ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2008 й. 191-сон "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали Жамоатчилик кенгаши ҳамда "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2008 й.

N 191




"ЯНГИ АВЛОД" РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР

ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ ЖАМОАТЧИЛИК

КЕНГАШИ ҲАМДА "ЯНГИ АВЛОД" РЕСПУБЛИКА

БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ НИЗОМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика ""Камалак" болалар ташкилоти, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалини ҳар йили ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали Жамоатчилик кенгаши таркиби 1-иловага* мувофиқ, "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалини ташкилий-молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда ва унда болаларнинг кенг иштироки учун зарурий шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичларини ўтказиш, иштирокчиларни мукофотлаш ҳамда Республика финал босқичи иштирокчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


6. Вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига - танловни ўтказишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига - "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивалини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 34-сон, 336-модда.



































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск