этади.


28. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятини тегишли бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 314-модда.
















































Время: 0.1666
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск