ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2008 й. 186-сон "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.08.2008 й.
N 186
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА
ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ
БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2008 йил 20 августдаги
186-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 26-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда):
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"26. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)";
б) иккинчи - тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 7-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда):
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)";
б) иккинчи - ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 34-сон, 333-модда.