Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.09.2008 й. 1850-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 19.07.2008 й. 16/2-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 4 сентябрда 1850-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 19 июлдаги

16/2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

миллий валютадаги банк карталаридан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 45-сон, 454-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 94-модда) мувофиқ, юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда - якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


якка тартибдаги тадбиркорнинг миллий валютадаги банк картаси (кейинги ўринларда - якка тартибдаги тадбиркор банк картаси) - якка тартибдаги тадбиркорга банк томонидан бериладиган, якка тартибдаги тадбиркор банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун миллий валютада нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси;


якка тартибдаги тадбиркор банк картасининг сақловчиси - эмитент билан шартнома асосида банк картасидан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркор;

карта ҳисобварағи - якка тартибдаги тадбиркор банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;


савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси - эквайер банк билан тузилган битимга мувофиқ товар (иш ёки хизмат)лар учун якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш мажбуриятини олувчи маҳсулот сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.


2. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталарининг эмиссияси Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга (2004 йил 30 апрель, рўйхат рақами 1344 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) мувофиқ олиб борилади. Якка тартибдаги тадбиркор банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида "якка тартибдаги тадбиркор" сўзлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилиши лозим.


3. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ 22619 - "Якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк пластик карталари бўйича мажбуриятлари" баланс ҳисобварағида юритилади.



II. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР БАНК

КАРТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ҲОЛДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР


4. Карта ҳисобварағини пул маблағлари билан тўлдириш карта ҳисобварағини очган якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади.


5. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталари орқали ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) мувофиқ амалга оширилади.

6. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

7. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар банк картаси орқали нақд пулсиз амалга оширилганда унинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) кўрсатилиши лозим.


9. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга оширганда тегишли тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва "тўланди" муҳри қўйилган счётлар, квитанциялар, банкомат, инфокиоск ва терминал квитанциялари (слип, терминалнинг электрон ҳужжати) ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.

10. Карта ҳисобварағидаги маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилганда унинг карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағлар асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади.


11. Якка тартибдаги тадбиркор банк картаси орқали нақд пул маблағлари берилишига йўл қўйилмайди.



III. АМАЛГА ОШИРИЛГАН

ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


12. Якка тартибдаги тадбиркор банк картаси орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган якка тартибдаги тадбиркор зиммасида бўлади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 359-модда.















































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск