Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2001 й. 401-сон "Зарафшон дарёси хавзасида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2001 й.

N 401



ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ХАВЗАСИДА ЭКОЛОГИК

ВА  САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Зарафшон дарёси хавзасида сув хўжалиги ва экология жихатидан кескин вазият вужудга келганлиги муносабати билан ҳамда Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида санитария-эпидемиологик ҳолат ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Зарафшон дарёси хавзасида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, хавфли юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транспортда ташишда бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 майдаги фармойиши билан ташкил этилган Зарафшон дарёси хавзасида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича идоралараро ишчи комиссия:

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг мўлжалланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борсин;

тасдиқланган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан ҳар бир ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Журабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 4 октябрдаги

401-сон қарорига

ИЛОВА



Зарафшон дарёси хавзасида экологик

ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш,

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли

юкларни ташиш вақтида вужудга келиши мумкин

бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

ва уларни бартараф этиш бўйича

ТАДБИРЛАР

      

Т/р

Тадбирнинг номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


I. Зарафшон дарёси хавзасида экологик ва санитария-

эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича

1.

Зарафшон дарёси хавзасининг сув муҳофаза қилинадиган зонасида рейд тадқиқотларини ташкил этиш.


Доимий

равишда


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.


Зарафшон дарёси хавзасидаги сув ресурсларини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш буйича қўшимча текширишларни ташкил этиш.


2001-2002

йиллар


Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3.


Зарафшон дарёсининг устки ер ости сувлари ҳолати мониторинги бўйича идоралараро ахборот алмашув тизимини яратиш.


2001 йил

IV чорак

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Бошгидромет" бошқармаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4.


Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Бошгидромет" бошқармаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аналитик лабораторияларини асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва Зарафшон дарёси сувининг сифати ҳамда уни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини олиб бориш учун аниқланадиган ингредиентлар рўйхатини кенгайтириш.


2002-2003

йиллар


Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Бошгидромет" бошқармаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5.


Сув сифатини кимёвий, санитария-гигиена ва бактериология жиҳатидан текшириш методларининг идоралараро интеркалибрациясини ўтказиш.


2001 йил

15 октябргача


"Бошгидромет" бошқармаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.


Бухоро ва Когон шахарлари корхоналарининг оқава сувлари таъсирини назорат қилиш учун Жанубий Бухоро канали бўйича иккита мониторинг пунктини ташкил этиш.


2001 йил

IV чорак


"Бошгидромет" бошқармаси


7.


Зарафшон дарёсининг суви ва тубидаги чукиндиларининг радиоэкологик мониторинги олиб борилишини таъминлаш, тезкор ахборот бериб туриш.


Доимий

равишда


Давлат геология қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбината


8.


Жомбой ун комбинати ва гўшт комбинати, Каттақўрғон ёр-мой комбинати, Булунгур вино комбинати тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш.


2002-2004

йиллар


"Ўздонмаҳсулот" ДАК, "Ўзгўштсутсаноат", "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


9.


Самарқанд, Навоий (Навоий КМК, "Навоийазот" ИБ, Навоий электр-кимё заводи) ва Бухоро (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи) вилоятлари ҳудудидаги жадал ифлосланаётган участкаларда махсус кузатув тармоқлари ташкил этиш ҳамда ер ости сувлари сифати ва миқдорининг ўзгаришини мунтазам равишда кузатиб бориш.


2002-2005

йиллар


Давлат геология қўмитаси, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Навоий КМК, "Навоийазот" ИБ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи


10.


Навоий шаҳри коммунал-маиший корхоналари ва аҳолини оқава сувларини чиқариб юборишни ҳисобга олган ҳолда "Навоийазот" ИБ биокимёвий тозалаш иншоатларини кенгайтириш ишларини бажариш.


2001-2003

йиллар


"Ўзкимесаноат" компанияси, Навоий вилояти ҳокимлиги



Навоий ГРЭСида айланма сув таъминоти тизими қурилиши тўғрисида таклиф тайёрлаш.


2002 йил

сентябрь

"Ўзбекэнерго" ДАК, Навоий вилояти ҳокимлиги

11.


Зарафшон дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасини, сувни муҳофаза қилиш зонасидан фойдаланиш режимини ва зонадан экологик жиҳатдан хавфли объектларни чиқариш тадбирларини белгилаш.


2002 йил

II чорак


Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси



Хозирги Зарафшон дарёси водийсининг чучук ер ости сувлари вужудга келадиган зонасига алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш.


2002 йил

II чорак


Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси

12.


Тожикистон Республикаси билан чегарадаги Равотхўжа тўғони ҳудудида гидрокимёвий лабораторияга эга бўлган автоматик назорат пости барпо этиш.


2001 йил

IV чорак


"Бошгидромет" бошқармаси, ГЭФ билан келишган ҳолда


13.


Самарқанд шаҳрининг канализация тизимини реконструкция қилиш, тозалаш иншоотларининг учинчи навбатини ишга тушириш ва Фарҳод шаҳарчасидаги тозалаш иншоотларини тиклаш.


2001-2005

йиллар


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


14.


Каттақўрғон шаҳридаги Бойназар тозалаш иншоотларини Зарафшон дарёси қирғоғи бўйи ҳудудидан чиқариш.


2002-2005

йиллар


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


II. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юкларни ташишда

вужудга келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини

олиш ва уларни бартараф этиш бўйича

15.


Вазирликлар ва идораларнинг республика ҳудуди орқали хавфли юкларни ташишда вужудга келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2001 йил

IV чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Саноатконтехназорат" агентлиги



"Махсус юкларни ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2001 йил

октябрь

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси, Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги, "Саноатконтехназорат" агентлиги


16.


Транзит ташиш тақиқланган, шунингдек транзит ташиш фақат рухсатнома мавжуд бўлгандагина амалга ошириладиган махсус юклар рўйхатини тайёрлаш.


2001 йил

15 октябргача


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


   





























Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск