ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1846-сон билан рўйхатга олинган 13.08.2008 й. ЎМКҲТМ 32/ҚҚ-сон, МАИМҚВ 32-сон, ДТМ 01-274-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 августда 1846-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2008 йил 13 августдаги

32/ҚҚ, 32, 01-274-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси

ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни

рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия фаолиятини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Директор жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб юритилади) ҳисобидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда Махсус комиссия деб юритилади) ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.


2. Махсус комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва белгиланган тартибга амал қилишлик тамойилларига таянган ҳолда олиб боради.


3. Ушбу Низом барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига тааллуқлидир.


4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.



II. МАХСУС КОМИССИЯНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Махсус комиссияга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида муносиб номзодларни аниқлаш ва тасдиқлаш;

ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устама ва бир йўла тўланадиган мукофотларнинг аниқ тури ва миқдорини белгилаш;

касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялашга шахсий қўшган аниқ ҳиссаси учун ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан ойлик устамалар белгилаш;

таълим муассасаси ходимларининг мурожаатига кўра ёки касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳ.к) уларга кўрсатиладиган моддий ёрдам миқдорини белгилаш;

ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган базавий тариф ставкаларига ойлик устамалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳамда бу ҳақда таълим муассасасининг педагогик кенгашида ҳисоботлар бериб бориш;

ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини бир йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;

навбатдаги семестр давомида ойлик устама ҳақ белгиланган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолияти натижалари бўйича мониторинг ишларини тизимли равишда амалга ошириш;

мониторинг натижаларини доимий равишда ўз мажлисларида кўриб чиқиш, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига устама белгилаш ҳақидаги олдинги қарорларни сақлаш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш.


6. Махсус комиссия ўзининг фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳар бир ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касб маҳорати ва ўтган ўқув йилидаги ўқув-тарбия фаолиятида эришган натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

ҳар бир ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг тарбиявий ва аудиториядан ташқари ишларни самарали амалга ошириш, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижа ва таълим сифати учун ойлик устама ҳақларни белгилашга ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари номзодларини аниқлаш;

зарур ҳолларда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ўқув йили бошида белгиланган ойлик устама ҳақ миқдорига муддатидан олдин ўзгартириш киритиш.



III. МАХСУС КОМИССИЯ

ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИ


7. Махсус комиссия барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузурида ташкил этилади.


8. Махсус комиссия таркиби камида 7 кишидан иборат бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори буйруғи билан тасдиқланади ва қуйидаги таркибда тузилади:

комиссия раиси - таълим муассасаси директори;

масъул котиб - ички мониторинг ташкил этилиши учун масъул бўлган директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

педагогик кенгаш томонидан тайинланадиган, педагогик жамоанинг камида икки нафар вакили;

касаба уюшмаси ташкилоти раиси;

васийлик кенгаши вакили;

ота-оналар қўмитасининг вакили.


9. Махсус комиссиянинг доимий фаолият юритувчи ишчи органи уч нафар ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталаридан вакиллар ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаси ота-оналар қўмитасининг икки нафар вакилидан ташкил топган мониторинг гуруҳи ҳисобланади. Мониторинг гуруҳи таркиби Махсус комиссиянинг қарори билан белгиланади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.



IV. МАХСУС КОМИССИЯНИНГ

МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ВА

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Махсус комиссия мажлиси семестр якуни бўйича камида бир марта, истисно тариқасида эса заруриятга кўра ўтказилади.


11. Махсус комиссиянинг масъул котиби комиссия мажлисини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва мажлисдан камида 3 кун олдин уларни Махсус комиссия раиси ва аъзоларига тақдим этади.

Махсус комиссиянинг масъул котиби комиссия ҳужжатларини юритиш ва уларни сақлашни таъминлайди.


12. Махсус комиссия мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади. Мажлисда қатнашаётганлар таркибида комиссия раиси, касаба уюшмаси ташкилоти раиси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари албатта иштирок этишлари шарт. Қарор мажлисда иштирок этаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Махсус комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлганда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Махсус комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, Махсус комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси муҳри билан тасдиқланади.


14. Махсус комиссия қарори икки нусхада расмийлаштирилади. Бир нусха ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорида, иккинчиси Махсус комиссия масъул котибида сақланади ва уларнинг нусхаси зарур ҳолларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла тўланадиган мукофотлар ва моддий ёрдамларнинг холисона, ошкора муҳокама қилиниши ва тўғри белгиланиши учун масъуллик шахсан Махсус комиссия раиси зиммасига юклатилади.


15. Директор жамғармасининг маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг барча турлари Махсус комиссия мажлиси қарорига асосан таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


16. Ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ўқитувчилар хонасида, муқаррар тартибда, ходимлар кўриши учун қулай бўлган жойда Махсус комиссия қарорининг нусхаси ва унга бевосита тегишли маълумотлар акс эттирилган махсус стенд ташкил қилинади. Стендда таълим-тарбия жараёни натижалари, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари амалга оширган ўқув-тарбия фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари каби зарур маълумотлар эълон қилинади.



V. ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ТАЪЛИМИ УСТАЛАРИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ

РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ АСОСИДА УЛАРНИНГ

БАЗАВИЙ ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА ҲАР ОЙЛИК

УСТАМАЛАРНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


17. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари мазкур Низомнинг иловасида келтирилган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш мезонлари асосида аниқланади.


18. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари таълим муассасаси ҳамда унинг бўлимлари доирасида аниқланади.


19. Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси ўқув йили давомидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйса, унга жарима баллар белгиланади. Жарима баллари педагогнинг семестр давомида тўплаган балларидан айириб ташланади.


20. Семестр давомида жорий рейтинг балларини ҳисоблаш таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича мавжуд бўлим мудирлари ва ўқитувчилар томонидан амалга оширилади.


21. Педагоглар тўплаган рейтинг баллари семестр якунида таълим муассасаси педагогик кенгашида тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар жамланмаси Махсус комиссияга тақдим этилади.


22. Таълим муассасаси педагогик кенгашида рейтинг кўрсаткичи энг юқори бўлган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳақида электрон маълумотлар базаси ташкил этилиб, ҳар семестр якунида янгилаб борилади.


23. Махсус комиссия бўлимлар ва педагог ходимлардан қўшимча маълумотлар олишга ҳақлидир.


24. Махсус комиссия мажлисида Директор жамғармасидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла тўланадиган мукофотлар ва моддий ёрдам кўрсатиш миқдорларини Директор жамғармаси маблағлари доирасида аниқлайди.


25. Педагогик кенгашдан олинган ҳужжатлар жамланмаси асосида базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланадиган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари номзоди аниқланади.


26. Меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлиб, ҳисобот даври учун шахсий иш режасидаги юкламаларни тўлиқ бажарган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига базавий тариф ставкаларига нисбатан 40 фоизгача ҳар ойлик устамалар белгиланади. Бунда ажратилган ҳар ойлик устамалар миқдори Директор жамғармасидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар учун ажратилган маблағлар миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим.


27. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш натижалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ички ва ташқи мониторингини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилади ҳамда талаб этилган жойларга тақдим қилиш учун ўрнатилган тартибда 5 йил мобайнида сақланади.



VI. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИНИНГ ЮҚОРИ ВА ҲУДУДИЙ

БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ

ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ


28. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органлари вазифалари:

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, таълим муассасаси харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва молия органларига етказади;

бюджетдан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таъминотига харажатларнинг йиллик сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда тегишли молия органига белгиланган тартибда ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича ушбу харажатларга фоиз нисбатида белгиланган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланган Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади;

тизимдаги ҳар бир таълим муассасасида Директор жамғармасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисида"ги Низом талабларига мос келишини таъминлайди.


29. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органлари ваколатлари:

барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касб маҳорати ва самарадорлиги кўрсаткичлари, маънавий-маърифий, тарбиявий ва дарсдан ташқари ишлар самарадорлигини аниқлашда ягона ёндашувга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

жорий ўқув йили давомида ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолияти самарадорлиги ва юқори натижалари ташқи мониторингини амалга оширади;

Махсус комиссия қароридан норози бўлган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг эътирозларини кўриб чиқади ҳамда тегишли қарор қабул қилади. Одатда, Махсус комиссия қароридан норози бўлган ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ариза билан мурожаат этиши кўзда тутилади.



VII. ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ

МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА БУНИНГ УЧУН

МАНСАБДОР ШАХСЛАР МАСЪУЛИЯТИ


30. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги буйруқларини текширишни қуйидаги мақсадларда амалга оширади:

ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар ажратиш миқдорининг тўғрилигини (педагогик юкламани ҳисобга олган ҳолда белгиланган тегишли базавий тариф ставкаларига нисбатан белгиланган фоиз миқдорининг мувофиқлиги) аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига мувофиқ, базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиб кетмаслигини назорат қилиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари харажатлар сметасида ўтган чоракларда фойдаланилмаган қолдиқ маблағларни жорий чоракда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига белгиланган ҳар ойлик устама, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бериладиган бир йўла мукофот ва моддий ёрдамларни молиялаштириш учун йўналтиришни таъминлаш.


31. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги буйруғи ўрнатилган тартибларга мувофиқ келмаслиги аниқланган ҳолларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органларининг тегишли ходимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари билан тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.


32. Махсус комиссия, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши, шунингдек ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар, ходимларга бир йўла мукофотлар ва моддий ёрдамлар миқдорининг тўғри йўналтирилиши учун жавобгар ҳисобланадилар.


33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрнатилган тартибда текширишни амалга оширади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.





Низомга

ИЛОВА


Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг

фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш

МЕЗОНЛАРИ

N

Баҳоланадиган фаолият ва кўрсаткичлар

Баллар

I. Ўқув ишлари

1.

Гуруҳ ўқувчиларининг дарслардаги ўртача давомати:

91 - 100 %

86 - 90 %

25

10

2.

Семестр ёки ўқув йили натижалари бўйича тасдиқланган ўқув режаси асосида улар томонидан олиб борилган фан (фанлар) бўйича гуруҳдаги ўқувчиларни (фанлар ва гуруҳлар қуръа ташлаш орқали танланади) қамраб олиш 85 фоиздан кам бўлмаган ҳолда уларнинг билим, малака, кўникма (БМК)лари ва таълим тайёргарлиги даражаси амалдаги услуб (ёзма иш, тестлаш ва ҳ.к.)лар асосидаги синовларда кўрсатилган билим даражаси:

86 - 100 %

71 - 85 %

55 - 70 %

25

15

10

3.

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ўқитаётган фан (амалиёт машғулот)идан ўқувчилар кўрсатган билимининг ўсиш даражаси (бошланғич назорат ёки ўтган семестр якунига нисбатан):

20 фоизгача

10 фоизгача

100

50

4.

Янги педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда намунали "Очиқ дарс"лар ташкил этиш (ҳар бири учун)

5

5.

Ўқув амалиёти машғулотлари учун ўқув дастури талабига мос ҳолда инструкцион-технологик хариталар яратиш, уларни Илмий-педагогик кенгаш муҳокамасидан ўтказиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш (ҳар 6 соатлик машғулот учун)

3

6.

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг оммалаштирилган ҳар бир ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлари (асосланган ҳужжатлар асосида):

республика миқёсида

вилоят миқёсида

турдош таълим муассасалари ўртасида

20

10

5

7.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун янги педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда касбга йўналтирувчи қизиқарли дарс (машғулот)лар ташкил этиш (ҳар бири учун)

5

II. Илмий-услубий ишлар

8.

Чоп этилган дарслик (1 босма табоғи учун):

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

40

20

9.

Чоп этилган ўқув қўлланма (1 босма тобоғи учун):

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

30

15

10.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ахборот-ресурс марказига топширилган электрон дарслик ёки ўқитиш мультимедия ишланмаларини тайёрлаш (1 мега-байт ёки 1 босма тобоғи учун)

20

11.

Чоп этилган услубий ишланма (1 босма тобоғи учун):

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

10

6

12.

Тасдиқланган намунавий ўқув дастури:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

12

6

13.

Фан бўйича таълим муассасаси тасдиқлаган ишчи дастур:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

6

3

14.

Ўқув адабиётларига масъул муҳаррирлик қилиш (1 босма тобоғи учун):

дарслик

ўқув қўлланма

Ўқув адабиётларига тақриз бериш (1 босма тобоғи учун):

дарслик

ўқув қўлланма

4

3


2

1

15.

Фандан мустақил иш топшириғи ва уни ташкиллаштириш бўйича услубий ишланма:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

10

5

16.

Битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш бўйича услубий ишланма:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

6

3

17.

Хориждаги малака ошириш тажрибаларини таълим муассасасига жорий этганлиги (ҳар бир услубий йўналиш ёки педагогик технология учун)

6

III. Илмий-тадқиқот ишлари

18.

Фан номзоди (доктори) илмий даражаси учун диссертация иши ҳимоя қилганлиги учун

20 (40)

19.

Чоп этилган илмий мақолаларнинг ҳар бири учун

хорижда

республикада

20

10

20.

Конференция ва семинарлардаги маъруза ёки концертлар учун (ҳар бирига):

халқаро миқёсда

республика (консерватория) миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

20

10

5

3

21.

Диссертация ёки концертга тақриз ёзиш

6


Илмий иш олиб бораётганлиги:

аспирантура

тадқиқотчи

20

10

22.

Ихтиро учун (1 та гувоҳномага):

давлат патенти

дастлабки патент

10

5

23.

Таълим муассасасида амалий машғулот ёки лаборатория учун яратилган янги жиҳоз учун

20

IV. Услубий ишлар

24.

Мавжуд жиҳозлар асосида амалий-лаборатория машғулотларида фойдаланиш учун яратилиб, 100 нусхада чоп этилган битта услубий ишланма

30

25.

Тасдиқланган битта янги лаборатория, амалий машғулот, ўқув амалиёти ишланмаси:

Ҳудудий бошқарма томонидан:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

Таълим муассасаси Илмий-педагогик кенгаши томонидан:

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

20

10


10

5

26.

Хорижий лойиҳалар асосида олинган жиҳозлардан ўқув жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида амалий-лаборатория машғулотларини бажариш бўйича битта услубий ишланма

10

27.

Ишлаб чиқариш амалиёти учун ўқув қўлланма (1 босма тобоғи учун):

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

10

5

28.

Ўқув амалиёти учун услубий қўлланма (1 босма тобоғи учун):

якка муаллифлик

ҳаммуаллифлик

20

10

29.

"Энг иқтидорли ўқувчи" республика кўрик-танловига ўқувчи-шогирд тайёрлаш (битта ўқувчига):

республика миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

20

10

5

30.

Фан олимпиадалари ва кўрик-танлов ғолибларини тайёрлаш (бир нафар ғолибга):

халқаро миқёсда

республика миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

40

30

20

10

31.

Амалий ишлар кўргазмаларида совриндор ўринларни эгаллаган ўқувчини тайёрлаганлиги учун:

халқаро миқёсда

республика миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

40

30

20

10

32.

Спорт ўйинларига ғолиб ўқувчини тайёрлаганлиги учун (ҳар бир ўқувчи учун):

халқаро миқёсда

республика миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

20

15

10

5


V. Маънавий-маърифий ишлар


33.

Таълим муассасасидаги гуруҳлар танловида эгалланган:

1-ўрин

2-ўрин

3-ўрин

10

5

3

34.

Семестр ва йил якунлари бўйича гуруҳдаги ўртача ўзлаштириш даражаси:

86 - 100 %,

71 - 85 %,

55 - 70 %

20

10

5

35.

Маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда гуруҳ ўқувчисининг совриндор бўлганлиги (ҳар бир ўқувчи учун):

республика миқёсида

вилоят миқёсида

таълим муассасаси миқёсида

30

20

5


VI. Ташкилий ишлар


36.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълим муассасасига қамраб олиш жараёнидаги фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар

20 баллгача

37.

Ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда таълим муассасаси билан корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида ҳамкорлик шартномалари ўрнатиш жараёнидаги бевосита фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар

20 баллгача

38.

Таълим муассасасини ободонлаштириш борасидаги бевосита иштироки

10 баллгача

39.

Таълим муассасаси битирувчиларини ишга жойлаштириш жараёнидаги бевосита фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар

20 баллгача


VII. Хато ва камчиликлар

Жарима баллари

40.

Меҳнат интизомини узрсиз сабаблар билан бузганлиги учун:

дарсга келмаслик,

дарсга кечикиб келиш,

дарсни муддатидан олдин тугатиш,

сабабсиз дарсни ташлаб чиқиб кетиш

25

10

10

5

41.

Таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган тадбирларда узрсиз сабаблар билан қатнашмаслик:

таълим муассасасида,

ўқувчилар уйида,

туман миқёсида,

шаҳар миқёсида

5

5

5

10

42.

Ўқитувчи ўтган дарсларида ўқувчилар давоматининг мунтазам пастлиги учун

71 - 85%,

55 - 70%,

55% дан паст

5

10

40

43.

Давлат тест маркази ўтказган синовларда ўқитувчининг билим даражаси 55%дан пастлиги

20

44.

Давлат тест маркази синовларида масъул гуруҳ ўқувчиларининг ўртача билим даражаси 55%дан пастлиги

40

45.

Гуруҳ ўқувчиларининг ўқитиладиган фандан ўртача ўзлаштириш даражасининг 55%дан пастлиги

20

46.

Машғулот журналларини юритишдаги хато, камчиликлар учун:

машғулотлар журнали ёзувларига ўзгартириш киритилганлиги;

машғулот журналларининг юритилишини назорат қилинмаганлиги (таълим муассасаси раҳбар ходимлари учун);

жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларининг ўз вақтида қайд этилмаганлиги;

ўқувчилар давоматини доимий равишда қайд этмаганлиги;

уй вазифаларини журналда акс эттирмаганлиги;

шаклларни белгиланган муддат ва ўрнатилган тартибда тўлдирмаслик;

ўқувчилар билимини тизимли равишда баҳоламаслик;

журналда ёзилган мавзуларни тақвим-мавзу режага мос эмаслиги.

20


20


20

15

10

10

10

10


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 351-модда.










































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск