Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1845-сон билан рўйхатга олинган МАИМКВ 25.08.2008 й. 39-сон, ЎМКҲТМ 36/ҚҚ-сон ва ДТМ 01-275-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 августда 1845-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2008 йил 25 августдаги

39, 36/ҚҚ, 01-275-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ходимлари асосий лавозимларининг

малака тавсифлари бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 31-32-сон, 296-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкаларига нисбатан мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ қўлланилади.



II. МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

МАЗМУНИ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

педагог ходимнинг лавозими бўйича мажбуриятлари рўйхатини;

тегишли лавозимни эгаллаб турган (эгаллашга номзод) ходимнинг билим кўникмаларига қўйиладиган талабларни;

тегишли лавозимни эгаллаш учун зарур бўлган иш стажи ва таълим даражасига қўйиладиган талабларни.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида кўрсатилган ҳар бир лавозим бўйича иш мазмуни, ҳажми ва бажариш тартиби ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан Давлат таълим стандартларига, иш кўрсатмаларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда белгиланади.


3. У ёки бу лавозим (лавозимлар гуруҳи) ёки малака тоифаси учун бир қанча тариф ставкалари белгиланган бўлса, нисбатан юқори базавий тариф ставкасига эга бўлган ходим нисбатан кичикроқ лавозим ёки малака тоифасидаги ходимлар учун назарда тутилган билимлар, тажрибалар ва кўникмаларга эга бўлиши керак.


4. Ходимга лавозим (малака тоифаси) белгилаш, бериш ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тартиби асосида амалга оширилади.


5. Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини лавозим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тоифасининг ҳисоби, шунингдек иш тўғрисидаги барча ҳужжатлардаги ёзувлар ушбу малака тавсифларидаги лавозимлар ва малака тоифалари номлари билан қатъий мос бўлиши керак.





Йўриқномага

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ходимлари асосий лавозимларининг

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


1-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаси директори


Лавозим вазифалари:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлайди;

б) таълим муассасаси фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, илмий ва педагогик кенгашни бошқаради, таълим сифатини яхшилаш, ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш, ривожлантириш ва мукаммаллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

в) ўқув-тарбия жараёнининг барча босқич ва бўлимлари фаолиятини ташкиллаштиради;

г) ўқув жараёнига Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини киритишни таъминлайди, уларни татбиқ этишнинг назоратини амалга оширади;

д) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси устави талабларига риоя қилишни таъминлайди;

е) давлат ва жамоат ташкилотларида ўрнатилган тартибда таълим муассасаси манфаатларини ҳимоя қилади;

ж) таълим муассасасининг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлайди ҳамда ўқитувчилар йиллик иш режаларининг бажарилишини назорат қилади;

з) ўқувчилар томонидан тизимли билимлар олишни, уларга бўлган эҳтиёжни ривожлантиришни, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни, ижодий, мустақил фикрлашни шакллантиришни, меҳнат кўникмаларини, танланган касбга ва атроф-муҳитга онгли муносабатни юзага келтиришни таъминлайди;

и) ўқув жараёнига мукаммаллашган ва самарали педагогик технологиялар ва таълим воситаларини киритади;

й) ўз ваколати доирасида таълим муассасасининг молия хўжалик масалаларини ҳал этади, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий маблағларни шакллантиради ва улардан самарали фойдаланишини таъминлайди, ўқув жиҳозлари ва бошқа ўқитиш воситаларининг сақланишини таъминлайди, таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ишларини ташкил этади;

к) педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлайди, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, штат жадвалини белгиланган хизмат доирасида тасдиқлайди, педагогик ходимлар аттестациясини ташкиллаштиради, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

л) меҳнат, ишлаб чиқариш, ижро интизоми ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

м) таълим муассасасининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш бўйича махсус комиссияга бошчилик қилади, махсус комиссия қарори асосида ходимларга қўшимчалар, бир марталик мукофотлар ва моддий ёрдамни тайинлайди;

н) ўқувчилар билим сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини, ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини таъминлайди ва назорат қилади, педагог ходимларни рағбатлантириш учун таълим стандартлари талабларининг бажарилиши холис ҳисобга олинишини ташкиллаштиради;

о) ўқитувчилар фаолияти самарадорлиги ва сифатини баҳолаш учун ўқувчилар ўртасида танланма тестларни ташкил этади;

п) ўқувчиларни таълим муассасасига қабулини, курсдан курсга ўтишини, иш юритишнинг олиб борилишини, ўқувчиларга маълумот ҳақидаги ҳужжатларнинг берилишини ташкил этади;

р) умумтаълим мактаблари 9-синфлари битирувчилари билан фаол касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб боришни ташкил қилади;

с) ўқувчиларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминланишини ташкил этади;

т) васийлик кенгаши, ота-оналар, маҳалла қўмитаси, жамоат ва ҳомий ташкилотлар билан ўқув-тарбия ишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларини ташкил этади, педагог ва бошқа ходимлар билан шартномалар тузади;

у) ўқувчиларнинг ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этади, корхона, ташкилот ва муассасалар билан ўқувчиларнинг ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш бўйича шартномалар тузади;

ф) ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ва муҳофазалаш бўйича талабномаларга амал қилинишини таъминлайди, меҳнатни муҳофазалаш ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб боради;

х) кам таъминланган оила фарзандларини ижтимоий ҳимоялаш ишларини ташкил этади, ётоқхонага эҳтиёжи бўлган ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун зарур шароитларни яратади;

ц) таълим муассасаси битирувчиларини ишга жойлаштириш (тақсимлаш) ишларини ташкил этади, битирувчиларни ишга жойлаштириш учун талабномалар портфелини шакллантиради ва битирувчиларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини таъминлайди;

ш) мутахассисликлар ва касбий тайёргарлик йўналишлари кесимида кадрларни тайёрлаш режаларига тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиш бўйича таклифлар киритади;

э) ўқувчиларни энг яхши миллий анъаналар, урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялашни, уларда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида юқори маънавий ахлоқий сифатларни ҳосил қилиш, ўз ватанига ва халқига содиқ фуқароларни шакллантиришни бошқаради;

ю) таълим муассасаси фаолияти ҳақида ҳисоботлар тайёрлайди, буйруқлар чиқаради, ходимлар учун ижтимоий-маиший ва малака ошириш учун шароитлар яратади;

я) ходимларнинг мажбуриятлари, вазифаларини белгилайди ва улардан алоҳида ўрнак кўрсатганларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун тавсия этади, ўз ваколати доирасида жазо чораларини қўллайди;

ў) жамоа аъзолари ва ўқувчилар контингенти ҳуқуқларини ҳимоялашга, ҳаёти ва соғлиғини муҳофазалашга ғамхўрлик қилади.


Билиши зарур:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларини;

б) Давлат таълим стандартлари талаблари ва мазмуни, жамоани самарали бошқариш усуллари, ходимларни, уларни ўқитиш ва тарбиялаш сифати, стандарт талабларини қўллаш натижаларига боғланган ҳолда моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг тизими ва усулларини;

в) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;

г) педагогикани, педагогик психологияни, ўсмирлар физиологиясини, таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишнинг санитар гигиеник талабларини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

д) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ қилиш усулларини;

е) ўқувчилар билимини назорат қилиш усулларини;

ж) таълим муассасаси ва педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларини;

з) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Бажара олиши зарур:

а) таълим муассасаси ва алоҳида олинган ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қилиш, энг аҳамиятли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини белгилаш;

б) таълим муассасасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини ҳосил қилиш ва шартномалар тузиш, низомлар, қоидалар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш, ишчи йиғилишлар, суҳбатларни олиб бориш;

в) ҳудуд иқтисодиётининг кичик мутахассис кадрларга бўлган келажакдаги эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

г) педагогик жамоада соғлом психологик муҳитни яратиш.


Малака талаблари:

а) олий маълумот (маданият ва спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим муассасаларида академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси ёки билим соҳаси бўйича олий маълумот);

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежининг соҳа йўналиши бўйича 5 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи.

Таълим муассасаси йўналиши бўйича илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганда раҳбар лавозимларидаги шахсларга иш стажи талаб қилинмайди.



2-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг

ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари


Лавозим мажбуриятлари:

а) ўқув жараёнини ташкил қилади, таълим стандартларида белгиланган ўқув, тарбиявий режа ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди;

б) педагогик кадрларни танлаш ва жойлаштиришда қатнашади, педагогик жамоанинг ўқув-услубий ишларини бошқаради, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталарининг илғор тажрибасини ўрганиш ва умумлаштиришни ташкил қилади, замонавий педагогик технологияларни татбиқ этади. Педагог ходимларга методик ёрдамни ташкил қилади ва амалга оширади, жамоа ва алоҳида ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилади;

в) ўқитувчиларнинг йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади. Ўқитувчиларнинг тасдиқланган иш режалари асосида иш вақтини ҳисоблайди ва бажарилишини назорат қилади. Дарс жадвали, тестлар, имтиҳонлар ва бошқа ўқув тақдимотлари графигини ишлаб чиқади;

г) ўқув жараёни назоратини ташкил қилади, таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, ўқувчиларнинг хулқи ва ўзлаштиришининг мониторингини амалга оширади, факультатив дарслар ва фан тўгаракларини ташкил этади;

д) ўқув хоналарининг кўргазмали ва техник ўқув қуроллари билан, ҳамда ахборот ресурс марказларининг китоблар, журналлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминланиши ва расмийлаштирилишини бошқаради;

е) фанлар бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдам ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратлари ва малакаларини ошириш бўйича ишларни олиб боради, ўқувчиларнинг ўқув юкламаларини такомиллаштиради;

ё) гуруҳ журналларининг юритилиши ва сақланишини таъминлайди, гуруҳ раҳбарлари фаолиятини бошқаради, ўқув ишларининг ҳолати ва натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди, ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини ташкил қилади;

ж) педагог ходимлар меҳнатини муҳофазалаш талаблари, санитар-гигиеник режим ва техника хавфсизлигига амал қилинишини таъминлайди;

з) жамоа аъзолари ва ўқувчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофазалашга ғамхўрлик қилади;

и) директор йўқлигида унинг лавозим мажбуриятларини амалга оширади;

л) доимий равишда ўз малакасини ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунини, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ни, таълим тўғрисидаги ҳукумат қарорларини, таълимни ривожлантириш стратегияларини, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг таълим муассасаси фаолияти, унинг юритилиши ва ривожланишининг иқтисодий асосларини ташкиллаштириш ва яхшилаш ҳақидаги буйруқлари, топшириқлари, йўриқнома ва меъёрий ҳужжатларини;

б) Педагогика фани ва амалиёти, бошқариш психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқларини. Ўқув жараёнининг амалга оширилиши ва ривожланишининг педагогик ва иқтисодий асосларини. Таълим стандартлари талаблари ва мазмуни, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва усуллари, ҳамда ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни;

в) Давлат таълим стандартлари мазмунини;

г) Илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш усулларини. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

д) Ўқувчилар билимини назорат қилиш усулларини;

е) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Бажара олиши лозим:

а) Таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қилиш, энг аҳамиятли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини белгилаш;

б) Касб-ҳунар коллежи(академик лицей)ни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини ҳосил қилиш, услубий тавсияномалар, ўқув режалари, дастурлар, қоидалар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

в) Ишчи йиғилишлар, суҳбатларни олиб бориш. Замонавий технологиялар асосида таълим муассасаси мониторингини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллаш;

г) Педагогик жамоада соғлом психологик иқлимни яратиш.


Малакавий талаблар:

а) академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси бўйича ёки умумтаълим фанлари бўйича олий маълумот (маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳаси бундан мустасно);

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 5 йилдан кам эмас;

в) Малакавий даража - катта ўқитувчидан кам эмас.



3-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси

директорининг маънавий-маърифий ишлар

бўйича ўринбосари

Лавозим вазифалари:

а) таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади. Таълим муассасасида тарбиявий ишлар бўйича йиллик, ойлик иш режаларини ишлаб чиқади, гуруҳ раҳбарларининг тарбиявий ишлар бўйича иш режаларининг бажарилишини назорат қилади;

б) миллий истиқлол ғояси ва маънавият асосларига кирувчи фанлар бўйича таълим стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилади, бу фанларнинг ўзлаштирилиши мониторингини олиб боради;

в) ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга оширади;

г) таълим муассасасининг ётоқхоналарида ўқувчиларнинг яшашига муқобил шароитлар яратади, уларни ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилинишини ташкил этади;

д) спорт секциялари ва қизиқиши бўйича тўгаракларнинг доимий фаолиятини таъминлайди;

е) миллий урф-одатлар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодларимиз мисолида ўқувчиларнинг ватанпарварлик тарбиявий ишларини ташкиллаштиради ва назорат қилади. Ўқувчилар ўртасида дарсдан ташқари, оммавий-маърифий ишлар ва экскурсияларни ташкил этади ва уни мувофиқлаштиради;

ж) таълим муассасасида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий тарбияси масалаларини ечишга йўналтирилган тарғибот ва ташвиқот кўргазмали воситалари билан жиҳозлашни ташкил этади;

з) гуруҳ раҳбарлари услубий бирлашмасининг фаолиятини ташкил этади, илғор педагогик тажрибалар алмашиш жараёнини мувофиқлаштиради, тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилади;

и) педагогик кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда қатнашади, юқори малакали устозларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади;

к) умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларини фаол касбга йўналтириш ишларини ташкил этишда қатнашади;

л) тарбиявий ишлар бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдамни ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ва малакасини ошириш ишларини олиб боради;

м) санъаткорлар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ва ижодий кечалар ўтказилишини ташкил қилади;

н) гуруҳ раҳбарларининг тарбиявий фаолиятини бошқаради, таълим муассасасида тарбиявий ишларнинг ҳолати ва натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди, ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;

о) ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;

п) педагог ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш талаблари, санитар-гигиеник режим ва техника хавфсизлигига амал қилинишини таъминлайди;

р) жамоа аъзолари ва ўқувчилар контингенти ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофазалашга ғамхўрлик қилади.

с) доимий равишда ўз малакасини ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларини;

б) педагогика фани ва амалиёти, бошқарув психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқлари, ўқувчиларни ватанпарварлик, халқимиз ва ватанимиз - Ўзбекистон Республикаси тарихини ҳурмат қилиш руҳида маънавий-маърифий тарбиялаш усулларини;

в) таълим муассасаси фаолияти ва ривожланишининг педагогик ва иқтисодий асослари, таълим стандартларининг талаблари ва мазмуни, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва усуллари, ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш усуллари, илғор педагогик технологиялар ва уларни қўллаш усулларини;

г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;

д) ўқувчилар билимини назорат қилиш усулларини;

е) техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ўсмир ҳуқуқларини тартибга солувчи қонунчилик актларини;

ж) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Бажара олиши лозим:

а) таълим муассасаси ва алоҳида олинган ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қилиш, энг аҳамиятли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини белгилаш. Таълим муассасасида тарбиявий ишлар ва тарбиявий тадбирларни ишлаб чиқиш, ишчи йиғилишларни, суҳбатларни олиб бориш.

б) замонавий технологиялар асосида таълим муассасаси мониторингини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига қўллаш;

в) педагогик жамоада соғлом психологик иқлимни яратиш.


Малака талаблари:

а) ижтимоий фанлар бўйича ёки педагогик олий маълумот;

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас.


4-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасасининг ишлаб чиқариш таълими

бўйича директор ўринбосари


Лавозим вазифалари:

а) ишлаб чиқариш таълими ўқув жараёнини ташкил этади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартларида кўзда тутилган ўқув, тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди;

б) ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади;

в) ишлаб чиқариш таълими жараёнини бошқаради, устозларнинг, ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштиришни ташкил қилади, замонавий педагогик технологияларни татбиқ этади;

г) педагогик ходимлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий ёрдам ташкил қилади, жамоа, айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолиятини таҳлил қилади;

д) ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади. Тасдиқланган режа асосида ўқитувчиларнинг иш вақти ҳисобини юритади, дарс жадвали, тестлар синовлари, имтиҳонлар графигини ишлаб чиқади;

е) ўқув жараёни назоратини ташкил қилади, таълим стандартларининг бажарилиши, ўқувчиларнинг хулқи ва ўзлаштириши мониторингини амалга оширади, факультатив дарслар ва фан тўгаракларини ташкил этади;

ж) ўқув хоналарининг кўргазмали ва техник ўқув қуроллари билан ҳамда ахборот-ресурс марказининг китоблар, журналлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминланиши ва расмийлаштирилишини бошқаради;

з) ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этади ва назорат қилади;

и) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан битирувчиларни ишга жойлаштириш ва талабномалар портфелини шакллантириш масалаларида ҳамкорлик қилади;

к) таълим муассасаси битирувчиларини ишга тақсимлаш ва ишга жойлаштиришда иштирок этади;

л) умумтаълим мактаблари 9-синф ўқувчиларини фаол касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш вазифаларини назорат қилади;

м) фанлар бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдам ташкил этиш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталарининг касбий маҳоратлари ва малакаларини ошириш бўйича ишларни олиб боради, ўқувчиларнинг ўқув юкламаларини такомиллаштиради;

н) ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ҳолати ва натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди, ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;

о) педагоглар, ходимлар ва ўқувчилар меҳнатини муҳофазалаш талаблари, санитария-гигиена тартиби ва техника хавфсизлигига амал қилинишини таъминлайди;

п) доимий равишда ўз малакасини ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларини;

б) педагогика фани ва амалиёти, бошқариш психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқларини, ўқув жараёнининг амалга оширилиши ва ривожланишининг педагогик ва иқтисодий асослари, Давлат таълим стандартларининг талаблари ва мазмуни, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва усуллари, ҳамда ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни;

в) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш усулларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

г) ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва лабораториялари мудирлари, ишлаб чиқариш усталари учун малакавий талабларни;

д) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Бажара олиши лозим:

а) таълим муассасаси, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталари фаолиятини таҳлил қилиш, энг аҳамиятли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини белгилаш;

б) касб-ҳунар коллежини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини ҳосил қилиш, услубий тавсияномалар, ўқув режалари, дастурлар, қоидалар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

в) мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, замонавий технологиялар асосида таълим муассасаси мониторингини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллаш;

г) педагогик жамоада соғлом психологик муҳитни яратиш.


Малака талаблари:

а) касб-ҳунар коллежининг билим соҳасига оид махсус фанлардан бири бўйича олий маълумот;

б) педагогик иш стажи 3 йилдан кам эмас.


5-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси

директорининг маъмурий-хўжалик

ишлари бўйича ўринбосари


Лавозим вазифалари:

а) умумтаълим ва махсус фан ўқув хоналари, ишлаб чиқариш таълими устахоналари, лаборатория ва технологик жиҳозларни йўналиш бўйича ишлатиладиган технологик лойиҳа меъёрларига мувофиқ жойлаштиришни ташкил этади;

б) умумтаълим ва махсус фан ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари ва лабораторияларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган замонавий жиҳозлар, мосламалар билан таъминланишини назорат қилади;

в) ўқитувчилар, педагог-муҳандислар билан техника воситалари ва бошқа жиҳозлардан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш ишлари бўйича тушунтириш олиб боради;

г) ўқув устахоналаридаги мавжуд техника воситалари ва жиҳозлардан тўғри фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, меҳнат, электр ва ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена талаблари, ишлаш вақти меъёрларига риоя этишни ташкил этади ва амалда бажарилишини назорат қилади;

д) техник воситалар ва жиҳозларни техник жиҳатдан соз ёки носозлигини назорат қилади ҳамда техник кўрик синови ва таъмирлаш ишларини таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан холда, педагог-муҳандислар билан биргаликда, зарур ҳолларда шартнома асосида бошқа ташкилотлар ёрдамида амалга оширади;

е) ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-машқ полигонлари, ўқув хўжаликларида мавжуд техник воситалар, жиҳоз ва дастгоҳлардан тўғри ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди. Техник восита, жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг ҳисобини олиб боради ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади. Қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи қурилма (сигнализация)ларни ўрнатиш ишларини ташкил этади;

ж) ўқув устахоналари, лабораториялар ва ўқув хоналаридаги электр энергия, сув ва газ билан ишловчи қурилмалар ҳамда мосламалар ишининг тўғри ташкил этилишини назорат қилади;

з) моддий жавобгар шахс бўлиб, олиб келинган, шу жумладан, чет эл инвестициялари ҳисобидан олиб келинган жиҳозлар ҳисобини олиб боради. Директор, директор ўринбосарлари ва бошқа моддий жавобгар шахслар иштирокида олинган жиҳозлар рўйхатини юк хати асосида тузади;

и) таълим муассасаси экологик ҳолатининг сақланиши, атроф-муҳитнинг санитария-гигиена талаблари даражасида эканлиги устидан назорат ўрнатади;

к) қонун ҳужжатлари асосида моддий бойликларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир моддий жавобгар шахс билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади ҳамда тасдиқлаш учун директорга тақдим этади;

л) хўжалик хизмати ишчиларига раҳбарлик қилади, таълим муассасаси биноларининг капитал ва жорий таъмирланишини, тозалигини таъминлайди;

м) мунтазам равишда ўз малакаси ва касбий маҳоратини ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, инсон ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияларни, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини, таълим ва ёшларга оид қонун ҳужжатларини;

б) таълим ва педагогика фанининг асосий йўналишларини ҳамда миллий анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш истиқболини, меҳнатни илмий ташкил этиш ва ҳуқуқ асосларини, санитария ва гигиена талабларини;

в) ўқув хоналарини анжомлар билан таъминлаш ва жиҳозлаш талабларини;

г) таълим учун зарур бўлган жиҳоз, асбоб-ускуна ва воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва фойдаланиш тартиб ва қоидаларини;

д) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғиндан сақлаш қоидаларини.


Малака талаблари:

ихтисослик ёки педагогик йўналиш бўйича олий маълумот.



6-§. Чақирувгача тайёргарлик раҳбари*


Лавозим вазифалари:

а) ўқувчиларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланиши, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шонли анъаналарини ўрганишини ташкиллаштиради;

б) тасдиқланган дастурларга мувофиқ равишда ўқувчиларнинг чақириққача, жумладан тиббий тайёргарлигини амалга оширади;

в) ўқув машғулотларини ўтказади, ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиши ҳисобини юритади, уларнинг давомати, ўқув материалини ўзлаштиришини назорат қилиб боради, ҳар бир ўқувчининг қобилиятини ўрганади, ўқув-тарбия ишини мукаммаллаштириш бўйича таклифлар киритади, таълим ва тарбиянинг илғор шакл ва усулларини татбиқ қилади. Жисмоний тарбия ўқитувчилари билан биргаликда ҳарбий спорт ўйинлари мусобақаларини ўтказади, ҳарбий касб асосларини ўрганиш бўйича тўгаракни бошқаради;

г) туман (шаҳар) ҳарбий комиссариятларига ўқувчиларни чақириққача ҳарбий ҳисобга олишга ҳамкорлик қилади;

д) фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси ва ҳимояси бўйича тадбирларни амалга оширади;

е) алоҳида ҳимоя воситаларини, ҳарбий техника бўйича кўргазмали қўлланмаларни ва чақириққача ўқувчиларни тайёрлашда қўлланиладиган бошқа ашёларни фойдаланишга тайёр ҳолда ушлаб туради ва сақлаш қоидаларига амал қилади;

ж) машғулотларда техника хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

з) ўқувчилар ҳаёти, соғлиғини муҳофазалаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида ғамхўрлик қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат", "Мудофаа тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларини, давлатнинг ташқи ва ички сиёсатини;

б) жаҳон ва мамлакатдаги педагогика фани ва амалиётининг ютуқларини, ёшларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш услубиятини, ўз Ватани ва халқининг тарихини;

в) ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқитишнинг мазмуни ва усулларининг ўзига хос хусусиятларини;

г) ёшларга оид қонун ҳужжатларини;

д) техника хавфсизлиги қоидаларини.


Бажара олиши лозим:

тасдиқланган дастурга мос ҳолда ўқувчилар билан педагогик ва тарбиявий ишларни амалга ошириш.


Малака талаблари:

махсус ҳарбий-педагогик йўналишда олий маълумот, захирадаги офицер.



7-§. Жисмоний тарбия раҳбари


Лавозим вазифалари:

а) ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбияси ва соғломлаштириш ишлари бўйича ўқув, факультатив ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этади;

б) жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчилари ишини бошқаради;

в) ҳар бир гуруҳ учун жисмоний тарбия машғулотлари жадвалини тузади;

г) давомат ва ўзлаштиришни назорат қилади ва ҳисобга олади, ўқув-тарбиявий ва соғломлаштириш ишларини мукаммаллаштириш бўйича таклифлар киритади ва таълим жараёнида ўқувчилар соғлиғи ҳолатини кузатиб боради;

д) жисмоний тарбиянинг илғор ва самарадор воситалари, усуллари ва шаклларини татбиқ этади;

е) "Соғлом авлод учун" комплекс дастурларининг бажарилиши бўйича иш олиб боради;

ж) соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ўқувчилар соғлиғини текширишда қатнашади, ўқувчилар соғлиғи ҳолатини аниқлашда тест усулларидан фойдаланишни ташкиллаштиради;

з) турли корхона, ташкилот, муассаса ва жамоат ташкилотларини оммавий спорт тадбирларига жалб этади;

и) "Баркамол авлод" спорт ўйинларини ўтказишни ташкил этади;

к) спорт иншоотлари, инвентарларидан фойдаланиш ва спортни ривожлантириш учун бюджетдан ажратилган молиявий маблағлардан мақбул фойдаланишни таъминлайди;

л) жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этади, уларни аттестациядан ўтказиш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади.

м) жамоат инструкторлари, тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш бўйича иш олиб боради;

н) амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар бўйича ахборотлар тайёрлайди ва ҳисоботлар тузади;

о) малака ва касб маҳоратларини доимо ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари талаблари ва мазмунини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича услубий ҳужжатларини;

б) педагогика, психология, жисмоний тарбия назарияси методикасини, ўсмирлар физиологияси ва анатомиясини;

в) санитария ва гигиена талаблари ва қоидаларини, ўқувчилар соғлиғини ҳимоялашни, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда техника хавфсизлигини;

г) ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш ва тузиш тартибини;

д) замонавий ва халқ спорт ўйинлари талаблари ва қоидаларини.


Бажара олиши лозим:

тасдиқланган дастурга мувофиқ тарзда ўқувчилар билан педагогик ва тарбиявий ишлар олиб бориш.


Малака талаблари:

а) жисмоний тарбия ва спорт бўйича олий маълумот;

б) ўқитувчи лавозимида 3 йиллик амалий иш стажи.



8-§. Касб-ҳунар коллежининг катта устаси


Лавозим вазифалари:

а) Давлат таълим стандартларининг замонавий талабларига мувофиқ касбий таълим бўйича уста ишини ташкиллаштиради;

б) касбий таълим усталарининг амалий фаолиятини назорат қилади ва бошқаради, уларни амалий ишларни режалаштириш, иш юритиш ва ҳисоботлар бўйича зарурий ҳужжатлар билан таъминлайди;

в) касбий таълим усталари ўқув лаборатория хоналари, устахоналар, полигон ва бошқаларнинг раҳбарлари, шунингдек хизмат кўрсатиш ходимлари билан услубий ва кўрсатмалар бериш бўйича йиғилишлар ўтказади;

г) касбий таълим бўйича директор ўринбосари билан биргаликда касбий таълим усталарининг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказишни ташкил этади;

д) ўқувчилар касбий таълим тайёргарлигининг махсус фанлар бўйича назарий таълим дастурларига уйғунлигини таъминлайди;

е) ўқувчилар амалий тайёргарлигининг давлат таълим стандартлари талабларига мослигини назорат қилади;

ж) ўқув лабораториялари, устахоналар, полигонлардаги иш жойларига жиҳозларни ўз вақтида ўрнатишни, зарур ҳолларда уларни таъмирлашни амалга оширади, ўқув амалий иш дастурларига мос хом ашё ва материаллар билан таъминлайди;

з) амалий ўқув машғулотлари, амалиётлар ўтказишда касбий таълим усталарига ёрдам беради, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишида, техник шароитлардан келиб чиқиб сифатни таъминлашда стандарт талабларининг бажарилишини текширади;

и) ўқувчиларнинг амалий ишларидаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришларининг назоратини амалга оширади;

к) касбий таълим усталари билан биргаликда ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш корхонасини танлайди;

л) корхоналар билан амалиётни ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиб, уларни тасдиқлашга тайёрлайди;

м) ўқувчиларга техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;

н) ўқувчиларни давлат аттестациясига тайёрлайди;

о) доимий равишда ўз малакасини оширади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг ўсмирлар таълими ва тарбиявий ишлар бўйича буйруқлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатларни, Ўсмирлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни;

б) касб-ҳунар коллежи йўналишига мос бўлган, республикамиз ва чет элларда қўлланилаётган замонавий ишлаб чиқариш технологияларини;

в) касбий таълим педагогик асосларини;

г) ўқув ишлаб-чиқариш ва амалиёт дарсларини режалаштиришни;

д) менежмент ва маркетинг хусусиятларини, меҳнатни илмий ташкил қилишни;

е) ўқувчилар ишининг сифати ва билимларини баҳолаш мезонлари;

ж) меҳнатни муҳофазалаш ва техника хавфсизлиги қоидалари;

з) ҳисоботлар, шартномалар, лавозим йўриқномаларини тайёрлаш тартиби, суҳбатлар, учрашувлар ўтказиш, иш юритишни бажариш;


Малака талаблари:

а) касб-ҳунар коллежининг таълим йўналиши бўйича муҳандис-педагог ёки муҳандислик олий маълумот;

б) махсус назарий фанлар ўқитувчиси лавозимида 2 йиллик иш стажи ёки 1-тоифали касбий таълим устаси.



9-§. Касб-ҳунар коллежининг ўқув

ишлаб-чиқариш устахонаси мудири


Лавозим вазифалари:

а) ўқув режаси, дастури ва амалий машғулотлар, ўқув амалиётларини ўтказиш графигига мос равишда ўқув-ишлаб чиқариш ишини ташкиллаштиради;

б) иш жойларини зарур жиҳозлар, инвентарлар, йўриқномалар ва услубий материаллар (плакатлар, стендлар, схемалар, макетлар, намуналар, моделлар ва бошқалар) билан ўз вақтида жиҳозлашни таъминлайди;

в) жиҳозлаш, созлаш, таъмирлашни, уларни амалий ишлар технологиясига мувофиқ тақсимлаш (режалаштириш)ни ташкиллаштиради;

г) устахонага хизмат кўрсатувчи ходимлар, касбий таълим усталари ва ўқувчилар билан устахоналарда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш учун иш тартиби ва шароитлари тўғрисида тушунтиришлар олиб боради, мажлислар ўтказади;

д) амалий машғулот ва ўқув ишлари ўтказишда касбий таълим усталарига амалий ёрдам кўрсатади;

е) устахонада ишлашда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (ёнғин ва электр хавфсизлиги) қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

ж) устахонада мос услубий қўлланмаларни тайёрлайди ва услубий ишларни бошқаради;

з) устахонани асбоблар, инвентарлар билан жиҳозлаш ишини ташкиллаштиради, уларнинг ҳолатини яхши сақлаш, санитария-гигиена талаблари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

и) ўқувчилар касбий тайёргарлигининг давлат талабларига мослигини таъминлайди ва назорат қилади;

к) касбий таълим бўйича директор ўринбосари билан биргаликда устахона ходимларининг малакасини ошириш ва аттестацияси билан шуғулланади;

л) устахона фаолиятини тартибловчи ҳужжатларнинг тўғри юритилишини таъминлайди;

м) доимий равишда ўз малакасини ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, таълимнинг ривожланиш стратегиясини, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг ўсмирлар касбий таълими, амалий тайёргарлиги ва тарбиясини ташкил этиш ва яхшилаш тўғрисидаги ҳужжатларини;

б) Давлат таълим стандартлари талаблари мазмуни, уларнинг услубий қўлланмаларини;

в) касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ташкилий-педагогик асосларини;

г) устахонада машиналар, аппаратлар, асбоблар ва мосламаларнинг тавсифлари ва уларнинг қўлланиш қоидаларини;

д) касбий таълим усталари ва устахонага хизмат кўрсатувчи ходимларга қўйиладиган малака талабларини;

е) ўқув ва ишлаб чиқариш, амалий ишларни ташкил этишни режалаштиришни;

ж) ҳисоботлар, шартномалар, лавозим йўриқномалари тузишни, суҳбатлар ва учрашувлар ўтказишни, иш юритишни олиб боришни;

з) ўқувчилар билимини ва бажарилган ишлар, чиқарилган маҳсулотлар сифатини баҳолаш усулларини;

и) педагогикани, педагогик психологияни, ўсмирлар физиологиясини, таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишнинг санитария-гигиена талабларини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

й) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Малака талаблари:

а) олий педагогик ёки муҳандис-педагогик маълумот ёки касб-ҳунар коллежи йўналиши бўйича ўрта махсус касбий таълим;

б) касбий таълим устаси лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи.



10-§. Бош ўқитувчи


Лавозим вазифалари:

Ўқув ишлари:

а) ўзининг фани бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқиётган курси ва билим даражасига мос равишда назарий ва амалий ўқув дарсларини тайёрлаш ва ўтказилишини таъминлайди;

б) маслаҳатлар ўтказади, ўқувчиларнинг олинган билимларини мустақил амалиётга қўллашга тайёрлигини амалга оширади;

в) Давлат таълим стандартларига мос равишда ўқувчилар томонидан ўқув материалининг ўзлаштирилишини ҳолис баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади. Шу мақсадда жорий оралиқ ва якуний тестларни (назорат сўровини) амалга оширади, имтиҳонлар, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларининг текширувини ўтказади, рейтинг балларини ҳисоблайди;

г) давомат ҳисобини юритади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси уставининг талабларига амал қилинишини таъминлайди;

д) ўзлаштиришида бўшлиқлари бўлган ўқувчилар билан гуруҳий ва алоҳида иш олиб боради, дастур материаллари, давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда максимал ўзлаштиришни таъминлайди.


Ўқув услубий ва илмий ишлар:

а) машғулотлар режаларини ишлаб чиқади, амалий, тажриба машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти, диплом лойиҳалари, дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар тайёрлайди;

б) амалий машғулотларга ўқувчиларнинг мустақил, индивидуал ва ўқув тадқиқот ишлари, шунингдек уларнинг билимини назорат қилиш учун топшириқлар ва масалалар ишлаб чиқади;

в) ўқитувчилар кенгаши, илмий кенгаш, услубий кенгаш ишида, семинарлар, илмий анжуманлар, тренинглар, йиғилишлар, мажлисларда, ҳисоботлар тузишда қатнашади;

д) ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасасининг етакчи, катта ва бошқа ўқитувчилари томонидан ўтказилган ўқув ва методик ишлар сифатини назорат қилади ва баҳолайди;

е) тегишли фанлар бўйича семинарлар, коференциялар ўтказишни бошқаради ва ташкиллаштиради;

ж) ўқувчиларда барқарор касбий билимлар шаклланишини таъминлайди;

з) ўқувчиларни фан олимпиадалари, турли конкурслар, конференциялар ва фестивалларга тайёрлайди;

и) ўқув жараёнига прогрессив ахборот ва коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

к) дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, дарсликларнинг электрон версиялари, услубий қўлланмалар яратади, илмий мақолалар нашр эттиради;

л) касбий таълим ва фанларнинг тегишли йўналишлари бўйича илмий, ўқув тадқиқот ишларини ташкил этади ва ўтказади, илмий ишлар натижалари бўйича маърузалар тайёрлайди;

м) ўқувчилар амалга оширадиган илмий ва инновацион ишларнинг ўтказилишини бошқаради.


Ташкилий-услубий ишлар:

а) касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ўтказишни бошқаради, амалга оширади;

б) маҳалла фаоллари билан 9-синфлар битирувчиларини навбатдаги таълим босқичига қамраб олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

г) очиқ дарслар (машғулотлар) ўтказади ва бошқа ўқитувчиларнинг очиқ дарслари (машғулотлари)ни кузатади, очиқ дарслар (машғулотлар)ни баҳолайди;

д) фан тўгараклари ва секцияларини бошқаради;

е) тасдиқланган ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартлари доирасида назарий ва амалий машғулотлар мазмунининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлайди;

ж) ўқув муассасасидаги маслаҳат марказининг ишида қатнашади;

з) ўқувчилар ўртасида ижодий танловлар ўтказилишини ташкиллаштиради;

и) ўқув кабинетлари, циклик комиссияларга мудирлик қилади;

к) бинолар, хоналар, лабораторияларда унга бириктирилган ўқув жиҳозлари ва ўқитишнинг техник воситалари, мулк ва бошқа моддий бойликлардан самарали фойдаланишни ва уларнинг сақланишини таъминлайди;

л) ўқувчилар фойдаланадиган ахборот материаллари, ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлик ва сақланганлигини назорат қилади;


Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар:

а) гуруҳга раҳбарлик қилади, устоз-шогирд муносабатларини амалга оширади;

б) ўқувчилар билан тарбиявий иш олиб боради, уларнинг шахс сифатида ривожланишига ёрдам беради;

в) ўқувчиларнинг тарбиявий масалалари бўйича ота-оналар, психолог ва бошқа ўқитувчилар билан индивидуал учрашувлар ўтказади;

г) ўқувчиларнинг музейлар, кўргазмаларга ташрифи, ижодий кечалар, меҳнат фахрийлари ва жамоат арбоблари билан учрашувларини ташкиллаштиради.


Бошқа мажбуриятлар:

а) ўқув ва лаборатория кабинети мудирлигини амалга оширади (зарур бўлганда);

б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, ҳамкасблари ва ўқувчилар билан педагогик ахлоқ меъёрларига ва қонунларга мос талабларга, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилади, ўқув жиҳозларидан фойдаланишда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилади;

в) ўз касбий даражасини доимий ошириб боради;

г) ўқув муассасасида бўлган вақтда ва дарсдан ташқари тадбирлар ўтказишда унга ишониб топширилган ўқувчилар контингентининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялашга ҳамкорлик қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг таълим тизими, Давлат таълим стандартларини мукаммаллаштириш тўғрисидаги ҳужжатлари;

б) ўргатилаётган ўқув фани, унинг мазмуни ва амалий қўллашнинг илмий-назарий асосларини;

в) ўсмирларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини, таълим бераётган фани бўйича дарслар олиб боришнинг тартиби ва услубиётини, дидактик тамойилларини;

г) ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, тест олишнинг замонавий ва самарали усуллари ва баҳолаш мезонларини, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва фаоллигини баҳолашнинг рейтинг тизимини;

д) педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиёти, ёш психологияси ва физиологиясини;

е) ўқув жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, таълимнинг техник воситаларини амалий қўллашни;

ж) кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни;

з) маънавий-маърифий ишларнинг долзарб вазифалари ва ёшлар билан тарбиявий ишлар олиб борилишининг усулларини, мулоқотда, суҳбатларда, машғулотларда нутқ маданияти ва ахлоқнинг долзарб масалаларини;

и) меҳнатни илмий ташкил этишни ва ҳуқуқ асосларини;

к) меҳнат гигиенаси ва муҳофазаси, техника хавфсизлиги қоидаларини, ўқув кабинетлари, аудиториялар ва бошқа хоналарни жиҳозлаш талабларини;

л) махсус фанлар ўқитувчилари, шунингдек мутахассисликка мос ишлаб чиқариш технологиясини, иқтисодиёт асослари ва ишлаб чиқаришни бошқаришни билиши керак.


Малака талаблари:

а) педагогик ёки муҳандис-педагогик ёки ўргатаётган ўқув фани йўналишига мос олий маълумот ва етакчи ўқитувчи лавозимида 3 йиллик амалий иш стажи. Бош ўқитувчи лавозимига даъвогарда илмий даража ёки илмий унвон бўлганда етакчи ўқитувчилик стажи талаб қилинмайди;

б) бош ўқитувчи лавозимини эгаллашда қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинади:

малака қуйидагича аниқланади:

педагогика фани ва амалиётининг, профилли билим соҳасининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш даражаси;

амалий масалаларни ижодий ҳал қилиш.

касбий етуклик (профессионализм) қуйидагича аниқланади:

таълим-тарбиянинг усул, восита, шаклларини оптимал танлаш ёки тарқатишга тавсия этилиши мумкин бўлган педагогик технология ёки унинг элементларини мустақил ишлаб чиқиш, тажрибадан ўтказиш ва самарали қўллаш кўникмаси;

ўқувчиларнинг ижодий имкониятларини амалга ошириш учун шароитлар яратиш;

амалий фаолиятда таълимнинг тадқиқот ва тажриба-экспериментал усуллари, педагогик жараённи бошқариш ва истиқболини белгилаш усуллари, ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкиллаштириш ва режалаштириш усулларини қўллаши;

салоҳияти педагог ходимнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар таълим тизимида ўқувчи тайёргарлигининг ўз йўналиши бўйича юқори ҳисобланган даражасини таъминлаши билан белгиланади.



11-§. Етакчи ўқитувчи


Лавозим вазифалари:

Ўқув ишлари:

а) Давлат таълим стандартларига мувофиқ касб-ҳунар коллежи (академик лицей)нинг таълим даражаси ва тегишли курс(гуруҳ)ларга мўлжалланган ўқув дастурига асосан маълум ўқув предмети бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотларига тайёргарлик кўришни ва унинг ўтказилишини таъминлайди;

б) маслаҳатлар ўтказади, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини мустақил равишда амалий қўллашга тайёрлайди;

в) таълим стандартларига биноан ўқув материалининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини объектив баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади. Ушбу мақсадда ўқувчилар билимининг жорий, оралиқ ва якуний назоратини ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишларини ва дафтарларини текширади, рейтинг балларини ҳисоблайди;

г) давоматни ҳисобга олиб боради, ўқувчиларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Устави талабларига амал қилишини таъминлайди;

д) ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан якка тартибда ва гуруҳда ишлар олиб боради, Давлат таълим стандартлари талабларига биноан дастурий материалларнинг максимал ўзлаштирилишини таъминлайди.


Ўқув-услубий ва илмий ишлар:

а) машғулотлар режаларини ишлаб чиқади, амалий, лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, курс, диплом лойиҳалари (ишлари)га дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, услубий кўрсатмалар тайёрлайди;

б) амалий машғулотлар, ўқувчиларнинг мустақил, индивидуал ва ўқув тадқиқотчилик ишлари бўйича топшириқлар ва вазифалар, шунингдек уларнинг билимларини назорат қилиш учун топшириқлар тузади;

в) илмий-педагогик кенгаш, услубий кенгаш, семинарлар, илмий анжуманлар, тренинглар, йиғилишлар, мажлисларни ташкил этиш ва ҳисоботларни тузиш ишларида қатнашади;

г) ўқувчиларни фан олимпиадалари, турли танловлар, анжуманларга ва фестивалларга тайёрлайди;

д) илғор ахборот ва коммуникацион технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

е) дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, уларнинг электрон кўринишдаги нусхасини яратади;

ж) илмий ва ўқув-методик ишларни ташкил этади.


Ташкилий-услубий ишлар:

а) умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб боради;

б) ўқувчиларда касбий тасаввурларни шакллантиради;

в) очиқ дарслар (машғулотлар) ўтказади ва очиқ дарсларга қатнашиб, уларнинг сифатига баҳо беради;

г) фан тўгаракларига раҳбарлик қилади;

д) таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида иштирок этади;

е) маданий-соғломлаштириш тадбирларини ва ўқувчилар орасида ижодий танловларни ташкил этади ва ўтказади;

ж) ўқув ва лаборатория кабинетлари мудирлигини амалга оширади;

з) бириктирилган хоналар, кабинетлар, лабораториялардаги ўқув жиҳозлари, ўқитишнинг техник воситалари ва моддий мулкларнинг сақланиши ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

и) ўқувчилар фойдаланадиган ўқув-услубий адабиётлар, ахборот материалларининг таъминланганлиги ва сақланишини назорат қилади.


Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар:

а) гуруҳга раҳбарлик қилади, устозликни амалга оширади;

б) ўқувчилар билан тарбиявий ишларни амалга оширади, уларнинг шахс сифатида ривожланишига таъсир кўрсатади;

в) ўқувчиларни тарбиялаш масалалари бўйича ота-оналар, психолог ва бошқа ўқитувчилар билан индивидуал учрашув ва суҳбатлар ўтказади;

г) ўқувчилар билан музейлар ва кўргазмаларга ташриф буюришни, ёзувчи ва артистлар билан учрашувлар ва ижодий кечаларни ўтказишни ташкил этади.


Қўшимча вазифалар:

а) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига, ҳамкасблари ва ўқувчилар билан педагогик ахлоқ меъёрларига ҳамда қонун ҳужжатлари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилади, ўқув жиҳозларидан фойдаланишда санитария-гигиена талабларига амал қилади;

б) мунтазам равишда ўзининг касбий тайёргарлигини (маҳоратини) ошириб боради;

в) таълим муассасаси ва дарсдан ташқари тадбирларни ўтказиш вақтида унга топширилган ўқувчилар контингентининг соғлиғи ва ҳаёт хавфсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, таълим тизими ва давлат таълим стандартларини такомиллаштириш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буйруқларини;

б) ўқитадиган ўқув предметининг илмий-назарий асосларини, унинг мазмуни ва амалий қўлланишини;

в) ёшларга таълим-тарбия беришнинг жадал методлари ва илғор шаклларини, дидактик принципларни, ўқитадиган ўқув предмети бўйича дарсни ташкил этиш методикасини;

г) ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини замонавий ва самарали назорат қилиш методлари, шаклларини ва баҳолаш мезонлари ҳамда тест назоратини ўтказишни, ўқувчиларнинг фаоллиги ва ўзлаштиришини рейтинг тизимида баҳолашни;

д) педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиётини, ёш психологияси ва физиологиясини;

е) ўқув жараёнида замонавий педагогик, ахборот технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситаларидан амалий фойдаланишни;

ж) кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўсатувчи омилларни;

з) маънавий-маърифий ишларнинг долзарб вазифалари ва ёшлар билан тарбиявий ишлар олиб борилишининг усулларини, машғулотларда, суҳбатларда ва мулоқотлар жараёнларида нутқ маданияти ва ахлоқ масалаларини;

и) меҳнатни илмий ташкил этиш ва ҳуқуқ асосларини;

к) меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги қоидалари, хавфсизлик техникаси, ўқув кабинетлари, аудиториялар ва бошқа хоналарни жиҳозлашга қўйиладиган талабларни;

л) махсус фан ўқитувчилари бундан ташқари тегишли соҳасининг ишлаб чиқариш технологиясини, ишлаб чиқаришни бошқариш ва иқтисодиёт асосларини билиши керак.


Малака талаблари:

а) етакчи ўқитувчи энг камида олий педагогик ёки муҳандис-педагог маълумотга ёки тегишли соҳага оид маълумотига эга бўлиши, 3 йилдан кам бўлмаган муддатда катта ўқитувчи лавозими иш стажига эга бўлиши зарур;

б) етакчи ўқитувчи вазифасини бажаришда қуйидаги асосий кўрсаткичлар ҳисобга олинади:

малака қуйидагича аниқланади:

таълим жараёнини индивидуаллаштириш технологияси, замонавий психологик-педагогик диагностика усулларини юқори даражада эгаллаганлиги;

ўқитадиган ўқув предмети мазмунининг асосий компонентларини эгаллаганлиги ва турдош фанлар бўйича юқори даражада билимга эга бўлиши;

турли даражада ўқитишга имкон берувчи назарий билимларга эгалиги.

касбий етуклик қуйидагича аниқланади:

таълим-тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва шаклларини танлаб олишда ўқувчиларнинг психологик ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш малакалари;

ривожланиш даражаси, мойиллиги, қобилияти, қизиқиши ва соғлиғи ҳолати турлича бўлган ўқувчилар билан педагогик вазифаларини ечиш қобилияти;

касбий-педагогик фаолиятида замонавий педагогик технологиялар, ўқувчи шахсини ривожлантириш омиллари, ўқув-услубий ишларни таҳлил этиш методикасини қўллаш қобилияти.

Салоҳияти ўқувчиларни ўз ихтисослиги бўйича туман, шаҳар бўйича юқори тайёргарлигининг таъминланганлиги билан аниқланади.



12-§. Катта ўқитувчи


Лавозим вазифалари:

Ўқув ишлари бўйича:

а) маълум босқич (гуруҳ) ва таълим даражаси учун кўзда тутилган, давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ предмет, фан бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий машғулотларни тайёрлаш ва ўтказишни таъминлайди;

б) ўқувчилар томонидан олинган билимларни амалиётга мустақил татбиқ этишга тайёрлайди, маслаҳатлар беради;

в) таълим стандартларига мос равишдаги ўқув материаллари ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг объектив баҳоланишини таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади. Шу мақсадда ўқувчилар билимининг жорий, оралиқ ва якуний назоратларини амалга оширади, ўқувчиларнинг ёзма ишларини ва дафтарларини текширади, рейтинг балларини ҳисоблайди;

г) давомат ҳисобини юритади, таълим муассасаси низоми талабларининг улар (ўқувчилар) томонидан бажарилишини таъминлайди;

д) қийин ўзлаштирувчи ўқувчилар билан гуруҳли ва якка тартибда машғулотлар олиб боради, дастурий материалнинг давлат таълим стандарти талаблари асосида максимал ўзлаштирилишини таъминлайди.


Ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича:

а) машғулот режасини ишлаб чиқади, дидактик, кўргазмали ва тарқатма материалларни, лаборатория ва амалий машғулотларга, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларига, курс ва диплом лойиҳалари(ишлари)га услубий кўрсатмалар тайёрлайди;

б) амалий машғулотлар, мустақил, индивидуал ва ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқот ишлари бўйича топшириқлар ва масалалар, шунингдек уларнинг билимларини назорат қилиш учун топшириқлар тузади;

в) ўқувчиларни фан олимпиадаларига, турли кўрик танловларга, илмий конференциялар ва фестивалларга тайёрлайди;

г) таълим жараёнига ривожланган (прогрессив) ахборот ва коммуникацион технологияларни татбиқ этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқади;

д) илмий ва ўқув тадқиқот ишларини ташкил этади ва амалга оширади, унинг натижаси бўйича маъруза қилади;


Ташкилий-услубий ишлар:

а) умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб боради;

б) ўқувчиларда касб тўғрисида умумий тушунчани шакллантиради;

в) очиқ дарс ( машғулотлар) ўтказади, уларга қатнашади;

г) фан тўгараклари ишларига раҳбарлик қилади;

д) таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида иштирок этади;

е) бириктирилган ўқув гуруҳида маданий-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

ж) "Баркамол авлод" спорт ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишда, ўқувчилар орасида ижодий кўрик танловлар ўтказишда, навбатчиликда иштирок этади;

з) фан кабинетига, кафедрага (зарур ҳолларда) мудирлик қилади;

и) бириктирилган бино, кабинет, лабораториялардаги ўқув жиҳозлари, таълимнинг техник воситалари, буюмлар ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

к) бириктирилган гуруҳдаги ўқувчилар фойдаланаётган ўқув-услубий адабиётлар, ахборот материалларининг таъминланиши ва сақланиши даражасини назорат қилади.


Маънавий-маърифий ва бошқа тарбиявий ишлар:

а) ўқув гуруҳига раҳбарлик қилади;

б) шахсни шакллантириш, уларни маънавий-маърифий тадбирларга, мусобақаларга тайёрлаш бўйича ўсмирлар орасида тарбиявий ишларни амалга оширади. Ушбу мақсадда ота-оналар, психологлар ва бошқа ўқитувчилар билан индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади;

в) ижодий кечалар ва учрашувлар ўтказишни, музей ва кўргазмаларга ташрифни ташкил этади.


Бошқа вазифалари:

а) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми, хизматдошлар ва ўқувчилар билан педагогик ахлоқ меъёрлари қоидаларига ва ҳуқуқий ҳужжат талабларига, хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилади, ўқув жиҳозларидан фойдаланишда санитария-гигиена талабларини бажаради;

б) ўзининг касбий тайёргарлигини доимий равишда ошириб боради;

в) таълим муассасасида ва аудиториядан ташқарида ўтказиладиган тадбирлар пайтида унга ишониб топширилган ўқувчилар контингентининг ҳаёти ва соғлиғи ҳақида қайғуради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларини, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг таълим тизимини, Давлат таълим стандартини такомиллаштириш борасидаги буйруқларини;

б) дарс берилаётган ўқув предметининг илмий-назарий асосларини, унинг мазмунини ва амалий татбиғини;

в) ўсмирларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ҳамда фаол методларини, дидактик тамойилларни, ўқитилаётган фан бўйича дарсларни ташкил этиш ва олиб боришни;

г) назоратнинг замонавий, фаол шаклларини, методларини, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш ва баҳолаш мезонларини, ўқувчилар фаоллигини ва ўзлаштиришини баҳолашнинг рейтинг тизимини;

д) педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиётини, ёш психологияси ва физиологиясини;

е) таълим жараёнида ўқитишнинг техник воситаларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини амалий қўллашни;

ж) кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир этувчи омилларни;

з) маънавият ва маърифатнинг долзарб масалаларини ва ёшлар билан тарбиявий ишлар олиб боришни, муомалада, суҳбатда ва машғулотларда нутқ маданияти ва ахлоқ масалаларини;

и) меҳнатни илмий ташкил этиш ва ҳуқуқ асосларини;

к) меҳнат муҳофазаси ва гигиена қоидаларини, хавфсизлик техникасини, фан кабинетлари, аудитория ва бошқа биноларни жиҳозлашга қўйиладиган талабларни;

л) махсус фан ўқитувчилари мутахассислик бўйича ишлаб чиқариш технологиясини, иқтисод ва ишлаб чиқаришни бошқариш асосларини билиши керак.


Малака талаблари:

а) катта ўқитувчи касб-ҳунар коллежи (академик лицей) таълим соҳасига мос олий маълумотли педагог, муҳандис-педагог ёки бошқа маълумотга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида камида 3 йил ўқитувчилик стажига эга бўлиши керак. Магистр даражасига эга бўлган ходимга аттестация ўтказилмасдан, ўқитувчилик стажига қўйиладиган талаблардан қатъи назар, катта ўқитувчи малака даражаси берилади;

б) катта ўқитувчи лавозими берилаётганда қуйидаги кўрсаткичлар эътиборга олинади:

малака қуйидагилар билан аниқланади:

педагогика назарияси, психология ва ёш физиологияси асосларини билиши;

ўқитилаётган фаннинг таянч компонентлари мазмуни ва таълим-тарбия методларини яхши билиши.

касбий етуклик (профессионализм) қуйидагилар билан аниқланади:

таълим жараёнида қулай микроиқлим ярата олиши, таълим жараёни вариативлигини таъминловчи методлар, усуллар ва таълим воситаларини амалий фаолиятга кенг татбиқ қила олиши;

педагогик ташхиснинг асосий методлари ва воситаларини, таълим олувчилар контингентини дифференциялаш (табақалаштириш)нинг асосий шаклларини; таълим олувчиларнинг англаш ва коммуникатив (мулоқотга киришиш) маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий методларини қўллай олиши.

салоҳияти қуйидагилар билан аниқланади:

педагог бевосита муносабатда бўлаётган ўқувчилар контингентини сақлашни таъминлайдиган иш тажрибасининг мавжудлиги;

ўқувчиларнинг давлат таълим стандарти талабларига мос келувчи ва ушбу муассасада юқори деб қаралган тайёргарлик даражасини таъминлаши.



13-§. Олий маълумотли ўқитувчи


Лавозим вазифалари:

Ўқув ишлари бўйича:

а) таълим даражаси ва маълум курслар (гуруҳлар) учун мўлжалланган, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосланган тегишли фан бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий ўқув машғулотларини ташкил этишни ва ўтишни таъминлайди;

б) ўқувчиларнинг олган билимларини амалда мустақил равишда қўллашлари учун тайёрлайди, маслаҳат беради;

в) таълим стандартлари талабларига асосан ўқув материалларининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини объектив баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади. Бу мақсадда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни амалга оширади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади, рейтинг балларини ҳисоблайди;

г) ўқувчилар давоматининг назоратини олиб боради, уларнинг таълим муассасаси устави талабларига риоя қилишларини таъминлайди;

д) билимларда оқсаётган ўқувчилар билан якка тартибда ва гуруҳли ишларни олиб боради, давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқув материалларини тўлиқ ўзлаштиришларини таъминлайди.


Ўқув-методик ва илмий ишлар бўйича:

а) ўқув машғулоти режаларини ишлаб чиқади, дидактик, кўргазмали ва тарқатма материалларни тайёрлайди, амалий, лаборатория машғулотларига, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларига, курс иши, диплом лойиҳалари (ишлари)га методик кўрсатмалар ишлаб чиқади;

б) амалий машғулотларга масала ва топшириқлар, ўқувчиларнинг мустақил, якка тартибдаги ва ўқув-изланиш ишлари, уларнинг билимларини назорат қилиш бўйича вазифалар тайёрлайди;

в) илмий-педагогик кенгаш, методик кенгаш ишларида, семинарларда, илмий конференция тренингларида, мажлисларда, планёркаларда, ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этади;

г) ўқувчиларни фанлар бўйича олимпиадаларга, турли мусобақаларга, илмий конференция ва фестивалларга тайёрлайди;

д) ўқув ва илмий тадқиқот ишларининг олиб борилишида қатнашади.


Ташкилий-методик ишлар:

а) мактабларда касбга йўналтириш ишларини олиб боради;

б) маҳалла фаоллари билан 9-синфлар битирувчиларини таълимнинг келгуси босқичларига қамраб олиш масалалари бўйича ишлар олиб боради;

в) ўқувчиларда умумий касблар ҳақида тасаввурни шакллантиради;

г) очиқ дарслар (машғулотлар) ўтказади ва уларда иштирок этади;

д) фан тўгараклари ишларига раҳбарлик қилади;

е) таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида қатнашади;

ж) маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этади ва ўтказади;

з) "Баркамол авлод" спорт ўйинларининг ўтказилишида, ўқувчилар орасида ижодий кўрик танловларини ташкил этишда қатнашади;

и) лаборатория, кабинет, унга бириктирилган хоналарнинг ўқув жиҳозлари ва ўқитишнинг техник воситалари, мулки ва моддий бойликларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

к) ўқувчиларнинг фойдаланиладиган ўқув-методик адабиётлар ва ахборот маълумотлари билан таъминланиши ва уларнинг сақланишини назорат қилади.


Маънавий-маърифий ишлар бўйича:

а) ўқув гуруҳларига раҳбарлик қилади;

б) ўсмирларнинг тарбияси, улар шахсининг ривожланиши, уларни маънавий-маърифий тадбирларга, мусобақаларга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар ўтказади, бунинг учун ота-оналар билан, психолог ҳамда бошқа ўқитувчилар билан якка тартибда суҳбат ва учрашувлар ўтказади;

в) бириктирилган гуруҳ билан музей, кўргазмаларга ташрифлар, ёзувчи ва артистлар билан ижодий учрашувлар ўтказилишини ташкил этади.


Бошқа мажбуриятлари:

а) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, ҳамкасблари билан педагогик ахлоқ нормаларига, тегишли қонуний меъёр талабларига, меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади, ўқув жиҳозларидан фойдаланганда санитария-гигиена талабларига риоя қилади;

б) ўз касбий тайёргарлигини (малакасини) доимий равишда ошириб туради;

в) унга бириктирилган ўқувчилар контингентининг таълим муассасасида бўлганда ёки аудиториядан ташқарида ўтказиладиган тадбирларда ҳаёти ва соғлиғини сақлаш бўйича қайғуради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, қонун ҳужжатлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг таълим тизимини, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш бўйича буйруқларини;

б) ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асосларини, унинг мазмуни ва амалда қўлланилишини;

в) ўсмирларнинг таълими ва тарбиясининг илғор шакллари, дидактик тамойиллари, ўқитадиган фани бўйича машғулотларни ташкил этиш ва олиб бориш методикасини;

г) замонавий ва самарали назорат методлари, тестлар ва ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонларини, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва фаоллигини баҳоловчи рейтинг тизимини;

д) педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиётини, ёш психологияси ва физиологиясини;

е) ўқув жараёнида фойдаланадиган таълим воситаларини амалий қўллашни, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини;

ж) кадрларни тайёрлаш сифатига таъсир этувчи омилларни;

з) маънавий-маърифий ишларнинг долзарб вазифаларини, ёшлар билан тарбиявий ишлар олиб бориш усулларини, мулоқотда, суҳбатларда, машғулотлар олиб боришда ахлоқ ва муомала маданияти масалаларини;

и) ҳуқуқ асослари ва меҳнатни илмий ташкил этишни;

к) меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси қоидаларини, ўқув кабинетлари, аудиториялар ва бошқа хоналарни жиҳозлашга қўйилган талабларни;

л) махсус фан ўқитувчилари технологик ишлаб чиқариш, тегишли йўналишда ишлаб чиқаришни бошқариш ва иқтисод асослари бўйича билимларга ҳам эга бўлишлари шарт.


Малака талаблари:

тайёрлов йўналишида дарс бераётган фани бўйича олий педагогик ёки муҳандис-педагог даражасида маълумот.



14-§. Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи


Лавозим вазифалари:

Ўқув ишлари:

а) Давлат таълим стандартига асосан таълим даражаси ва тегишли курс (гуруҳ)ларига мўлжалланган ўқув дастурига биноан маълум ўқув предмети бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотларига тайёргарлик кўришни ва унинг ўтказилишини таъминлайди (тиббиёт соҳаси бундан мустасно);

б) маслаҳатларни ўтказади, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини мустақил равишда амалий қўллашга тайёрлайди;

в) таълим стандартларига биноан ўқув материалини ўқувчиларнинг ўзлаштиришини объектив баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади, ушбу мақсадда ўқувчилар билимининг жорий, оралиқ ва якуний назоратини ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишларини ва дафтарларини текширади, рейтинг балларини ҳисоблайди;

г) давоматни ҳисобга олиб боради, ўқувчиларнинг таълим муассасаси устави талабларига амал қилишини таъминлайди;

д) ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан якка тартибда ва гуруҳда ишлар олиб боради, Давлат таълим стандартлари талабларига биноан дастурий материалларнинг максимал ўзлаштирилишини таъминлайди.


Ўқув-услубий ишлар:

а) машғулотлар режаларини ишлаб чиқади, амалий, лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, курс, (ишлари)га дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлайди;

б) ўқувчиларнинг назарий ва амалий машғулотлари бўйича билимларини назорат қилиш учун топшириқлар тузади;

в) тренинглар, йиғилишлар, мажлислар ва ҳисоботларни тузиш ишларида қатнашади.

Ташкилий-услубий ишлар:

а) умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб боради;

б) ўқувчиларда касбий тасаввурларни шакллантиради;

в) амалий тўгараклар ишларини олиб боради;

г) таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида иштирок этади;

е) ўқувчилар орасида "Баркамол авлод" спорт ўйинлари, ижодий танловлар ва навбатчиликни ташкил этишда қатнашади;

з) бириктирилган хоналар, кабинетлар, лабораториялардаги ўқув жиҳозлари, ўқитишнинг техник воситалари ва моддий мулкларнинг сақланиши ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

и) ўқувчилар фойдаланадиган ўқув-услубий адабиётлар, ахборот материалларининг таъминланганлиги ва сақланишини назорат қилади.

Қўшимча вазифалари:

а) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига, ҳамкасблари ва ўқувчилар билан педагогик ахлоқ меъёрларига ҳамда қонун ҳужжатлари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилади, ўқув жиҳозларидан фойдаланишда санитария-гигиена талабларига амал қилади;

б) мунтазам равишда ўзининг касбий тайёргарлигини ошириб боради;

в) таълим муассасаси ва дарсдан ташқари тадбирларни ўтказиш вақтида унга топширилган ўқувчилар контингентининг соғлиғи ва ҳаёт хавфсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, таълим тизими ва давлат таълим стандартларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган фармонлар, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буйруқларини;

б) ўсмирларни ўқитиш ва тарбия бериш шакллари, дидактик принципларни, ўқитадиган ўқув предмети бўйича дарсни ташкил этиш методикасини;

в) ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш методлари, шаклларини ва баҳолаш мезонлари ҳамда тест назоратини ўтказишни, ўқувчиларнинг фаоллиги ва ўзлаштиришини рейтинг тизимида баҳолашни;

г) ўқув жараёнида замонавий педагогик, ахборот технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситаларидан амалий фойдаланишни;

д) меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги қоидалари, хавфсизлик техникаси, ўқув кабинетлари, аудиториялар ва бошқа хоналарни жиҳозлашга қўйиладиган талабларни.


Малака талаблари:

а) ўқитувчи ўқитиладиган фанга тегишли касб бўйича энг камида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлиши керак;

б) бошқа педагогик лавозимларда икки йиллик педагогик иш стажига эга бўлиши керак.



15-§. Психолог


Лавозим вазифалари:

а) таълим муассасаларида таълим олувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида руҳий, жисмоний ва ижтимоий томондан муҳофаза қилади ва психологик шарт-шароит яратади;

б) Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш конвенцияси асосида фаолият юритади. Таълим муассасасининг ижтимоий муҳитини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва ижтимоий мослашмаслик ва зўриқишлар юз беришининг олдини олишни таъминлайди.

в) таълим муассасасининг меъёрий-услубий ҳужжатларига мос ҳолда ижтимоий-психологик хизматни ташкил қилади;

г) ўқувчи шахсини аниқлашда уларга махсус методикалар асосида психологик-педагогик ва ижтимоий-психологик ташхис қўяди;

д) ўқувчи шахсининг ривожланишига таъсир қилувчи омилларни аниқлайди. Психологик ёрдам кўрсатиш йўлларини топади (Психологик тузатиш ва ривожлантириш, реабилитация ва маслаҳат бериш). Муаммоларни ҳал қилишда ўқувчилар, ота-оналар ва педагогик жамоага ёрдам кўрсатади;

е) ўқувчилардаги руҳий, жисмоний ва бошқа характерларни аниқлаш учун тестлар ўтказади. Булардан ташқари ақлий ривожланиш, қобилият, иқтидор ва имкониятларни тестлар орқали аниқлайди. Тест натижаларини баҳолайди ва изоҳлайди;

ж) ўтказилган тадқиқотларга асосан ота-она, педагогик жамоага ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий ривожланишидаги муаммолар юзасидан психологик ва педагогик хулосаларни етказади;

з) ҳужжатларни талаб даражасида юритади ва улардан ўрнатилган тартибда фойдаланади. Ўқувчиларни индивидуал ва ёш хусусиятларига қараб ривожлантирувчи ва коррекцион дастурлар тузиш ва режалаштиришда иштирок этади. Уларга ҳаётий ва касбий ўз-ўзини англашида, турли ҳолатларда муаммоларни ўзлари ҳал қилишларига тайёрлигини шакллантиришда ёрдам беради;

и) иқтидорли ўқувчиларни руҳан қўллаб-қувватлайди. Уларнинг ривожланишига ва изланишига кўмак беради. Ўқувчиларнинг ақлий, жисмоний, ҳиссий ҳамда ижтимоий ривожланишидаги оғишлар даражасини аниқлайди ва педагогик-психологик коррекция ишларини олиб боради;

к) ўқувчилар, ота-оналар, педагогик ходимларнинг психологик маданиятини оширади. Ўқувчиларда жинсий тарбия маданиятини шакллантиради. Таълим муассасаси ходимларига муассасанинг ривожланиши ҳақида маслаҳатлар беради. Амалий психологияни қўллаш, ўқувчилар, ота-оналар ва педагогик ходимларнинг ижтимоий-психологик малакаларини чуқурлаштиришга хизмат қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, қонун ҳужжатлари, Ўрта махсус таълим маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, кўрсатма ва ахборотларини, таълим муассасасининг уставини;

б) жамоа муҳитига таъсир қилувчи ижтимоий-психологик таъсир ва омилларни билиши. Умумий ва ижтимоий психология, ёш психологияси, тиббиёт психологияси, ёш психологияси хусусиятлари, болалар нейропсихологияси асослари, психодиагностикада эришилган ютуқларни, индивидуал психологик хусусиятларни, инженерлик психологияси ва меҳнат психологияси, дефектология асослари, психотерапия, сексология, психогигиена, касб-ҳунарга йўналтириш, касбга кириш, тест ўтказиш методикаси, касбий маслаҳат беришнинг замонавий усулларни қўллаш ва индивидуал ва гуруҳий тарзда ишлашни. Хулқи ёмон ўқувчиларни ташхис қилиш ва улар билан коррекцион ишлар олиб боришни;

в) тадқиқот ўтказиш технологиясини билиш, натижаларни компьютерда таҳлил қилиш. Психодиагностиканинг долзарб илмий ахборотларини;

г) меҳнат хавфсизлигини, соғлиқни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш.


Бажариши лозим:

а) муҳим муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг самарали йўлларини топишни;

б) вазифаси юзасидан суҳбатлар ва мунозаралар, учрашувлар ташкил қилишни.


Малака талаблари:

олий психологик ёки педагогик маълумот.



16-§. Тарбиячи


Лавозим вазифалари:

а) бириктирилган ўқувчилар билан дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ташкиллаштиради. Ётоқхонада ўқитувчи - гуруҳ раҳбари ва бошқа ўқитувчилар, педагогик ходимлар, ота-оналар билан маънавий-тарбиявий, маъданий-ташкилий, соғломлаштириш спорт тадбирлари, дарсдан ташқари тадбирларни режалаштиради ва биргаликда ўтказади;

б) ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтидан самарали фойдаланишини, уларнинг дарсга, олимпиадаларга, кўрик-танловларга, мусобақаларга тайёргарлигини кузатади;

в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ётоқхоналарида ўзини тутиш қоидалари ва кун тартибига риоя қилишини назорат қилади;

г) ўқувчиларда меҳнатга бўлган муҳаббатни, ўз касбига бўлган ҳурматни шакллантиради;

д) ўқувчиларнинг оилавий аҳволини ўрганади, улар билан суҳбатлар ўтказади;

е) секция ва тўгарак ишларига йўналтиради;

ж) таътил вақтида ўқувчиларнинг самарали дам олишларини, экскурсиялар, зиёрат қиладиган жойларга, музейларга ташриф буюришларини ташкиллаштиради;

з) ўқувчиларда ўз Ватанига бўлган фахрланиш туйғусини, бебаҳо тарихга бой бўлган миллий анъана ва маросимларга, ўз халқининг маданиятига, машҳур олимларига, санъат, маданият ва спорт усталарига бўлган содиқлигини ва ҳурматини тарбиялайди;

и) ғоявий-тарбиявий ишларни ўтказишда (оммавий-спорт ва маданий тадбирларда, театрлаштирилган байрамларда, Янги йилга бағишланган, Наврўз, "8 март", Мустақиллик, Устоз ва Ўқитувчилар куни ва бошқалар) тадбирлар, таълим муассасасига тегишли режалаштирилган тарбиявий ишларда ўқитувчилар, гуруҳ раҳбарлари ва бошқа педагогик ходимлар билан биргаликда иштирок этади;

к) ўйин ва бошқа маданий-оммавий, тарбиявий тадбирларни ўтказиш бўйича услубий материалларни ишлаб чиқади;

л) "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармаси, маҳалла қўмитаси, спорт секциялари ва иншоотлари, хиёбонлар, музейлар, киночилар уйлари, театрлар, маданият марказлари, "Камолот" оммавий ёшлар ҳаракати ходимлари ва бошқа муассасалар билан ўқувчиларнинг тарбиявий масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, таълим стандартларининг талаблари ва мазмуни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бошқарувга тааллуқли қарорлари, буйруқлари, тарбиявий, дарсдан ташқари ишлар бўйича меъёрий, услубий ва йўриқнома материаллари, тарбиявий ишлар концепцияси, Болалар ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияни;

б) тарбиявий ишлар бўйича сиёсатини, меҳнат ҳақидаги қонунчиликни, меҳнатни илмий ташкил қилишнинг асосларини;

в) педагогика, психология, ёшлар физиологияси, услубий тарбиявий ишлар, санитария ва гигиена асослари;

г) манфаатдор ташкилотлар: "Соғлом авлод учун", "Экосан", "Маҳалла", "Камолот" ва бошқа жамоат ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликдаги ишларни ривожлантириш йўналишларини;

д) ўсмирларни тарбиялашдаги илғор тажрибаларни.


Бажара олиши лозим:

а) ўқувчиларни тўгарак машғулотларига, спорт секцияларига, мусобақаларда қатнашишга, оммавий тадбирларга қизиқтириш ва қизиқишларини рағбатлантиришни;

б) керакли ҳужжатларни тузиш, мажлислар ва суҳбатлар олиб боришни.


Малака талаблари:

амалий иш стажига талаб бўлмаган ҳолда олий педагогик, муҳандис-педагогик маълумоти ёки ўрта махсус педагогик ва 2 йиллик амалий педагогик иш стажи бўлиши керак.



17-§. Касб-ҳунар коллежининг

ишлаб чиқариш таълими устаси


Лавозим вазифалари:

а) бириктирилган гуруҳлар билан амалий машғулотларни режалаштиради ва ўтказади;

б) касб (мутахассислик) бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи ва ўрта махсус касбий маълумот;

в) амалий машғулотлар жараёнида ўқувчиларда назарий билимларни мустаҳкамлашда, уларда меҳнат ва касбий тажрибаларни шакллантиришни ва улар базасида ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини қўллай олишни таъминлайди;

г) маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича корхоналар, ташкилотлар ва алоҳида шахслар билан битимлар тузишда қатнашади;

д) ўқувчиларни малакали ишларни бажаришга, битирув имтиҳонларини ва касбий аттестацияни топширишга тайёрлайди;

е) бириктирилган гуруҳларда тарбиявий иш олиб боради, бу соҳада услубий ва фан комиссиялари, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик ишларини олиб боради ва дарсдан ташқари ташкилий-маданий ва тушунтириш тадбирларини ўтказишда қатнашади;

ж) доимо ўзининг касбий ва услубий маҳоратини ошириб боради. Услубий ташкилотларнинг ва услубий ишларнинг бошқа шаклларидаги фаолиятида қатнашади;

з) ўқитувчи ва тарбиячилар билан яқин мулоқотда ишлайди, керак бўлганда назарий машғулотларга кириб туради;

и) шахснинг умумий маданий шаклланишига, ижтимоийлашишига, касбий дастурларни онгли равишда ўрганишига ва танлашига ёрдам беради. Давлат стандартлари доирасида таълим тизимининг турли шаклларини, услубларини, қўлланмаларни ишлатади;

к) ўқувчиларни Давлат таълим стандарти талабларига мос келадиган даражада тайёрлашни таъминлайди;

л) ёнғинга қарши ҳимоя, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилишини таъминлайди;

м) таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ва ҳаётини муҳофаза қилишни таъминлайди.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисидаги", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўлланма ва ахборот, норматив материалларини, буйруқларини, таълим бўйича статистик маълумотларни, Бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияни;

б) ўқувчиларнинг педагогикаси ва психологиясининг асосларини, касбий ва амалий фаолиятга тегишли масалалар бўйича меъёрий ва услубий ҳужжатларни, ўқувчилар билан ишлаш бўйича мавжуд бўлган дастурлар, услубий адабиётлар ва тегишли фан, техника ва технология ютуқлари;

в) тармоқ менежменти ва маркетингининг хусусиятларини;

г) меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазасининг қоидалари ва меъёрларини, техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши муҳофазани.


Бажара олиши лозим:

ўқув дастури ва давлат таълим стандартларига тегишли амалий ишларнинг барча турларини.


Малака талаблари:

а) таълим муассасасининг йўналиши бўйича олий маълумот ёки иш стажи сўралмаган ҳолда муҳандис-педагогик маълумот;

б) айрим ҳолларда ишлаб чиқариш таълимининг устаси лавозимини, шу касб (мутахассислик) бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи ва ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган юқори малакали кичик мутахассис эгаллаши мумкин.



18-§. Услубчи


Лавозим вазифалари:

а) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида, услубий хоналарда (марказларда) услубий ишларини ташкил қилади;

б) таълим муассасасидаги ўқув-услубий ва тарбиявий ишлар ҳолатини, унинг давлат таълим стандартларига мос келишини таҳлил қилади ва унинг самарасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

в) ўқитувчиларнинг ва бошқа педагогик ходимларнинг, шу қаторда муҳандис-педагогларнинг, ишлаб чиқариш таълими усталари ва тарбиячиларнинг илғор ва ривожланган иш тажрибаларини ўрганади ва тарқатади;

г) ўқув гуруҳларини, тўгаракларни ва ўқувчилар ташкилотларини тузишда қатнашади;

д) таълим муассасаларининг мутахассислари ва раҳбарларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни режалаштириш ва истиқболини белгилаш, диагностик, ахборот ва услубий материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;

е) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг педагогик ходимларига уларнинг фаолият йўналишига тегишли ҳолда таълим мазмунини, шаклларини, услублари ва қуролларини аниқлашда маслаҳат ва амалий ёрдам беради. Тегишли йўналишлар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилишда қатнашади;

ж) ўқув, ўқув-тақвим режаларини, фанлар ҳамда ўқув курслари бўйича дастурларни тузади;

з) ўқув-услубий ҳужжатларни, қўлланмаларни (ўқув фанлари, дидактик материаллар, жиҳозлар рўйхати турлари ва бошқалар) ишлаб чиқишни, тақриз қилишни ва тасдиқлашни ташкиллаштиради;

и) муассасаларнинг тажриба-синов ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

к) муассасалар мутахассислари ва раҳбарларининг энг натижавий тажрибаларини умумлаштиради ва жорий қилиш бўйича чоралар кўради;

л) конференциялар, семинарлар, конкурслар, кўргазмалар, олимпиадалар, мусобақалар ва бошқаларни ўтказиш бўйича лозим бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ташкил қилади;

м) таълим мазмунини экспертиза қилиш ва илмий-услубий таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилади. Услубий материаллар, ўқув қўлланмалари, дарсликларни нашр этишнинг келажак режаларини ишлаб чиқишда ва уларнинг муаллифларини танлашда иштирок этади. Услубий хоналарга ва таълим муассасаларига нашр этилаётган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, видеоматериаллар, таълимнинг аудиовизуал ва бошқа воситалари ҳақида ахборот бериб туради ва муассасаларнинг уларга бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилади;

н) жаҳон педагогик тажрибалар ҳақидаги маълумотларни ўрганади ва таълим ҳамда тарбия бўйича илғор технологияларни жорий қилишни ташкил қилади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, таълим стандартларининг мазмуни ва талабларини, ўқув услуби ва тарбиявий иш масалалари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруқлари, фармойишлари, услубий ва бошқа бошқарув материалларини;

б) дидактика принципларини, педагогика ва ўсмир психологияси асослари, таълим беришнинг умумий ва шахсий технологиялари, ўқув фанини ёки фаолият йўналишини услубий таъминлаш принциплари ва қўллаш услубларини, муассасада таълим жараёнини ташкил қилиш тизимини;

в) муассасадаги педагогик ишларнинг самарали услубларини аниқлаш, умумлаштириш ва уларни тарқатиш усулларини;

г) муассаса педагогик ходимларининг услубий уюшмалари ишларининг мазмуни ва уни ташкил қилиш тамойилларини;

д) мутахассисликлар, таълим дастурлари бўйича ўқув-дастурий ҳужжатлар, ўқув режалар, ўқув жиҳозларининг рўйхатлари турлари ва бошқа ўқув-услубий ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби ва тамойилларини;

е) нашриётлар билан ишлаш асослари, услубий ва ахборот материалларини тизимга киритиш тамойиллари, таълимнинг аудиовизуал ва интерфаол воситаларига бўлган асосий талабларни.


Малака талаблари:

а) олий педагогик ёки муҳандис-педагогик маълумот;

б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида педагогик иш стажи 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.



19-§. Тўгарак раҳбари


Лавозим вазифалари:

а) таълим муассасасининг тўгарак ишини ташкиллаштиради ва раҳбарлик қилади;

б) тўгарак ишини буюк аждодларимиз меросига чуқур ҳурмат билан ёндашиш, миллий ғурур ва Ватанга садоқат руҳида, дарсдан ташқари вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида тўгарак фаолиятини юргизади;

в) йўналиш бўйича тўгарак аъзолари (жамоа) индивидуал ва гуруҳий машғулотлар олиб боради;

г) тўгарак аъзоларидан касбий маҳоратни мустаҳкамлаш ва билим даражасини юксалтиришга ҳаракат қилади;

д) услубий ишларда фаол иштирок этади. Ўқувчиларни тўгаракка жалб қилиш мақсадида саралаш ва жамлаш ишларини олиб боради. Тўгарак аъзоларини (жамоа) турли мусобақа, кўргазма, концертлар ва бошқа оммавий тадбирларда қатнашишни таъминлайди;

е) тўгарак аъзоларининг (жамоа) ўқув интизомига риоя этишини назорат қилади ва давоматини олиб боради;

ж) ота-оналар, ахборот-ресурс марказлари ходимлари, гуруҳ тарбиячилари ва ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилади;

з) тўгарак иши фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф беради, тўгарак ишини акс эттирувчи бурчакни расмийлаштиради ва уни реклама қилади;

и) тўгарак иши билан боғлиқ бўлган ҳисоботни тузади ва ҳужжатларни юритади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, таълим тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари, дарсдан ташқари тарбиявий ишлар концепцияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, ушбу йўналиш бўйича тўгарак ишлари дастурини, услубий тавсияномаларни, тўгаракларда иш юритишнинг шакл ва услубларини, педагогика асослари, педагогик психология, ўсмирлар психологиясини;

б) ўқувчилар шахсини ривожлантиришнинг ҳуқуқий ҳужжатларини, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини;

в) замонавий тарбия ва ўқитиш усуллари ва услубларини, турли маданий-оммавий тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишни, маданият ва санъат, фан ва техниканинг замонавий ютуқларини;

г) секция ва клубларни ривожлантириш дастурларини;

д) ўқитишда техник воситалардан фойдаланишни;

е) таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишга қўйилган санитария-гигиена талабларини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

ж) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Малака талаблари:

а) тўгарак йўналиши бўйича камида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлиши;

б) амалий иш стажи шарт эмас.



20-§. Олимпия захиралари

коллежининг тренер-ўқитувчиси


Лавозим вазифалари:

а) ўқувчилар томонидан юқори спорт натижаларига эришиш учун йўналтирилган йиллик ва жорий режаларни, ўқув-машғулот ва услубий ишларнинг дастурини ишлаб чиқади;

б) ўқувчиларнинг ўқув-машғулот ишларини ва ўқув-машғулот йиғилишларини ўтказади;

в) спорт билан шуғулланишга истак билдирган ва тиббий томондан салбий кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларни спорт гуруҳларига (секцияларига) қабул қилади;

г) ўқув-машғулот ва тарбиявий ишлар жараёнида ўқувчиларни танлаш, тавсиялар бериш мақсадида уларнинг жисмоний, ахлоқий ва бошқа муҳим хусусиятларини таҳлил қилади;

д) келажакда юқори натижаларга эришадиган ўсмирларни саралаш ва йўналтириш ишларини олиб боради;

е) ўқувчиларнинг жисмоний, назарий, техник ва спорт тайёргарлигини оширишни, дарс жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишни, ўқув машғулотлари хавфсизлигини таъминлайди;

ж) спортчилар томонидан турли хил допингларни истеъмол этиш ҳолларининг олдини олади;

з) иш фаолиятининг натижалилиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида бошқа ўқитувчилар, тренерлар, тарбиячилар, психолог ва тиббий ходимлар билан ҳамкорлик қилади;

и) ўз ишининг натижалари ва мазмунининг тизимли равишда ҳисоботини олиб боради, таҳлил қилади ва умумлаштиради. Ўз иши тўғрисида ҳисоботлар тузади;

к) меҳнат натижаларини муҳокама қилиш, ўқув, тарбиявий, жисмоний, спорт ишлари ҳамда ўқув сифатини яхшилаш бўйича турли йиғилиш, конференция, мажлисда қатнашади;

л) иш фаолиятида ўқувчиларни соғломлаштиришни ва спорт тайёргарлигининг энг самарали услубларидан фойдаланади;

м) ўқувчилари билан спорт мусобақаларида тренер сифатида қатнашади ва керак пайтда спорт мусобақаларида унинг шарафини ҳимоя қилади;

н) ўқувчиларни тестдан ўтказади, билим маҳоратини аниқлайди, жисмоний ва амалий тайёргарлигини аниқлайди;

о) техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилади;

п) қарамоғидаги ўқувчилар ва жамоа тўғрисида, ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, таълим тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини, спортни ривожлантириш, жисмоний тарбияни юксалтириш, тарбия услублари, спорт мусобақалари қатнашувчиларига жисмоний тарбия фанини ўқитишни;

б) халқаро ва миллий мусобақалар ўтказишнинг алоҳида талаблари ва қоидаларини;

в) педагогика, психология, ўсмирлар физиологияси, гигиенаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

г) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Малака талаблари:

а) олий жисмоний тарбия бўйича педагогик маълумот;

б) камида уч йиллик тренерлик, ўқитувчилик стажига эга бўлиши.



21-§. Спорт коллежининг

тренер-ўқитувчиси


Лавозим вазифалари:

а) ўқув-машқ, спорт иши бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб боради;

б) ўқув-машқ ва услубий иш дастурига ҳамда таълим стандартларининг талабларига мувофиқ йиллик ва жорий шахсий иш режаларини ишлаб чиқади;

в) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга истак билдирган ва тиббий томондан салбий кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларни спорт секцияларига, спорт ва соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилишда иштирок этади;

г) ўқувчилар билан ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар олиб бориш жараёнида тегишли қарор қабул қилиш ва маслаҳат бериш мақсадида ўқувчиларнинг жисмоний ва ахлоқий фазилатларини ўрганади, таҳлил қилади;

д) шуғулланувчиларнинг жисмоний, назарий, ахлоқ-иродавий, техник ва спорт тайёргарлигини, машғулот пайтида ўқувчилар соғломлигининг мустаҳкамланишини ва муҳофазасини, ўқув-машқ жараёнининг хавфсизлигини таъминлайди;

е) бошқа ўқитувчилар, мураббийлар, тарбиячилар, психолог ва тиббий ходимлар билан ўз ишининг натижаларини ва унинг самарадорлигини оширишда ҳамкорлик қилади;

ж) ўз ишининг натижаларини ва мазмунини мунтазам равишда ҳисобга олади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

з) ўқувчилар ва спортчилар билан тест ўтказади, уларнинг билимларини, маҳоратларини ва амалий тайёргарлигини баҳолайди;

и) иш натижаларини муҳокама қилиш бўйича ҳамда ўқув, тарбиявий ва жисмоний-спорт ишларини яхшилашга оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислар, кенгашлар, конференциялар ва йиғилишларда иштирок этади;

к) шуғулланаётган шахслар ва ўқувчилар спорт тайёргарлигининг ва уларни соғломлаштиришнинг энг самарали усулларидан ўз ишида фойдаланади;

л) меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилади;

м) унга ишониб топширилган ўқувчиларнинг ва жамоанинг ҳаёти, соғломлиги ва ҳуқуқларининг дахлсизлиги учун жавоб беради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, таълим соҳасида бошқа қонун ҳужжатларини, таълимнинг ривожланиши стратегиясини, жисмоний тарбия ва спорт ривожланиши йўналишларини ва истиқболларини, шуғулланаётган шахслар тарбиясини, жисмоний тарбия фанини ўқитиш ва спорт машқлари ўтказиш усулларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;

б) педагогика, психология, ўсмирлар физиологияси, гигиенаси асосларини, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

в) ёшларга оид қонун ҳужжатларини.


Малака талаблари:

иш стажига талаблар йўқ бўлган ҳолда, олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия бўйича маълумот.



22-§. Олимпиада захираси

коллежининг инструктор-услубчиси


Лавозим вазифалари:

а) жисмоний-соғломлаштириш ва спорт-оммавий ишлар бўйича ташкилий-услубий ишларни олиб боради;

б) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга истак билдирган ва тиббий томондан салбий кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларни спорт секцияларига, спорт ва соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилишда иштирок этади, шуғулланаётган шахсларга маслаҳатлар беради;

в) спорт-оммавий ва жисмоний-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади ва ўтказади, спортчиларни ҳамда оммавий разрядли ва ҳакамлик тоифасидаги ҳакамларни тайёрлайди;

г) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун зарур бўлган моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;

д) ўқувчилар, спортчилар томонидан тақиқланган препаратлар (допинг)дан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

е) инструктор-жамоатчилар фаолиятинининг ташкилий-услубий бошқарувини таъминлайди, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилади ва ўтказади, спорт заллари, хоналар, майдончаларни безашда ёрдам беради;

ж) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича инструктор-услубчилар ишининг етакчи, шу жумладан, халқаро илғор тажрибаларини ўрганади, ташкилотнинг иш натижаларини таҳлил қилади ва ишни такомиллаштиришни режалаштиришда иштирок этади;

з) жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзи ғоясини тарғиб қилади, шуғулланаётган шахслар устидан тиббий кузатиш олиб боришни таъминлаш ҳамда спортни такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида соғлиқни сақлаш органлари, психологлар, ўқитувчилар билан кенг ҳамкорликда ишлайди;

и) халқаро мусобақаларни олиб бориш амалиётини, спорт мусобақаларнинг қоидаларига янги киритилган тартиб-қоидаларни ўрганади;

к) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда шуғулланаётган шахсларнинг хавфсизлик техникасини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ва назарий машғулотлар комплексини ўтказади;

л) ўз малакасини мунтазам равишда ошириб боради.


Билиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларини, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ва бошқа қонун ҳужжатларини, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ўқув, тарбиявий ишлар ва спортчиларнинг тайёргарлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;

б) жисмоний-соғломлаштириш ишининг асосларини, спорт ва жисмоний-оммавий чора-тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш усулларини;

в) тиббий назорат ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш асосларини, шуғулланаётган шахсларнинг физиологик хусусиятларини;

г) ўқувчиларнинг билим, маҳорат ва қобилиятларини баҳолаш усулларини;

д) ўқув-машқ жараёнида компьютер ва замонавий жиҳозлардан фойдаланишни;

е) ҳисобот ва шартномалар тузишни, суҳбатлар ва спорт тадбирларини ўтказишни;

ж) спорт иншоотларидан, жиҳозлардан ва спорт техникасидан фойдаланиш қоидаларини, хавфсизлик техникасини ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг санитария қоидаларини.


Малака талаблари:

жисмоний тарбия бўйича олий маълумот ва тренер-ўқитувчи лавозимида 3 йиллик иш стажи.



23-§. Маданият ва санъат касб-ҳунар

коллежи (академик лицей)нинг концертмейстери


Лавозим вазифалари:

а) Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурларининг тегишли талабларига мувофиқ тегишли санъат тури бўйича (мусиқа, рақс, ашулачилик, театр) ихтисослаштирилган назарий, амалий машғулотларни режалаштиради, ташкил қилади ва олиб боради, маслаҳатлар беради;

б) ўқувчиларнинг мусиқий ёки бошқа эмоционал соҳадаги қобилиятларини, уларнинг ижодий фаолиятларини ривожлантиради;

в) жамоанинг ўқув, бадиий, илмий-педагогик кенгашининг йиғилишларида қатнашади;

г) ўқув-услубий материалларни, имтиҳон саволларини, машқларини, тестларини ва топшириқларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

д) мусиқий фаолиятининг ҳар қандай турларидан ва шаклларидан фойдаланиб, ўқувчиларда эстетик хусусиятларни шакллантиради;

е) бир неча мусиқий асбобларда ижро этишнинг техникасини профессионал тарзда билади;

ж) ўқувчилар билан шахсий иш олиб боради, қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни танлаб олиб, уларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришда ёрдам беради;

з) ўсмирларнинг шахсий ва ёшга оид хусусиятларини, шунингдек уларнинг ижодий қобилиятларини инобатга олиб, ўз педагогик фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

и) ўқувчиларни концертларда, конкурсларда, олимпиадаларда, фестивалларда ва бошқа оммавий тадбирларда чиқишига тайёрлайди;

к) ўқувчиларнинг билимлари, амалий ижро маҳоратлари устидан назорат қилади, имтиҳонлар, тестлар ва назорат ишларини ўтказади, давоматни ва ўзлаштиришни ҳисобга олади;

л) бошқа ўқитувчилар, гуруҳлар раҳбарлари, психолог ва ота-оналар билан ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ҳамкорлик қилади;

м) ўз малакасини мунтазам равишда оширади;

н) меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик техникасига амал қилади.


Билиши лозим:

а) ўрта махсус мусиқий таълимнинг давлат стандартлари мазмунини, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг маданият ва санъат масалалари бўйича услубий, меъёрий, йўриқномавий ва бошқа бошқарув материалларини;

б) маданиятнинг шакллари ва турларини, жаҳоннинг асосий ҳамда маданий-тарихий марказларини ва жойларини;

в) Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихини;

г) ўсмирлар мусиқий таълимининг назарияси ва амалиёти асосларини, мусиқий адабиётни, хореография асосларини, ашулачилар жамоаси билан ишлаш тартибини. Сценарийларни, дастурларни амалий ишлаб чиқишни, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш тартибини;

д) ўсмир шахси ривожланишининг хусусиятларини, турли ёшдаги шахсларнинг мусиқавий қабул қилиши, эмоциялари, моторикаси ва мусиқавий имкониятларини;

е) замонавий ва классик ўзбек, шарқ ва хорижий бастакорларнинг ҳаёти ва ижодини, халқ ҳофизларининг ижодини, мусиқа тарихини ва мусиқий маданиятни, миллий ва классик репертуардаги асарларни;

ж) мусиқа асбобларини (ўзбек, шарқ ва хорижий), шунингдек ўзбек, шарқ, европа классик мусиқий маданиятини, операсини, балетини;

з) мусиқа услубларини ва усулларини, Ўзбекистоннинг турли жойларига хос бўлган асбоб ва ижро йўналишларини. Мусиқий ўйинларни, мусиқий ритмик ҳаракатларни;

и) ўзининг ривожланишида орқада қолган болалар билан ишлашда дефектология асосларини ва тегишли услубларни;

к) мусиқий асбобда аъло даражада ижро этишни, қўшиқчилик ва жамоада қўшиқ айтиш маҳоратини, мусиқий ёки бошқа санъат асарларини яратиш ва ижро этишни, рақсларни қўя билишни.


Малакавий талаблар:

мусиқий-педагогик олий маълумот.



24-§. Касб-ҳунар коллежи

(академик лицей)нинг концертмейстери


Лавозим вазифалари:

а) мусиқий, рақс ва хореографик санъатнинг тегишли тури бўйича дарсдан ташқари машғулотларни режалаштиради, ташкил қилади ва олиб боради, маслаҳатлар беради, ижодий мусиқий тўгаракларни ташкил қилади;

б) ўқувчиларнинг мусиқий ёки бошқа қобилиятларини, уларнинг эмоционал доирасини ва ижодий фаолиятларини ривожлантиради;

в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг илмий-педагогик ва бадиий (агарда у кўзда тутилган бўлса) кенгашининг йиғилишларида қатнашади;

г) мусиқий фаолиятни ташкил қилишнинг ҳар қандай турларидан ва шаклларидан фойдаланиб, ўқувчиларда эстетик хусусиятларни шакллантиради;

д) мусиқий асбобда ижро этиш техникасини профессионал тарзда билади;

е) ўқувчилар билан шахсий иш олиб боради, қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни уларнинг шахсий ва ёшга оид хусусиятларини инобатга олган ҳолда танлаб олади, шунингдек уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда ёрдам беради;

ж) ўқувчиларни концертларда, конкурсларда, олимпиадаларда, фестивалларда ва бошқа оммавий тадбирларда чиқишга тайёрлайди;

з) ҳаваскорлик спектаклларини, томошаларни, концертларни мусиқий жўрлик билан таъминлайди;

и) тарбиячилар билан бирга ўқувчиларни эстетик тарбиялаш бўйича ишлар олиб боради, профессионал артистлар иштирокида ижодий кечаларни ўтказади;

к) ўқитувчилар, гуруҳлар раҳбарлари, психолог ва ота-оналар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилади;

л) ўз малакасини мунтазам равишда оширади;

м) меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик техникасига амал қилади.


Билиши лозим:

а) ўрта махсус мусиқий таълимнинг давлат стандартлари мазмунини, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг маданият ва санъат масалалари бўйича услубий, меъёрий, йўриқномавий ва бошқа бошқарув материалларини;

б) маданиятнинг шакллари ва турларини, жаҳоннинг асосий ҳамда маданий-тарихий марказларини ва жойларини;

в) Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихини;

г) ўсмирлар мусиқий таълимининг назарияси ва амалиёти асосларини, мусиқий адабиётларни, хореография асосларини, қўшиқчилар жамоаси билан ишлаш тартибини. Сценарийларни, дастурларни амалий ишлаб чиқишни, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш тартибини;

д) болалар ва ўсмирлар шахси ривожланишининг хусусиятларини, турли ёшдаги шахсларнинг мусиқавий қабул қилиши, эмоциялари, моторикаси ва мусиқавий имкониятларини;

е) замонавий ва классик ўзбек, шарқ ва хорижий бастакорларнинг ҳаёти ва ижодини, халқ ҳофизларининг ижодини, мусиқа тарихини ва мусиқий маданиятни, болалар репертуари асарларини;

ж) мусиқий асбобларни (ўзбек, шарқ ва хорижий), шунингдек ўзбек, шарқ, европа классик мусиқий маданиятини;

з) мусиқа услублари ва усулларини, Ўзбекистоннинг турли жойларига хос бўлган асбоблар ва ижро йўналишларини. Мусиқий ўйинларни, мусиқий ритмик ҳаракатларни;

и) мусиқий асбобда аъло даражада ижро этишни, қўшиқчилик ва жамоада қўшиқ айта олиш маҳоратини, мусиқий ёки бошқа санъат асарларини яратишни ва ижро этишни.


Малака талаблари:

ўрта махсус мусиқий-педагогик маълумотга эга бўлиши лозим.



------------------------------------

*) Штат жадвали бўйича Чақирувгача тайёрлаш раҳбари лавозими бўлмаганда кўрсатилган мажбуриятлар директор ва унинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари орасида тақсимланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 350-модда.






















































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск