язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Озарбайжон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1997 йил 18 июнь, ЎзР ОМ 30.08.1997 й. 489-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон

Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум

этилган шахсларни жазони ўташни давом

эттириш учун ўтказиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланиб ва ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан, жазоларни ижро этиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

ҳукм этилганларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташлари жазони ижро этиш мақсадига самаралироқ эришишга, ҳуқуқни бузганларни жамиятда нормал ҳаётга қайтаришга кўмаклашишини ҳисобга олиб,

гуманизм ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


1. Ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун қуйида кўрсатилган атамалар:

1) "Ҳукм чиқарилган давлат" атамаси - суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томонни;

2) "Ҳукм ижро этиладиган давлат" атамаси - озодликдан маҳрум этилган шахс жазони ўташ учун ўтказилаётган ва унинг фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томонни;

3) "Маҳкум" атамаси - жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахсни;

4) "Яқин қариндошлар" атамаси - қариндош бўлган шахсни (она, ота, эр, хотин, болалар, туғишган ака ва опа-сингиллар, неваралар, бобо ва буви, болаликка олувчилар, болаликка олинганларни);

5) "Ваколатли органлар" атамаси - Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳукм этилгаиларни ўтказиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органларини;

6) "Марказий органлар" атамаси - Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва

...