Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саҳоват" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисида Қоидалар (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1848-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 30.07.2008 й. 27-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 августда 1848-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2008 йил 30 июлдаги

27-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган пенсия ёшига етган, алоҳида уйда, хонадонда, ётоқхонада яшаётган ва фарзандлари (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари), эри (хотини) бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳомийлик белгиланмаган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва I ёки II гуруҳ ногиронлари ҳамда ёшидан қатъи назар, узлуксиз давом этувчи руҳий хасталиги оқибатида меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган I ёки II гуруҳ ногиронлари фарзандлари (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари), эри (хотини) бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ васийлик ёки ҳомийлик белгиланишидан қатъи назар, мазкур Қоидаларнинг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (бундан кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига (бундан кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) жойлаштирилиши мумкин.


2. Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий ва маданий-маиший хизматлар кўрсатилади.



II. ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕР ВА

НОГИРОНЛАРНИ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

МУАССАСАЛАРГА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


3. Тиббий-ижтимоий муассасаларга қуйидаги тоифадаги ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар жойлаштирилади:

Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатига:

уруш қатнашчиси, уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилганлар;

ҳалок бўлган жангчиларнинг ёлғиз оила аъзолари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчиси ва ногиронлари;

терроризмга қарши курашда ҳалок бўлган фуқароларнинг ёлғиз оила аъзолари;

меҳнат фахрийлари;

давлат ва жамият олдида алоҳида хизматлари эвазига давлат мукофотларига сазовор бўлган фуқаролар.

"Саховат" уйларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ёлғиз кексалар, пенсионер ва ўзгалар ёрдамига муҳтож 18 ёш ва ундан юқори бўлган I ва II гуруҳ ногиронлари;

"Мурувват" уйларига узлуксиз давом этувчи руҳий касалликка дучор бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига ва тиббий назоратга муҳтож бўлган, 18 ёшдан ошган I ва II гуруҳ ногиронлари;

Болалар "Мурувват" уйларига ақлий ривожланишида нуқсони бўлган, руҳий касал, таълим олиш ва меҳнат қилишга, касб ўрганишга лаёқатсиз 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаликдан ногирон болалар жойлаштирилади.


4. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш учун вазирлик ҳузурида Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бош бошқармалар деб юритилади) ҳузурида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун Махсус комиссияга ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Махсус комиссия ҳудудий бош бошқармаларнинг ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.


6. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш ва жойлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳудудий бош бошқармаларга келиб тушгандан кейин ишчи гуруҳлар ҳужжатларни 10 кун муддатдан кечиктирмасдан Махсус комиссияга тақдим этилишини таъминлайди.


7. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг истагини, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ушбу муассасаларга жойлаштириш ҳақида қарор (бундан буён матнда Махсус комиссия қарори деб юритилади) қабул қилиб, ҳужжатларни расмийлаштиради.

8. Расмийлаштирилган ҳужжатлар, Махсус комиссия қарори тегишли ҳудудий бош бошқармаларга Махсус комиссия томонидан юборилади.

9. Ҳудудий бош бошқарма расмийлаштирилган ҳужжатлар ва Махсус комиссия қарори келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариб, тааллуқлилиги бўйича тиббий-ижтимоий муассасага юборади.

Бунда тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштирилаётган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар бир ой муддатда доимий қайд этилган яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштирилади.

10. Ишчи гуруҳлар ҳар бир Махсус комиссия қарорининг ижроси юзасидан Махсус комиссияга мунтазам равишда ахборот тақдим этиб борадилар.

11. Махсус комиссия томонидан тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш учун расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар рўйхати "Вазирлик тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар тўғрисидаги маълумотлар банки"га (кейинги ўринларда маълумотлар банки деб юритилади) киритилади ва тақдим этилган ҳужжатлар нусхаси Махсус комиссияда сақланади.


12. Ҳудудий бош бошқармалардаги маълумотлар банки тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг рўйхатлари бўйича маълумотлар билан мунтазам равишда тўлдириб борилади.



III. ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕР ВА

НОГИРОНЛАРНИ БИР ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

МУАССАСАДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


13. Махсус комиссия томонидан ҳар йилнинг I чорагида болалар "Мурувват" уйлари ва аёллар "Мурувват" уйларининг болалар бўлимида тарбияланиб, вояга етган ногиронларнинг рўйхатлари тузилади. Вояга етган ногиронлар Махсус комиссия қарори билан тасдиқланган режа-жадвал асосида катталар "Мурувват" уйларига ўтказилади.

14. Вояга етган ногиронлар Махсус комиссия қарорида қайд этилган санадан бошлаб бир ой муддат ичида улар тарбияланган "Мурувват" уйлари ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, катталар "Мурувват" уйларига ўтказилади.

15. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни вазирлик тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биридан бошқасига ўтказиш учун асосли сабаблар (у истиқомат қилаётган ҳудуднинг об-ҳавоси ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши тўғрисидаги тиббий хулоса ёки уларнинг қариндошлари бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши ва бошқалар) мавжуд бўлган тақдирда Махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.

16. Бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш тўғрисида Махсус комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар аввал истиқомат қилган тиббий-ижтимоий муассаса ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага ўтказилади.

17. Бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар тиббий-ижтимоий муассаса манзилидан рўйхатдан чиқарилган паспорти (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат), тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли ҳужжатлари ҳамда шахсий кийим-кечаги билан ўтказилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш

бўйича талаб қилинадиган ҳужжатларнинг

РЎЙХАТИ


1. "Саховат" уйига расмийлаштириладиган ёлғиз кекса, пенсионер ва I ва II гуруҳ ногиронининг ўзининг турар манзилидаги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори номига уни "Саховат" уйига расмийлаштиришни сўраб ёзган аризаси;

"Мурувват" уйларига расмийлаштириладиган 14 ёшгача бўлган ногирон болалар учун ота-оналари томонидан фарзандини болалар "Мурувват" уйига расмийлаштиришни сўраб ёзилган ариза;

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган руҳий касалликдан ногиронлар учун давлатнинг ваколатли идораси (васийлик ёки ҳомийлик тайинловчи орган) томонидан тайинланган ҳомий ёки васий томонидан ёзилган ариза;

18 ёшдан юқори бўлган руҳий касалликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун давлатнинг ваколатли идораси (суд қарори билан) томонидан тайинланган ҳомий ёки васий томонидан ёзилган ариза, ногирон томонидан ёзилган ариза.


2. Ҳомийлик ёки васийлик тўғрисидаги ҳужжат;


3. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг паспорти (асли ва паспортнинг фуқаро тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган ва унинг рўйхатга қўйилганлиги қайд этилган варағи нусхаси), 16 ёшгача болалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асли ва нусхаси, ногирон болалар ота ва онаси паспортининг фуқаро тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган ва унинг рўйхатга қўйилганлиги қайд этилган варағи нусхаси, пенсия гувоҳномаси.


4. Ногиронлик ҳақида Тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (ногирон учун), 16 ёшгача болалар учун Тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси.


5. Амбулатор картасидан ёки касаллик тарихидан кўчирма (албатта қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси, болалар учун оғиз-бурун бўшлиғининг бактериологик таҳлили (Лёффлер суртмаси).


6. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси.


7. Сил касалликлари диспансери хулосаси.


8. Онкологик диспансер хулосаси.


9. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.


10. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг 2 та фотосурати (6 х 4 ҳажмда).


11. Турар жойидан маълумотнома.


12. Техник инвентаризациялаш бюроси (БТИ) томонидан ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг уй-жойи тўғрисидаги маълумотнома (14 ёшгача бўлган ногирон болалар бундан мустасно).


13. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг пенсияси (нафақаси) тўғрисида маълумотнома.

15. "Саховат" уйига расмийлаштириладиган фуқаронинг ёлғизлигини тасдиқловчи турар манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси далолатномаси.


16. "Саховат" уйига расмийлаштириладиган фуқаронинг ёлғизлигини тасдиқловчи турар манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси йиғилиши далолатномаси асосида туман (шаҳар) ҳокими тавсия хати ёки ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг ёлғизлар рўйхатига олинганлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарори.


17. Ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ишчи гуруҳи далолатномаси.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 353-модда.















































Время: 0.2255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск