ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2001 й. 400-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2001 й.

N 400


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ УЧУН ПЕДАГОГ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига жавоб берадиган юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар 2001-2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрлари, шунингдек уларни ўқитишда иштирок этувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби касбий савиясининг узлуксиз равишда ўсиши ва малакаси ошириб борилишини таъминлаш;

ўқитиш жараёнига замонавий хорижий методикалардан фойдаланиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагогларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида тажриба орттириши амалиётини кенгайтириш орқали илғор халқаро педагогик тажрибаларни жорий этиш;

замонавий технологияларга асосланган корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳия-тидан фойдаланган ҳолда уларнинг базавий олий таълим муассасалари билан кооперациялашувини ва ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўли билан муҳандис-педагог кадр-лар тайёрлаш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг мунтазам равишда, камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш. Раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини танлов асосида тўлдириш;

замонавий ахборот технологиялари ва Интернет халқаро ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб ўқитиш методини жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури 1-иловага мувофиқ;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб борсин ва давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ баҳоласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2001-2010 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда улар малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш касбий даражаси мониторинги натижаларига кўра академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг миқдорий кўрсаткичларини ва тартибини аниқласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Устоз" жамғармаси билан биргаликда 2001-2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини рўёбга чиқаришнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг минтақалардаги ёшлар ва жамиятнинг маънавий ҳамда ақлий ривожланишига кўмаклашувчи маърифат, маданият, оммавий компьютер саводхонлиги марказлари сифатидаги ролини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг ижтимоий мақоми ва жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бош вазир ўринбосари  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари (Ҳ.С.Кароматов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг танловдан ўтган директорларини тайинлаш тартибини 15 кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига академик лицейлар, профессионал таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш учун зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқув асбоб-анжомлари харид қилиш учун жалб этилаётган грантлар ва хорижий кредитлар маблағларидан, шунингдек, ўқитувчиларни ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ҳам фойдаланишни назарда тутсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



























Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск