язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Индонезия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссия тузиш тўғрисида Англашув меморандуми (Тошкент, 2008 йил 13 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида

икки томонлама ҳамкорлик бўйича

Қўшма комиссия тузиш тўғрисида

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ*


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Индонезия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат қонунчилигига асосан икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашни истаб,

тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва суверенитетни тўла ҳурмат қилиш принципларига асосланган самимий ва конструктив мулоқот, икки томонлама муносабатларнинг барча соҳалари ва умумий манфаатларни кўзлайдиган халқаро масалалар бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро англашувга ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга ўз ижобий ҳиссасини қўшишига ишонч ҳосил қилиб,

...