ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.2001 й. 255-II-сон "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2001 й.

N 255-II



ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАРНИНГ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИ ҲАМДА

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, содир этган қилмишлари Қонунга биноан жиноий деб топилмайдиган шахслар жазонинг барча туридан (асосий ва қўшимча жазолардан) озод қилинсин.


3. Қонунга мувофиқ жиноий деб топилмайдиган қилмишларга доир суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг юритишидаги ишлар тугатилсин.


4. Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, жазони ўтаб бўлмаган шахс-ларга нисбатан тайинланган жазо турлари ва чоралари, башарти Қонуннинг тегишли моддасида назарда тутилганига нисбатан оғирроқ бўлса, Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилсин. Жазо чораси судлар томонидан Қонуннинг тегишли моддасида белгиланган энг кўп жазо чорасига қадар камайтирилади.


5. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида ва тарбия колонияларида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахсларни сақлаш тартиби Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилсин.


6. Ушбу Қарорнинг 2-моддасига мувофиқ жазодан озод қилинган шахслар, шунингдек Қонунга мувофиқ жиноий деб топилмайдиган қилмишлар учун ҳукм қилиниб, жазони илгари ўтаб чиққан ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган шахслар судланмаган деб ҳисоблансин.


7. Белгилаб қўйилсинки, қўшимча жазо тариқасида мол-мулкнинг мусодара этилишини назарда тутувчи, лекин Қонун амалга киритилган кунга қадар ижро этилмаган суд ҳукмлари ижро этилиши мумкин эмас.


8. Ушбу Қарорнинг ижроси:

1) 2, 4, 5 ва 7-бандларда уқтирилган шахсларга нисбатан  ана шу шахсларга нисбатан ҳукмларни ижро этувчи органларнинг тақдимномасига биноан жазони ўташ жойларидаги судлар зиммасига;

2) 3-бандга мувофиқ тугатилиши лозим бўлган ишларга нисбатан  суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар зиммасига юклатилсин.


9. Ушбу Қарор 2-8-бандларининг ижроси Қонун амалга киритилган кундан эътиборан уч ойлик муддат ичида амалга оширилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу Қарорнинг ижросини таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                  Э.Халилов





































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск