ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Корхоналарни тугатиш пайтидаги ҳисоб /Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 28.08.2008 й. 14-сон "Банкрот деб эълон қилинган корхонани тугатиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.09.2008 й. 478-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.09.2008 й.
N 478-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
28.08.2008 й.
N 14
ҚАРОРИ
Банкрот деб эълон қилинган корхонани
тугатиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга
олиш тартибини ўз кучини йўқотган деб
топиш ҳақида
(2008 йил 14 сентябрдан кучга киради)
"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган "Банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш тартиби" (1998 йил 19 август, рўйхат рақами 478) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш,
рақобат ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. Улашов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 358-модда.