Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2008 й. ПҚ-904-сон "Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашишга Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган қўшимча грант маблағларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2008 й.

N ПҚ-904



ЎЗБЕКИСТОНДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ

КУРАШИШГА ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА

ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сил касаллигига қарши курашишга Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2007-2008 йилларда ривожланишга кўмаклашиш соҳасида Германия Федератив Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида 2007 йил 18 апрелдаги Ҳукуматлараро музокаралар якунларининг баённомасига мувофиқ "KfW" Банки (Германия) томонидан "Силга қарши кураш" дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига аввалги учта грант маблағларига қўшимча равишда 2,5 млн. евро ва 2,0 млн. еврога тенг миқдорда иккита грант маблағлари ажратилган;

Германия Федератив Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида 2005 йил 18 январдаги Битимга асосан 2006 йил 12 апрелда "KfW " Банки билан Ўзбекис тон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ўртасида "Силга қарши кураш - IV" дастурини амалга оширишга йўналтирилган 2,5 млн. евро миқдорида молиялаштириш тўғрисидаги Шартнома имзоланган.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига - ушбу грантларни олишга алоқадор бўлган барча тартиб-қоидаларни Германия томони билан келишиб олинган муддатларда расмийлаштириш, хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш масалаларини ҳал қилиш вазифаси, шунингдек силга қарши курашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масъулияти юклансин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига - "KfW" Банки билан 2,0 млн. евро миқдорида "Силга қарши кураш - V" дастурини молиялаштириш тўғрисида шартнома тайёрлаш ва имзолаш вазифаси юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

"KfW" Банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартлар бажарилишини, шунингдек силга қарши кураш дастурлари иловага* мувофиқ рўйхат бўйича амалга оширилишини таъминласин;

грантларни бериш расмий тартиб-қоидалари якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда мазкур дастурларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Белгилансинки:

грант маблағларидан фойдаланган ҳолда ушбу дастурларни амалга ошириш доирасида тиббий ва нотиббий асбоб-ускуналар, сарфланадиган материаллар, дори-дармонлар, ўқув ва ахборот-маърифат материаллари ва бошқа товарларни харид қилиш "KfW" Банкининг молиявий ҳамкорлик тартиб-қоидаларига мувофиқ тендер (танлов) асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзмедэкспорт" Республика ташқи иқтисодий корхонаси дастурларни амалга ошириш доирасида шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, грант маблағлари ҳисобига олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Мазкур дастурларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари тўлов манбаидан ундириб олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси грант маблағлари ҳисобидан ушбу дастурлар доирасида келиб тушадиган барча товарларни улар аэропортда сақланадиган бутун давр мобайнида тўлов ундирилмаган ҳолда ортиш-тушириш ишларини ҳамда омборларга жойлаштирилишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги соғлиқни сақлаш муаслар ҳисобидан сотиб олинадиган товарларни харид қилиш ва пировард истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра мазкур дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда дастурлар лойиҳаларини амалга ошириш учун ушбу грантлар доирасида етказиб бериладиган жиҳозларни монтаж қилишга тегишли хоналар тайёрлашни ҳамда улардан мақсадли фойдаланишни таъминласин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари Ахборотномаси”, 2008 й., 7-сон, 377-модда.
















































Время: 0.1518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск