ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2008 й. 181-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2008 й.

N 181



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ    ПРЕЗИДЕНТИНИНГ    "ЙИРИК

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН КАСАНАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА    ХИЗМАТЛАР    ЎРТАСИДА    КООПЕРАЦИЯНИ

КЕНГАЙТИРИШНИ     РАҒБАТЛАНТИРИШ    ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ

ПФ-3706-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ҲАҚИДА"   2006 ЙИЛ   11   ЯНВАРДАГИ   4-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни

ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий

давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари

раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари

бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил

1 июлдаги 146-сон қарори)



Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 11 августдаги

181-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан

касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб

чиқариш  ва  хизматлар  ўртасида  кооперацияни

кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон

Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2006 йил

11 январдаги 4-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, касаначилик билан шуғулланадиган шахслар коммунал хизматларга аҳоли учун қўлланиладиган тарифлар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўлайдилар".


2. 6-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"янги касаначилик иш ўринлари, шу жумладан, касаначилик турларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этиш учун мавжуд захираларни аниқлаш ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашиш";

қуйидаги мазмундаги еттинчи - тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши мониторингини олиб бориш;

иш берувчи корхоналар томонидан касаначиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда уларга кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар ҳимоя қилинишида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифасига кейинчалик уларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш".


3. 1-иловада (Касаначилик тўғрисидаги низомда):

а) муқаддимадаги "асбоб-ускуналар, жиҳозлар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) III бўлим номидаги "асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Касаначилик шароитларида фойдаланиш мумкин бўлмаган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

г) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Иш берувчи касаначига меҳнат шартномасида назарда тутилган ишлар (хизматлар)ни бажариш учун тегишли сифатга эга бўлган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар тақдим этади (беради).

Корхоналар буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарь қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади";

д) 18, 19 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Касаначининг ишлаб чиқариш топшириғини ўз уйида ёки ўзига тегишли бошқа хоналарда бажариш билан боғлиқ харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 318-модда.















































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск