Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) "Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар" (АВ томонидан 05.09.2008 й. 1851-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 19.08.2008 й. 01/19-18/13-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 5 сентябрда 1851-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2008 йил 19 августдаги

01/19-18/13-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(7-СОН МБМС)


БАҲОЛОВЧИЛАР ИШИ СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


Мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) "Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар" Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ, баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 7-сон МБМСнинг асосий мақсади - баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидаларни ишлаб чиқишга нисбатан ёндашув ва тамойилларини, шунингдек мазкур қоидаларни қўллашда ички назоратни ташкил қилиш ва тартибга солиш талабларини бирхиллаштиришдир.


2. 7-сон МБМСнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларини ишлаб чиқишнинг ягона тамойилларини белгилаш;

б) ички қоидаларни ишлаб чиқишда баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;

в) баҳоловчилар ва баҳоловчи ташкилотларнинг бошқа ходимлари томонидан ички қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга ошириш тартибини тавсифлаш.


3. Барча баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларни ишлаб чиқиши ва амалда қўллаши мажбурийдир.


4. 7-сон МБМС баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир касбий йўналишлари доирасига кирмайдиган масалалар бўйича тартибга солувчи ички ҳужжатларининг шакли, мазмуни ва тайёрлашни тартибга солишни мақсад қилиб олмаган.



II. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДЛАРИ ВА УЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ


5. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидалари дейилганда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда самарадорликни таъминлаш ва мазкур фаолиятни Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда юритиш мақсадида қабул қилиниб, тасдиқланган баҳолаш ишларини амалга ошириш ва расмийлаштиришга доир ягона талабларни белгиловчи ҳужжатлар тушунилади.


6. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузишга доир ўз ёндашувини акс эттирувчи ички қоидалар бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириши зарур.


7. Баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидалари баҳоловчиларга амалиётда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш ва баҳолаш ишларининг сифатини ошириш юзасидан ўз ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилашга қаратилган тавсиялардан иборат бўлиши керак.


8. Ички қоидалар баҳоловчиларнинг мазкур баҳоловчи ташкилот доирасидаги фаолиятини тартибга солади ҳамда баҳоловчи ташкилотнинг ходимлари ва раҳбарияти ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни тартибга келтириш учун асос бўла олади.


9. Ички қоидаларни қўллаш натижасида баҳоловчи ташкилотларга баҳоловчилар ва уларнинг ёрдамчилари ишининг қўшимча равишда назорат қилинишини таъминлашга ва бу билан баҳоловчи ташкилот кўрсатаётган хизматлар сифатини оширишга имкон яратилади.


10. Баҳоловчи ташкилотлар ички қоидалари баҳолаш фаолиятини амалга ошириш тартибини очиб берадиган ва баҳоловчи ташкилотда қўлланилиши мажбурий бўлган қоидалар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлардан иборат.


11. Баҳоловчи ташкилотлар ички қоидалари амалий фойда бериши керак, яъни улар:

Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши;

аниқ ифода қилиниши, тўлиқ ва равшан баён этилиши;

мазкур қоидалар масалаларини тўлиқлигича қамраб олиши, баён этилган тамойил ва қоидаларни мантиқан ривожлантириши;

улардаги барча атамалар бир хил талқин қилиниши лозим.


12. Ички қоидалар баҳоловчи ташкилотнинг мулкни баҳолаш жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга нисбатан комплексли ёндашувининг умумий тавсифини бериши керак.


13. Баҳоловчи ташкилотлар халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ мулкни баҳолашни ўтказиш учун мўлжалланган ички қоидаларни ишлаб чиқишда халқаро баҳолаш стандартларида назарда тутилган меъёрлар ва тамойилларга амал қилиши керак.


14. Мулкни баҳолашнинг маълум соҳасида баҳолаш фаолиятининг стандартлари, баҳолашни ўтказишга доир батафсил услубий қўлланмалар ва ёндашувлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларни ишлаб чиқишда қонунчиликда белгиланган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро баҳолаш стандартларига амал қиладилар.


15. Баҳоловчи ташкилот мустақил равишда ички қоидалари ишлаб чиқиш рўйхати ва тартибини белгилайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларида айрим ҳолатлар ички қоидалар сифатида қўшимча тарзда тасдиқланиши лозимлиги ҳақида бевосита кўрсатмалар берилган тақдирда, баҳоловчи ташкилот мазкур кўрсатманинг биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.



III. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ ИЧКИ

ҚОИДАЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ


17. Баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидалари ўз вазифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:

а) мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат қоидалар;

б) мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;

в) баҳолаш ҳисоботларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;

г) эксперт хулосаларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;

д) махсус қоидалар;

е) профессионал хизматлар кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;

ж) кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш қоидалари;

з) бошқа қоидалар.


18. Мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат ички қоидалар баҳоловчилар ўртасидаги, шунингдек баҳоловчи ташкилот ходимлари ва раҳбарияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланган.


19. Мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат ички қоидалар рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) ички қоидаларни ишлаб чиқишга оид концепция ва ёндашувни тавсифловчи қоидалар, шу жумладан, уларнинг тузилишини белгиловчи ҳужжат;

б) баҳоловчининг хулқ-атвори этикасини белгиловчи қоидалар;

в) баҳолашни сифатли ўтказиш устидан ички назоратни юритиш тартибини ҳамда баҳоловчилар масъулиятини тартибга келтирувчи қоидалар;

г) бошқа қоидалар.


20. Мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи ички қоидаларда мулкни баҳолаш жараёнини ўтказиш қоидалари ифода қилинади.


21. Баҳоловчи ташкилотларнинг мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи ички қоидалари рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) баҳоловчи масъулиятини тартибга солувчи қоидалар;

б) мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;

в) баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш тартибини белгиловчи қоидалар;

г) учинчи шахслар ишидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қоидалар;

д) бошқа қоидалар.


22. Баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузиш тартибини белгиловчи ички қоидалар баҳоловчи ташкилотнинг мулкни баҳолаш натижалари бўйича баҳолаш ҳисоботлари ҳамда ўтказилган экспертиза (текширув) натижалари бўйича эксперт хулосаларининг мазмуни ва тузилишига доир ички талабларидан иборат бўлиши лозим.


23. Мазкур қоидалар рўйхатига мулкни баҳолаш натижалари бўйича баҳолаш ҳисоботлари ҳамда ўтказилган экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаларини тайёрлаш тартибларини белгиловчи қоидаларни киритиш мумкин.


24. Махсус ички қоидалар турли хил мулклар бўйича баҳолашни ўтказиш услубиёти доирасидаги қоидаларни ўз ичига олади.


25. Қоидалар рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: интеллектуал мулк, заргарликда ва майда зебу зийнат буюмларига ярайдиган тошлар, қимматбаҳо металлар, учиш аппаратлари ва бошқа мулкларни баҳолашнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи қоидалар.


26. Профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгиловчи ички қоидалар баҳолаш фаолиятига баравар келадиган профессионал хизматлар турларини кўрсатиш тартибига оид қоидалардан иборат.


27. Мазкур ички қоидалар рўйхатига қуйидагилар кириши мумкин:

а) баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш қоидалари;

б) баҳолаш фаолияти соҳасида ахборот технологияларини жорий этиш ва баҳолаш жараёнини автоматлаштириш қоидалари;

в) баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва натижаларини ошкор этиш қоидалари.


28. Кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ички қоидалар баҳоловчилар ва мутахассисларнинг таълими, касбий билим даражасига нисбатан талабларни белгилайди, баҳоловчи ташкилот ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тартибга солади.


29. Баҳоловчи ташкилот ички қоидалари тузилмаси қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) тартибга солувчи параметрлар - Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларига ҳамда ички қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган халқаро баҳолаш стандартларига таянган ҳолда ишлаб чиқилади;

б) умумий қоидалар - ички қоидалар зарурати, улардаги асосий атамалар ва тушунчаларнинг ифода этилиши, қўлланилиш соҳаси;

в) мақсад ва вазифалар - қоидаларни белгилаш ва улар ёрдамида ҳал этилиши таъминланадиган маълум муаммолар;

г) бошқа қоидалар билан ўзаро боғлиқлик - бошқа қоидаларда белгиланган тегишли бандларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;

д) асосий тамойиллар ва услубий қўлланмаларни белгилаш - баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказиш жараёнига, қабул қилинган услубий қўлланмалар (тавсиялар) ва қоидалар бўйича кўриб чиқиладиган муаммоларни ҳал этишнинг техник усулларига тавсиф берилади;

е) расмийлаштириш - баҳоловчи қоидаларда белгиланган талабларга кўра тузиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.


30. Ички қоидалар реквизитлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) рақам (номер) - мазкур қоиданинг тартиб бўйича ёзиладиган ёки серияли коди;

б) амал қилишга киритилган сана;

в) номи - қоидаларда белгиланган бандларнинг қисқа ва аниқ ифода этилиши;

г) қоидаларни тасдиқлаган шахснинг кўрсатмалари ва кўрсатма берилган сана;

д) тааллуқлилиги - мазкур ҳужжат билан боғлиқ бўлган илгари қабул қилинган, оммалаштирилган ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган қоидаларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;

е) қўлланилиш доираси - мазкур қоидалар татбиқ этиладиган (ёки татбиқ этилмайдиган) объектлар рўйхати.


31. Ички қоидаларга қўшимча равишда уларда акс эттирилган алоҳида қоидаларда келтирилган тушунчаларга изоҳ берувчи иловалар (услубий қўлланмалар, тартиблар рўйхати, сўровномалар, компьютер дастурлари, ишчи жадваллар ва ҳ.з.) ишлаб чиқилиши мумкин.


32. Ички қоидаларга ишлаб чиқиладиган иловалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши мумкин:

а) ички қоидаларни қўллаш тартиби;

б) мулкни баҳолаш жараёнининг ҳар бир босқичини ўтказиш (бажариш) технологиясини тавсифлаш;

в) сўровномалар ва баҳолаш тартиблари рўйхати;

г) жадваллар, схемалар, услубий ёндашувларни тасвирловчи, мисолларни рақамлар билан ифодаловчи ишчи ҳужжатлар ва мулкни баҳолашни ўтказиш тартиби;

д) мулкни баҳолашда фойдаланиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга келтирилган рўйхати.


33. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидаларини тайёрлашнинг намунавий тартиби ва намунавий шакли мазкур 7-сон МБМСнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.



IV. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТНИНГ ИЧКИ

ҚОИДАЛАРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ИЧКИ НАЗОРАТНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


34. Ички қоидалар баҳоловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади, баҳоловчи ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса - таъсисчилар мажлиси ёки бошқа ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


35. Баҳолаш сифатига оид ички назоратни тартибга солувчи ички қоидалар уларда белгиланган талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш қоидалари (талаблари)ни ўз ичига олиши керак.


36. Ички қоидаларда белгиланган талабларга риоя этилиши учун жавоб берувчи мансабдор шахсларни тайинлаш тартиби назарда тутилиши мумкин.


37. Ички қоидаларга риоя этилиши устидан тегишли назорат ўрнатилишини таъминлаш учун баҳоловчи ва баҳоловчи ташкилот ўртасидаги меҳнат муносабатларида белгиланадиган баҳоловчининг функционал мажбуриятларига мазкур қоидаларни қўллаш зарурати киритилган бўлиши керак.


38. Ички қоидаларда баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказишда бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар белгиланиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларининг талаблари эътиборга олиниши лозим.


39. Ички қоидалар талаблари бажарилишини назорат қилиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишнинг барча бўғинларида, баҳоловчидан тортиб баҳоловчи ташкилот раҳбарларигача ташкил этилиши лозим.


40. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш жараёнида назорат ишларини олиб бориш учун баҳолашни ўтказиш сифатини назорат қилиш хизмати ташкил этилиши мумкин. Баҳолашни ўтказиш сифатини назорат қилиш хизмати таркибидаги назорат ишларини олиб борувчи мутахассисларни профессионал даражада тайёрлашга нисбатан ички талаблар баҳоловчи ташкилотнинг кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ички қоидаларида белгиланади.


41. Баҳоловчи ташкилот ходимлари зиммасига ички қоидаларни овоза қилмаслик ва уларни мазкур баҳоловчи ташкилот фаолиятидан ташқарида қўлламаслик мажбурияти юклатилади, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.





Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш

Миллий стандарти (7-сон МБМС)га

1-ИЛОВА


Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларини тайёрлашнинг

НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ


1. Баҳоловчи ташкилот ички қоидалари тизимини яратишда самарадорликни таъминлаш учун баҳоловчи ташкилот ичида услубиёт бўйича кенгаш (услубиёт кенгаши) ёки баҳоловчи ташкилот ихтиёрига кўра бошқа махсус ҳайъат органи ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.


2. Услубиёт кенгаши баҳоловчи ташкилотнинг раҳбар ходимлари ва сара профессионал мутахассисларидан тузилади ҳамда баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган Услубиёт кенгаши тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади.


3. Услубиёт кенгаши ишида, агар Услубиёт кенгаши тўғрисидаги низомда кўзда тутилган бўлса, четдан мутахассислар (баҳоловчилар жамоат бирлашмалари аъзолари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, бошқа баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари) иштирок этиши мумкин.


4. Баҳоловчи ташкилотнинг Услубиёт кенгаши вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) ички қоидаларни ишлаб чиқиш;

б) баҳолашнинг амалий тажрибасини умумлаштириш ва тизимлаштириш;

в) баҳоловчи ташкилотнинг баҳоловчилари ва бошқа мутахассислари ўқишини ташкил қилиш;

г) баҳолаш соҳасига оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб бориш, тартибга солиш ва таҳлил қилиш.


5. Ички қоидаларни ишлаб чиқиш баҳоловчи ташкилотнинг услубиёт хизмати мутахассислари билан бир қаторда баҳоловчи ташкилотнинг бошқа хизматлари мутахассислари томонидан ҳам амалга оширилиши ҳамда кейинчалик услубиёт кенгашида кўриб чиқилиб, маъқулланиши (ёки маъқулланмаслиги) мумкин.


6. Зарурат юзасидан ички қоидаларни ишлаб чиқиш баҳоловчи ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланган иш дастурига мувофиқ шартнома асосида ташқи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.


7. Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларини ташкил қилувчи қисмлар сифатида баҳоловчилар жамоат бирлашмалари ҳамда давлат идоралари томонидан тасдиқланган услубий қўлланмалар ва бошқа ишлаб чиқилган ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.


8. Ишлаб чиқилган қоидалар (услубий қўлланмалар, йўриқномалар, низомлар) услубиёт кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинади ва кейинчалик баҳолаш ташкилоти раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қарор кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.





Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш

Миллий стандарти (7-сон МБМС)га

2-ИЛОВА


Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


Баҳоловчи ташкилотнинг бланки ёки бурчак штампи

Фирмага оид номланиши, логотипи

Раҳбарнинг тасдиқловчи ёзуви, имзоси, санаси

Ички қоидаларнинг тўлиқ номланиши

Тартиб рақами (индекс, код)

Ҳужжатни тайёрловчи: (департамент, бўлим, ходим)

Ҳужжат тайёрланган сана


1. Ҳужжатнинг тузилиши


1.1. Ҳужжатни тузиш мақсади ва асослари

1.2. Фойдаланиш зарурати

1.3. Қўллаш соҳаси

1.4. Баҳолаш стандартлари (шу жумладан, халқаро баҳолаш стандартлари)

билан ўзаро боғлиқлиги

1.5. Аввал қабул қилинган ички қоидалар билан изчиллиги

1.6. Амал қилиш муддати


2. Асосий тушунчалар ва таърифлар


3. Ички қоидаларнинг моҳияти


3.1. Асосий талаблар

3.2. Кўрсатилган муаммони ҳал этиш услубиёти


4. Мулкни баҳолашда қўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар


5. Иловалар


5.1. Баҳоловчининг иш ҳужжатлари макетлари

5.2. Саволлар ва тестлар

5.3. Баҳолаш тартиблари


Ҳужжатни тайёрлаш бўйича раҳбар имзоси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 360-модда.

















































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск