Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 23.08.2008 й. 390-3-сон "Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.08.2008 й. 610-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2008 й.

N 610-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.08.2008 й.

N 390-3


ҚАРОРИ



Чет элда ҳисобварақлар очиш учун

рухсатномалар  бериш  тартибига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2008 йил 8 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Валютани тартибга солиш тўғрисида" (янги таҳрирда)ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2005 йил 14 июнь ПФ-3619-сонли ҳамда "Ташқи иқтисодий савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 28 мартдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган "Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби"га (1999 йил 22 январь, рўйхат рақами 610 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                        Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Чет элда ҳисобварақлар очиш учун

рухсатномалар бериш тартибига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 2.2.5-бандда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.6. Юридик шахс томонидан чет эл валютасидаги тушумнинг яширилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади."


3. 4.7-бандда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ушбу Тартибга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 355-модда.
















































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск