Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 04.10.2001 й. 399-сон "Медиз" қўшма корхонасида бир марта фойдаланиладиган шприцлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2001 й.

N 399



"МЕДИЗ" ҚЎШМА КОРХОНАСИДА БИР

МАРТА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ШПРИЦЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тиббиёт саноатини янада ривожлантириш ва ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли тиббиёт буюмлари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Медиз" қўшма корхонаси муассислари таркибига 1,17 млн ЕВРО миқдоридаги улушга эга бўлган янги хорижий инвестор - "Рhагmарlаn GmbH" (Германия) фирмаси жалб ?илинганлиги;

"Медиз" қўшма корхонаси ва "Рhaгmatech Рhаrma Maschinen GmbH" (Германия) фирмаси ўртасида бир марта фойдаланиладиган шприцлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган умумий қиймати 7,81 млн ЕВРО бўлган технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ва уларни монтаж қилиш юзасидан контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган контрактни маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

1,17 млн ЕВРО миқдоридаги контракт қийматининг 15 фоизи "Рharmaplan GmbH" компаниясининг "Медиз" қўшма корхонаси устав фондига қўшилган улуши хисобига;

6,64 млн ЕВРО миқдоридаги контракт қийматининг 85 фоизи хорижий банк маблағларини "Гермес" экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити хисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда кредит битимини тузсин ва кредит маблағларининг "Медиз" қўшма корхонасига, маржани кўпи билан йилига 0,5 фоиз миқдорида белгилаган холда, қайта молияланишини таъминласин.


4. "Медиз" қўшма корхонаси:

асосий қарзни, фоизлар, воситачилик хақи ва кредит битими шартларига кўра хорижий кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларнинг ишлаб чиқариш фаолияти хисобига иловага* мувофиқ қопланишини таъминласин;

асбоб-ускуналарнинг етказиб берилиши, монтаж қилиниши, созланиши-ишга туширилиши ва мутахассисларнинг ўқитилиши устидан пухта назорат ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "Ваnk Gesellshaft Berlin" хорижий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек "Медиз" қўшма корхонасининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кредит берувчи хорижий банк олдидаги кафолати юзасидан банклараро битимга иловада белгиланган шакл бўйича юридик хулоса берсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур лойихани Хорижий инвестициялар ва кредитлар хисобига 2001 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойихаларининг аник дастурига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган














































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск