ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 10.10.2001 й. "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини шарҳлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2001 й.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ

КОДЕКСИНИНГ 59-МОДДАСИНИ

ШАРҲЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди: Раис Б.Эшонов, судьялар Б.Мирбобоев, У.Базаров, Г.Пиржанов ва С.Ҳакимовалар таркибида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси учинчи банди ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасига амал қилиб очиқ мажлисда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини шарҳлаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқди.

Ишни кўриб чиқишга “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Солиқ кодексининг 59-моддасининг қоидаларини тушунишда мавжуд бўлган ноаниқликлар ва ҳуқуқни татбиқ қилувчи органлар томонидан ушбу қоидаларни қўллашдан келиб чиққан камчиликларни аниқлаган судьялар У.Базаров, Г.Пиржанов, С.Ҳакимоваларнинг ташаббуслари асос бўлди.

Фуқаро С.Муратходжаевнинг Солиқ кодексининг 59-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёзга бўлган Конституциявий ҳуқуқининг бузилганлиги ҳақидаги мурожаати мазкур масалани кўриб чиқишга сабаб бўлди.

Маърузачи - судья С.Ҳакимованинг ахборотини, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигидан Т.Жўраев, Давлат солиқ қўмитасидан Э.Гадоев, “Ўзуйжойжамғармабанк”дан Р.Бахромов, Акционерлик-тижорат банки “Авиабанк”дан Ф.Холматовни, Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банки “Алоқабанк”дан З.Камоладдинова, Хусусий очиқ акционерлик-тижорат банки “ХИФБанк”дан А.Абдуллаевларни изоҳларини, мажлисга таклиф қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан Б.Панаевни, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасидан П.Бобожоновни, Ўзбекистон Республикаси Олий судидан С.Қодировни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судидан М.Азимовларни чиқишларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни текшириб, Конституциявий суд


АНИҚЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига фуқаро С.Муратходжаев ўзининг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 59-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларга бўлган ҳуқуқининг бузилганлиги ҳақида мурожаат қилган. С.Муратходжаев акционер сифатида республиканинг “Ўзуйжойжамғармабанк”, АТБ “Авиабанк”, ИАТБ “Алоқабанк”, ХАТБ “ХИФБанк” ва бошқа банкларидан дивиденд-лар олган.

Солиқ кодексининг 59-моддаси 2“б”-бандига мувофиқ С.Муратходжаев жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ бўйича ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида имтиёз ҳуқуқига эга.

С.Муратходжаевга дивидендларни тўлаш пайтида эса, солиқлар банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йилнинг 17 мартидаги 11/1-1-2188-сонли ва 1999 йилнинг 6 апрелидаги 11/1-1-2743-сонли тушунтириш хатларига асосан олинаётган дивидендларга нисбатан 15% миқдорида ушлаб қолинган. Ушбу тушунтиришларда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасида белгиланган имтиёзлар дивиденд ва фоизлар туридаги олинадиган даромадларга татбиқ қилинмаслиги кўрсатилган.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 30 августда17-12/548, 15/1-5316-сонли фуқаро С.Муратходжаевга юборилган хат-тушинтиришда Солиқ кодексининг 59-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар дивиденд ва фоизларга тадбиқ қилиниши маълум қилинган.

Худди шу мазмундаги, яъни Солиқ кодекси 59-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар дивиденд ва фоизларга татбиқ қилиниши ҳақидаги тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан 2001 йил 19 январда 15/1-398-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига юборилган.

Лекин, юқорида кўрсатилган банклар Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йилнинг 17 мартидаги 11/1-1-2188-сонли ва 1999 йилнинг 6 апрелидаги 11/1-1-2743-сонли хатларида келтирилган қонунга зид бўлган тушинтиришларга амал қилиб келмоқдалар. Натижада солиқ тўловчиларнинг Солиқ кодексининг 11-моддаси иккинчи бандида белгиланган ҳуқуқлари бузилган.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан бир вақтнинг ўзида юқорида баён қилинган масала бўйича ҳар хил тушунтиришлар юборилиши  фуқаролар ҳуқуқларини бузилиши, давлат органларининг ноқонуний ишлашининг асосий сабаби эканлигини Конституциявий суд алоҳида таъкидлашни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун устуворлиги принципларига амал қилган ҳолда шуни қайд қиладики, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонун нормаларини (хозирги ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини) бошқа даражадаги актлар ҳисобланган, ушбу ҳолатда қонун ролини бажараётган хат-тушунтиришлар билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2-моддасига мувофиқ, ушбу қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади. Шу қонуннинг 5-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланувчи ҳужжатларнинг турлари санаб ўтилган.

Шунга асосланиб, Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 17 мартдаги 11/1-1-2188-сонли ва 1999 йил 6 апрелдаги 11/1-1-2743-сонли изоҳ-хатларини норматив- ҳуқуқий ҳужжат эмаслигини такидлайди. Шу боис, ундаги, шунингдек уларга ўхшаш хатлардаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини қўллашга доир тушунтиришлар Конституцияга хилофдир.

Солиқ кодексининг 59-моддаси нормаларини нотўғри тушунилиши ва қўлланиши нафақат С.Муратходжаев, балки тегишли имтиёзларга ҳақли бўлган бошқа акционерлар учун ҳам маълум ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарганлиги сабабли Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини шарҳлаш зарур деган хулосага келди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди амалдаги қонунларни таҳлил қилишда қуйидагиларга таянади:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ “имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши лозим”.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ “фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”.


2. Солиқ кодексининг 11-моддаси иккинчи бандига мувофиқ “солиқ тўловчилар ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар”.


3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 50-моддасида жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига фоизлар, дивидендлар бўйича олинган даромадлар ва мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромадлар кириши белгиланган.

Мазкур кодекснинг 56-моддасига мувофиқ “жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ставкалар бўйича тўлов манбаида солиқ солинади”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сонли Қарорига 6-сонли иловасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг дивидендлари бўйича даромадига 15% миқдорда солиқ солинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасида жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқдан озод қилиш тартиби белгиланган. Шу модданинг иккинчи бандига мувофиқ жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни тўлашдан қисман, ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида озод қилинадилар.

Солиқ кодексининг 63-моддасида жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлов манбаида ушлаб қолиш тартиби назарда тутилган. Шу модданинг биринчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлов манбаида ушлаб қолишни тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар амалга ошириши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўланиши тартиби тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқилган ва у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йилнинг 11 июнда 444-сон рўйхатга олинган (444-1, 444-2, 444-3-сонли ўзгартиш ва қўшимчалар билан). Лекин мазкур йўриқномада Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддаси иккинчи қисмида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадиган солиқ тўловчига дивиденд ва фоизларни тўлаш манбаида солиқни қандай ушлаб қолиш керак деган саволга жавоб йўқ, яъни имтиёзлардан фойдаланувчи акционерлар учун солиқ солишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилмаган.

Юқорида баён қилинганларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунининг 1, 19, 25, 26 ва 27-моддаларини қўллаб, Конституциявий суд, таҳрир қилинаётган нормаларни тушуниш ва татбиқ қилишнинг бир хилда эмаслигини қайд қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасига шарҳ берилиши муносабати билан


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасида назарда тутилган имтиёзлар дивидендлар ва фоизлар бўйича олинадиган даромадларга ҳам татбиқ қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекис-тон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини татбиқ қилиш билан боғлиқ бўлган ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур тўхтамга мослаштирсинлар.


3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.


4. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради, қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин йўқ.






























Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск