ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали Низоми (ЎзР ВМ 23.08.2008 й. 191-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 23 августдаги

191-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Янги авлод" Республика болалар

ижодиёти фестивали

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ва танлов шаклида ўтказилади.


2. "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика "Камалак" болалар ташкилоти, Маданият вазирлиги, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фестиваль ташкилотчилари ҳисобланадилар.

3. Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этадилар.



II. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ,

МУДДАТЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Фестиваль уч босқичда ўтказилади.

Фестивалнинг 1-босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида 25 апрелдан 10 майгача ўтказилади.

Фестивалнинг 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида 20 сентябрдан 10 октябргача ўтказилади.

Фестивалнинг 3-босқичи - Республика саралаш босқичи Ўзбекистон давлат консерваториясида, лауреатларнинг гала-концерти "Истиқлол" санъат саройида ҳар йили октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.


5. Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш ва 36 жанр бўйича ўтказилади:

а) "А" гуруҳи: Классика - фортепиано, торли, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;

б) "В" гуруҳи: Вокал - анъанавий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;

в) "С" гуруҳи: Миллий чолғу - торли, чертиб, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;

г) "D" гуруҳи: Рақс - миллий, балл ҳамда замонавий рақслар;

д) "Е" гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат. Тасвирий санъат йўналишига - графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни. Амалий санъат йўналишига - ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;

е) "F" гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига - шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига - ҳикоя, эртак киради.



III. ФЕСТИВАЛЬ ШАРТЛАРИ


6. Фестивалнинг "А", "В", "С" ва "D" гуруҳлари иштирокчилари учун ижро вақти қуйидагича белгиланади:

1 тоифа: 6 - 8 ёшдагилар учун - 3 - 5 дақиқа;

2 тоифа: 9 - 11 ёшдагилар учун - 4 - 6 дақиқа;

3 тоифа: 12 - 14 ёшдагилар учун - 5 - 7 дақиқа.

Иштирокчилар белгиланган вақтдан ўтиб кетган тақдирда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижрони тўхтатиб қўйишлари мумкин.


7. Фестивалнинг "А", "В", "С" гуруҳлари иштирокчилари ташкилий қўмитага ижро этадиган 2 тадан асарининг матни ва нотасини, "E" ва "F" гуруҳлари иштирокчилари 5 тадан кам бўлмаган ижодий ишлари намуналари тақдим этишлари керак.


8. Барча йўналишлар бўйича иштирокчилар ўз маҳоратларини томошабинлар ва тингловчилар олдида эркин намойиш этишлари лозим.


9. "А", "В", "С" гуруҳлари иштирокчилари ўз дастурларини жонли ижро этишлари ва аризада кўрсатилган вақтга қатъий амал қилишлари шарт.


10. Тақдим қилинган дастурлар ва ижодий ишлар намуналарига ўзгартириш киритиш мумкин эмас.



IV. ФЕСТИВАЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Фестивалнинг 1 ва 2-босқичларини ўтказиш учун ташкилий қўмиталар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика "Камалак" болалар ташкилоти, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари марказининг жойлардаги бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси ҳамда вилоятлар маданият ва спорт ишлари бошқармалари вакиллари иштирокида ташкил этилади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ташкилий қўмиталар томонидан фестивалнинг 1 ва 2-босқичларидаги иштирокчиларни баҳолаш учун 18 киши (ҳар бир йўналиш учун 3 киши) дан иборат ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар саралаш босқичлари ғолибларининг ҳужжатлари Республика саралаш босқичида иштирок этиш учун 15 октябрга қадар фестиваль Жамоатчилик кенгашига топширилади.


14. Республика саралаш босқичи учун фестиваль Жамоатчилик кенгаши томонидан ҳар бир йўналишда 5 нафардан кам бўлмаган ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади.



V. ФЕСТИВАЛГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


15. Туман (шаҳар)лар миқёсида фестивалда иштирок этиш истагини билдирган болаларнинг ҳужжатлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ташкил этилган махсус штабда 5 августдан 1 октябргача қабул қилинади ва Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика "Камалак" болалар ташкилоти (шаҳар) бўлимларига топширилади.

16. Фестиваль иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза-анкета;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлиги ҳақида гувоҳнома)нинг нусхаси;

3 х 4 ўлчамда 2 дона фотосурат;

"А", "В", "С" гуруҳлари иштирокчилари учун - ижро этиладиган дастурнинг матни, нотаси ва ижро вақти;

"E", "F" гуруҳлари иштирокчилари учун - ижодий иш намуналари;

таълим олаётган муассасасидан тавсиянома ёки ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг болага фестивалда иштирок этишига рухсат берилиши сўралган аризаси.


17. В. Успенский ва Р. Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейлари, Республика тасвирий ва амалий санъат лицейи, Навоий номидаги Республика нафис санъат лицейи, Миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчиларининг ҳужжатлари танловда иштирок этиш учун қабул қилинмайди.



VI. ФЕСТИВАЛЬ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ


18. Фестивалнинг ҳар бир босқичида йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар ташкилотчилар, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан сертификатлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.


19. Фестивалнинг "А", "В", "С" ва "D" гуруҳлари бўйича Республика босқичи лауреатларининг Ўзбекистон бўйлаб ижодий учрашувлари ва концерт дастурлари ташкил этилади.


20. Фестивалнинг "Е" ва "F" гуруҳлари бўйича Республика босқичи лауреатларининг энг яхши ишларидан каталог тузилиб, даврий болалар нашрларида ва алоҳида китоб шаклида чоп этилади, телекўрсатув, радиоэшиттириш ва интернет саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка таништирилади.


21. Фестивалнинг Республика босқичи лауреатларига фестиваль Жамоатчилик кенгаши томонидан лауреатлик сертификати берилади.


22. Фестивалнинг Республика босқичи лауреатларига Ўзбекистондаги санъат йўналишидаги ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга уларнинг низомлари асосида белгиланган тартибда икки йил давомида имтиёзли асосда қабул қилиниш ҳуқуқи берилади.


23. Фестиваль фаолиятининг ҳар икки йилдаги якунлари бўйича энг яхши ижодий ишлар намуналари Республика болалар ижодиёти арт-салони ва болалар ижоди галереясида намойиш этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 34-сон, 336-модда.































Время: 0.2146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск